май 05, 2021 14:32 Asia/Tashkent
  • Халқаро Қудс куни; Халқаро Қудс кунининг мангу қоладиган паёмлари
    Халқаро Қудс куни; Халқаро Қудс кунининг мангу қоладиган паёмлари

Етмиш йилдан зиёд вақт мобайнида Фаластин ерлари ва исломий бошқа қисмлари сионистлар томонидан босиб олинган.

Фаластин халқини оворагарчиликка юзмаюз этиш ва ўз ерларидан қувилиши билан 1948 йилда Исроил режимининг  ноқонуний мавжудлигини  эълон қилиш ва ишғолгарликлари бошланди. 

Бу йиллар давомида Фаластин халқи тарихий зулм ва ранж-азобларга дуч келишди ва ишғолий сарзаминларда гирифтор бўлиб қолган фаластинликлар йиллар давомида камситиш, таҳдидлар ва таҳқирланишларга гирифтор бўлиб қолган ёки Ғазза бўлгаси ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида қамал ва, босим ва маҳрум бўлишларга дуч келишган. 

Имом Хумайний (р.а): "Қудс куни ислом кунидир"

Шу муносабат билан иккита стратегик мақсад, яъни "муқовимат марказини заифлантириш" ва "Араб мамлакатлари ва Исроил ўртасидаги алоқаларни номраллаштириш жараёнинидавом эттириш" Исроил режими сиёсатининг марказида жойлашган. Шу муносабат билан минтақадаги реакцион айрим араб мамлакатлари сионистик режим ва Ғарб мамлакатлари қаторида шум учлик -"ғарбий, ибрий ва араб" доирасида "аср муомаласи" шум лойиҳасини амалга ошириш мақсадида оғир психологик ва амалиётларни бошлашди. 

Сионистлар 1948 йилда Исроил қалбаки режими ташкил этилиши замонидан бошлаб икки мақсадни кўзлаб келмоқда: 

Биринчи мақсад бу ишғолгар бўлаб тўриб, ўз қонунийлигини касб этишдан иборатким, бу мақсад амалга оширилмади. Чунки Фаластиннинг муқовимат қўрсатиши Исроил режимининг қонунийлигини кескинликка юзмаюз этди. 

Иккинчи мақсад эса мусулмонларнинг биринчи қибласи сифатида Байтул-Муқаддасга ҳукмрон бўлиш ва Фластин сарзамини ва Қудснинг исломий ўзлигини ўртадан йўқ қилишдан иборатдир.  Байтул-Муқаддас 1967 йилдан бери Исроил томонидан ишғол этилган. 

Исломий Инқилобнинг адолатхоҳлик андишалари тарихий ушбу зулмни қабул қилмайди. Шак-шубҳасиз Исломий Инқилобнинг адолатпарварлик қарашлари зўравон қудратлар ва мустамлакачилар баробарида қаршилик кўрсатиш ва муқовимат каби янги терминларнинг пайдо бўлиши сабабига айланди. Дунё ва минтақа мусулмонлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва ваҳдатни ижод этишни таъкидлаш муҳим масалалардан бири саналадиким, исломий сарзаминларни тақсимлаш лойиҳасининг мағлубиятга учратиш ва минтақанинг сиёсий географиясини ўзгартишда инкор этиб бўлмайдиган рол уйнади. 

Исломий Жумҳурият асосчиси Имом Хумайний (р.а)

Исломий Жумҳурият асосчиси Имом Хумайний (р.а) исломий Инқилоб адолатпарварлик андешаларига ишора этиб, халқаро сионизм ва халқаро мустамлакачиликка қарши курашишда Фаластин мазлуб халқининг ҳуқуқларини адолатвеварлар ва мусулмонларнинг ҳимоят этишлари ва исломий уйғониш учун глобал ҳаракатга айланиши учун Рамазон муборак ойининг охирги жума кунини Қудс куни деб атадилар. 

Бу буюк ва шижоатли ҳаракат шуни кўрсатдики, Фаластин ва Қудс масаласи ислом дунёсининг муҳим масаласи саналади. Бу йил агарчи коронавирус эпидемиясининг тарқалиши ва Соғлиқни сақлаш дастурларига риоя этишдан келиб чиққан шароитни инобатга олиб Қудс халқаро кунига бағишланган кўча намойишлар ўтказилмасада, аммо бу кунинг паёмлари жаҳон ва минтақа миқёсида ишғолгарликни рад этиш ва зулмга қарши курашиш тимсоли сифатида асос солинган. 

Душманлар ўзларининг яширин ва ошкора фитналари билан Фаластинни тўлиқ босиб олиш ва ва Ғарбий Осиёнинг моддий ва маънавий манфаатларига устунлик қилишга интилаётган бу нозик вазъиятда инсоний ва исломий жамоатчиликни ҳидоят этиш ва ёритишда мутафаккирлар ва донишмандларнинг тарихий рол уйнашлари инкор этиб бўлмайдиган қатъий масала саналади. Ўзаро муносабатларни нормаллаштириш, "аср муомаласи", муросага келиш ва таслим бўлиш жараённинг оқибатлари тўғрисида режаларнинг ўлчамларини тушунтириш жуда муҳимдир. Ислом дунёсининг мутафаккирлари ислом умматини ушбу масаладан огҳлантиришлари лозим ва мазлум Фаластинни озод этишнинг ягона йўли фақат муқовимат эканини тушунтиришлари керак. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари исломий мамлакатларнинг парламентлараро 13 йиғилишида иштирок этган меҳмонлари билан учрашувларида берган баёнотларида, Фаластин масаласини ислом дунёсининг асосий масаласи деб билдилар ва Фаластин масаласида учта ҳодиса-"сарзаминларни ишғол этиш", "миллионлаб одамларни депортация қилиш" ва "инсоний энг катта жиноят ва оммавий қирғин қилиш" рўй бердиким, бу зулм тарихда мушоҳада этилгани йўқ.,-деб айтдилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз баёнотларида, Исломий Инқилоб шижоат билан мазлум ва жабр кўрган халқларни жасорат билан ҳимоя қилди. Бу мардоналик ва инқилобий фазилат, ҳаллолик ва самимийлик ва обрў-эътибор, дунё мазлумлари қаторида минтақа ва жаҳонда ушбу глобал ҳаракатлар доираси Эрон ва эронликларнинг ғуруридир ва доимо шундай бўлиб қолади,-деб таъкидладилар. 

Ул ҳазрат шунингдек жонли эфирда сўзлаган нутқларида, Ҳазрат Валии Аср (аж) таваллуд топган муносабати билан Эрон халқига хитоб айлаб, коронавирус ҳодисаси турли миллатлар, шу жумладан Фаластин ва Яман халқига нисбатан дунё зўравон қудратларининг зулми ва истибдодидан ғафлатда қолиш сабабига айланмаслиги керак,-эслатиб ўтдилар. 

Ёрлиқ