апрел 26, 2021 15:03 Asia/Tashkent
  • \
    \"Темир гумбаз\" муваффақиятсизлиги ва Исроил режими хавфсизлигининг заифлиги

Исроил режими ўтган чоршанба куни ишғолий сарзаминларда иккита хавфсизлик ҳодисасининг юз бериши шоҳидига айландиким, ушбу режимнинг разведка ва ҳарбий ҳавфсизлигининг заифлигидан далолат беради.

Хабар манбалари ўтган чоршанба ва пайшанба куни ишғолий Фаластин марказидаги Исроил режимининг хавфсизлик таъсисотларида кучли портлаш юз берганидан хабар берди. Сионистик режим журналисти Иди Кувҳан ўзининг Твиттер саҳифасида ушбу портлашдан филм жойлаштириб, бу портлаш Исроил режимининг марказида жойлашган муҳим хавфсизлик таъсисотида рўй берди,-деб ёзди. 

Бир неча вақт ўтганидан сўнг, Исроил режимининг хабар манбалари бу портлаш ривожланган қурол-яроқ, шу жумладан турли ракеталарни ишлаб чиқариш корхонасида юз берди дея хабар тарқатди. 

Димано стратегик ядровий тасисот

Пайшанба куни бомдод вақтида ҳам Сурия ер ҳудудларидан битта ракета "Темир гумбаз" деб номланган сионистик режимнинг ракеталарга қарши тизимидан ўтиб Димано стратегик ядровий тасисот атрофини нишонга олди. 

Бу ўзгаришлар ҳақида баъзи бир муҳим фикрлар мавжуд. 

Биринчи масала шундаки, сионистик режим ракета ишлаб чиқариш корхонасида ю.з берган ҳодисани синовдан ўтказиш вақтида инсоний хато юз берди деб жилвалантиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу ривоятни оддий халқ, ОАВ ва кўплаб шахсиятлардан бошлаб сионистлар қабул қилмади.

Ҳоортас номли иврит тилида нашр этиладиган газета шундай деб ёзди: "агар биз назоратдан чиқиб портлаб кетган бу ҳодисани ҳақиқатан ҳам синов деб фараз қилсак, аммо бундай кучли портлашда ҳеч қандай талафот бўлмаганига ишониб бўлмайди. Сизнинг ривоятларингиз шак-шубҳа тўғдиради."

"Темир қалқони" системасининг муваффақиятсизлиги сионистик режимнинг ёмон тушига айланган

Сионистик режимнинг кўплаб ташвиқотлар билан ракета ишлаб чиқариш корхонасидаги портлаш фақатгина инсоний хато эди деб ўринишининг сабаби шундаки, агар бу режим портлашни муқовимат кучларига яқин ташқи омил сабаб бўлганлигини қабул қилса, унда бунга жавоб бериши керак. Бу эса катта харажот талаб этади. Сионистик режим расмийлари бу жараён давом этиши улар учун қоплаб бўлмайдиган харажатлар келтиришини яхши билишади. Бундан ташқари хорижий омил ролини қабул қилиш эса Исроил режимининг хавфсизлиги ва разведкасининг заифлигидан далолат беради, бу масала бўйича Тель-Авив катта маневр беришга ҳаракат қилади ва уни ўз кучларининг таркибий қисми деб билади. 

Иккинчи масала шундаки, Исроил режими Сурия ҳудудидан Демано марказининг яқинида бу портлаш юз берди ва ракета ҳам Демино марказидан 30 км узоқликда келиб тушгди эълон қилди. Бу масала ҳам Сурия ҳудудидан отилган ракетани аниқлаш қудратига эга бўлмаган Исроил режимининг "Темир қалқон" тизимнинг ишга ярамайдиганини кўрсатади.

Бу ҳақда сионистик режимнинг 12 телеканалининг эксперти Нир Дофурий иврит тилидаги ахборот базасида шундай деб таъкидлади: "қоғозда бизнинг ракетага қарши тизимларимиз ушбу Сурия мудофаа ракетасини уриб тушириши керак эди, аммо барча тизимлар уни аниқлаш учун ожиз қолди ва муваффақиятсизликка учради."

Сионистик режим армиясининг араб тили бўйича матбуот котиби Овихай Адарий ҳам Суриядан отилган ракетани аниқлашда Тель-Авив  ҳаво кучларига қарши системанинг муваффақиятсизлигини тан олди. 

Исроил режими уруш вазири Бенни Гантс

Исроил режими уруш вазири Бенни Гантс "Темир гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизимининг самарасизлигини тан олиб, у ушбу тизимнинг ракеталарни тутиб олиш амалиётининг муваффақиятсизлигини текширади,-деб таъкидлади. 

Ракета заводидаги портлаш инсон хатосиданми ёки ташқи омил туфайли бўладими, Демано марказига қарата ракета отилиши Исроил режимига  бошқа давлат, жумладан Сурия ва Эрон ичидаги саботаж ҳақида огоҳлантириш бўлиб, бундай бузғинчи сайъ-ҳаракатларнинг давом этиши ишғолий сарзаминларнинг ичкарисида кенг кўламда нотинчликларнинг келиб чиқиши сабабига айланади. 

Демина стратегик марказга қарата ракета отиш Исроил учун шундай стратегик паёмни етказдиким, муқовимат кучларинингг сабр-тоқати охирга етган ва Исроил режими агар бу бузғинчи ҳаракатларини давом эттирса, унда стратегик зарбалар кўришни кутиши керак. 

Ёрлиқ