Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида уч томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланди
Уч мамлакат Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг трранспорт ва транзит расмийларининг уч томонлама учрашувларини ўтказишнинг ижобий жараёни қўшма транзит ҳамкорлик соҳасида яна бир ижобий қадам қуйилди.
Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон уч томонлама учрашуви якунида уч давлат ҳамкорлик тўғрисидаги уч томонлама ҳужжатни имзоладилар. Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон темир йўл ташкилотлари вакиллари ҳам ушбу видеоконфренцияда, "Ашхобод меморандуми" деб номланувчи "Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон" йўлаги орқали синов поездлари ҳаракатини ташкил этишга алоҳида эътибор беришди.
Эрон ва Марказий Осиё республикалари ўртасида уч томонлама йиғилишнинг ўтказилиши ушбу мамлакатлар учун катта аҳамият касб этади. Эрон билан Марказий Осиё мамлакатларининг транзит бўйича ҳамкорлик қилиши ушбу мамлакатларнинг четда қолишдан чиқариш зимнида, ушбу мамлакатларнинг Эрон билан ҳамкорликларини бундан ҳам кенгроқ мустаҳкамлайди.
Бундай шароитда марказий осиёда Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий мақсадларидан бири бу Ўзбекистон эканини назардан четга қолмаслиги керак. Ўзбекистон геополитика нуқтаи назаридан Марказий Осиёнинг марказида жойлашган ва ушбу минтақадаги бошқа тўртта мамлакат ҳамда афғонистон билан қўшни мамлакат саналади. Шунингдек Ўзбекистон Марказий Осиёда энг кўп жамиятга эга мамлакатдир. Бунга қўшимча Ўзбекистон халқи тарихий ва маданий нуқтаи назаридан Тожикистондек Эрон билан жуда яқиндир. Охирги йиллар давомида Эрон ва Ўзбекистон иқтисодий ва сиёсий алоқаларининг ривожланишини тажриба этди. Бу алоқалар Ўзбекистонда янги шароит вужудга келгани ва Шавкат Мирзиёевнинг президентлик даврида ушбу мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган тарихий ва маданий кенг муштаракликларнинг мавжудлиги сабабли кенг кўламда ривожланди. бу ўртада, жорий йил (2021) март ойида олтинчи даври ўтказилган икки мамлакат расмийларининг мунтазам равишда музокара ўтказишларини ҳам асосий бир омил деб аҳамият қаратиш лозим.
Марказий Осиё масалалари бўйича кўплаб экспертлар ушбу минтақадаги мамлакатларда Эрон ҳузур топишининг аҳамиятини таъкидлаш зимнида, Эроннинг сиёсий ва иқтисодий ҳузурини Марказий Осиё республикаларининг миллий хавфсизлигини таминлаш, муҳофазат этиш ва ушбу мамлакатларнинг манфаатидадир деб баҳолашмоқда. Масалан, транзит ва транспорт масаласи бўйича эксперт Иноятуллоҳ Яздоний берган ўз интервьюсида, Совет Иттифоқи парчаланиши ва Ўзбекистон ва Тожикистон каби мамлакатларнинг ташкил этилишидан кейин Эрон маданий, мазҳабий муштаракликлари ва тарихий хусусмиятлари сабабли ушбу мамлакатларни расмий равишда тан олиш билан бирга Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқа ўрнатди,-деб айтди. Иқтисод масалалари бўйича бу эксперт шунингдек Марказий Осиёда Эрон ҳузур топишининг аҳамияти ҳақида "Эроннинг минтақадаги иштирокининг аҳамияти Марказий Осиёнинг Эрон учун сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлиги жиҳатидан белгиланади",-деб айтди.
Марказий Осиё республикалари махсус шароитга эга бўлиши ва стратегик ва муҳим ҳавзада жойлашувига қарамай халқаро сувларга чиқиш имконияти йўқлиги ва денгизга чиқа олмайдигани сабабли доим минтақавий бўҳронлар билан юзмаюз бўлиб келган. Бу заминда халқаро ва минтақавий рақобатлар ҳамда бегона мамлакатларнинг ҳузур топиши ушбу мамлакатлар учун оғир шароитни яратган. Бу ҳақиқатларни инобатга олган ҳолда, Эрон билан Ўзбекистон ва Туркманистон каби мамлакатларнинг транзит ва транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиши ушбу мамлакатлар учун минтақадаги энг яхши иқтисодиётга айланиш имкониятини яратади.
Шу сабабдан Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон темир йўл ташкилотларининг вакиллари юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида юк ташийдиган вагонларнинг ўтишини тезлаштириш ва "Ўзбекистон темир йўллари" аксиядорлик жамиятига тегишли буш вагонларни Эрондан Ўзбекистонга қайтариш ҳақида келишиб олишди. Бу келишув ҳар йили уч томонлама учрашувлар давомида кўриб чиқилади.