Форс кўрфази мангу ном ва абадий ўзига хосликдир
(last modified Thu, 29 Apr 2021 13:39:48 GMT )
апрел 29, 2021 18:39 Asia/Tashkent
  • Форс кўрфази мангу ном ва абадий ўзига хосликдир

10 урдубиҳишт куни буюк Эрон халқи тарихидаги асосий  воқеалар тақвимида Форс кўрфази Миллий куни деб номланган.

Ушбу номлаш икки жиҳатдан муҳимдир:

Биринчи жиҳат: тарих, география ва турли хил ҳужжатларда ҳар доим дахлсиз  бўлган Форс кўрфазининг ҳақиқий ва абадий ўзига хослиги таъкидланган ва тарихчилар бу денгизни ҳатто милоддан аввалги 400- йилда ҳам Форс кўрфази сифатида ишлатишган.

Ушбу номланиш муҳимлигининг иккинчи жиҳати: Бу ерда Форс кўрфази ва Уммон денгизининг имтиёзли мавқеига эътибор қаратилади.Минтақа тарихи шуни кўрсатадики, Форс кўрфази муҳим денгиз йўли сифатида қадимги асрлар давомида таниқли сиёсий ва тижорат мавқеига эга бўлган ва ҳанузгача дунёдаги энг муҳим халқаро сув йўли ҳисобланади.Бу денгизнинг стратегик аҳамияти мустамлакачилар ва экспансиячилар рақобатининг бошланишига сабаб бўлди, бу минтақа бир неча бор мустамлакачи чет элликлар томонидан босиб олинган.

Мустамлакачилик келганидан кейин бу минтақа гегемонлик ва минтақадаги таъсир учун сиёсий ва ҳарбий рақобат марказига айланди. Португалия, Голландия, Англия, Франция ва АҚШ гегемонлик мақсадлари билан минтақага келган ва унинг бой ресурслари учун курашган чет элликлар қаторига киради.

 Машҳур португал денгизчиси Албукерке ҳар қандай давлат учта  нуқтани - Малага, Адан ва Ҳурмузни эгаллаб олиш орқали жаҳон савдосини бошқариши мумкинлигига ишонган. Ана шу тафаккурга эргашган португалияликлар 1506 йили Форс Кӯрфазига бостириб кириб, Эронга қарашли айрим ороллар, жумладан Қишм ва Ҳурмузни эгаллаб олишди. Португалларнинг ушбу сув йӯли ва Ҳормуз бўғозидаги ҳукмронлиги 1621 йилнинг 30 апрелигача давом этди.

Форс кўрфази дунёнинг бошқа сув ва қуруқлик минтақалари билан таққослаганда турли жиҳатлардан  ўзига хос хусусиятларга эга, бу эса унга фавқулодда мавқе ва обрў келтирган. Йигирманчи асрда  нефт кашф этилгач, Форс кўрфази минтақаси дунёнинг асосий қон томирига айланди. Минтақанинг географик, тижорат ва маданий жойлашуви билан бирга унинг бой ресурслари аҳамиятини икки баравар оширди ва Форс кўрфазини савдо магистралига айлантирди.   Шундай қилиб, Европа қудратларининг стратегик сиёсий рақобатлари кенгайганидан бери Форс кўрфази уларнинг стратегик занжиридаги муҳим сув йўли сифатида қараладиган бӯлди. Форс кўрфази тарихидаги бир даврда инглиз мустамлакачилари ҳам минтақага кӯз олайтиришган, аммо охир-оқибат улар минтақани тарк этишга мажбур бўлишган.

Ушбу ӯзига хосликлар сабабли Эрон Маданий инқилоби Олий Кенгаши Португалларнинг Ҳурмуз бӯғозидан чиқариб юборилган кун-- 10-урдубиҳиштни  "Форс кўрфазининг миллий куни" деб номлади.

Тарихий ҳужжатлар шуни кўрсатадики, ушбу минтақанинг ўзига хослиги қадимдан Форс кўрфази номи билан боғлиқ бўлган. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, Халқаро шартномалар,  шунингдек, Денгиз ҳуқуқи  каби Бошқа халқаро институтларнинг таъкидлашича бу минтақа Форс кӯрфазидан бошқа номни тан олмайди. БМТ котибияти икки маротаба алоҳида баёнотларда ҳужжатларга, атласларга ва географик хариталарга кўра ушбу мовий  ҳудуд Форс кўрфази деб номланади, дея таъкидлади.

16-17- асрлардан сақланиб қолган инглиз денгизчилари ва географларининг кўплаб хариталари ушбу тарихий ҳақиқатнинг далилидир. Юнонистонлик географ Анаксимандернинг дунё харитаси; энг машҳур юнон географларидан бири Ҳекатейнинг дунё харитаси ва машҳур Александрия астрономи ва географи Клавдий Птоломейнинг дунё харитаси ушбу фикримизни тасдиқлайдиган тарихий ҳужжатларнинг бир қисми, холос.

Юнонистон тарихчилари ушбу сув йўлини "Форс кўрфази" деган маънони англатувчи "Персик Sinus" деб номлаган. Асрлар ўтиб нашр этилган Европаликлардан қолган кўплаб хариталарда ҳам Форс кўрфазини худди шу ном билан эслашган. Форс кўрфази аслида аниқ тарихий ўзига хос хусусиятга эга бўлган қимматбаҳо хазина ва мерос бўлиб, агар унга минг маротабалаб бошқа номларни тиркашсада, Форс кўрфази ҳанузгача ва абадий форсдир. Унинг номини ӯзгартиришга уринишлар ва ҳийла-найранглар шуни кўрсатадики, Форс кўрфази ўзининг географик ва цивилизацион қадриятлари туфайли ҳам минтақавий ва халқаро қудратлар ўртасида рақобат ва тўқнашувлар майдонига айланган. Форс кўрфазининг қадимий тарихи Эрон цивилизацияси, маданияти ва санъатининг рамзлари ва нишоналари ила лимо-лим бӯлиб, қалбаки номлар ва сохта исмлар билан уларни ўчириш ёхуд  йўқ қилиш мутлақо имконсиздир.

Геосиёсат ва сиёсий география тадқиқотчиси Пируз Мужтаҳидзода  Форс кўрфази сув йӯлини турли сохта номлар билан аташ ҳақида ёзади:

"Илм-фан дунёсида Форс кўрфазининг қалбаки номлари ишлатилмайди ва бу ҳаракатлар Форс кўрфази ҳошиясидаги айрим мамлакатлар томонидан ишонч асосида эмас, балки сиёсий мақсадларда амалга оширилади."

Жасур ва ғайратли Эрон халқи бегоналарнинг Форс кўрфазида ҳукмронлик қилишга ҳаққи йӯқлигини бир неча бор намойиш этди. Инглизлар Бушеҳрга тўрт марта  ҳужум қилдилар ва тўрт маротаба ҳам уламолар мудофага фатво беришди. Раисали Делворий, Аҳмадхон Тангестоний каби саркардалар ва буюк инсонлар қаҳрамонлик кӯрсатишди. Улар тӯрт маротаба ҳам  мустамлакачиликни мағлуб этишди, натижада бегоналардан ҳукмронлик, маданий ва ижтимоий таъсир белгиси эмас, балки қабристонлар қолди, холос...

Форс кўрфази миллий куни аслида Форс кӯрфази номи билан абадий муҳрланган минтақа тарихининг буюклиги ва ўзига хослигини қайта эслаш учун муносиб фурсатдир. Бу фурсат шу билан бирга Эрон миллатининг Форс кўрфазидаги тажовузкорлар ва бегоналар билан тарихий жангларда жасорати ва матонатини эслатади.

 

 

Ёрлиқ