28-урдубиҳишт -- Умар Хайёмни эъзозлаш куни
Хайём Нишопурий: Гӯзал рубоийлардан “Тақвими Жалолий”га қадар
олишган. Уни улуғ замондошлари "Имоми Хуросон", "Ҳужжа ал-Ҳаққ", "Файласуф ал олам" ва "Саййид ал-Ҳукама ал-Машриқ вал-Магриб" каби эҳтиромли унвонлар билан тилга олишган.
Хайёмнинг ҳаёти ва ижоди, хусусан унинг туғилган ва вафот этган санаси келтирилган қадимий китобларда жуда кўп фарқлар мавжуд. Хайёмни батафсил тасвирлаб берган биринчи манба 550 йил атрофида ёзилган Низомии Арузийнинг “Чаҳор мақола” китобидир. Хайёмнинг иккинчи таржимаи ҳоли Абуҳасан Али Байҳақий томонидан 556 ҳижрий-қамарий йилда ёзилган “Торих ал ҳукамо” китобида келтирилган. Арузий ва Байҳақийларнинг иккаласи ҳам Хайёмнинг замондоши бӯлиб, уни яқиндан кӯришган.
Буюк Эронзаминнинг улуғ файласуф-математиги ва машҳур рубоийнависи Умар Хайё маърифат аҳли бӯлган барча эронликларга таниш ном.
У Нишопурда туғилган ва отасининг касби чодир тикиш бўлганлиги сабабли уни Хайём деб аташган. "Унинг исми Умар, куняси Абул-Фатҳ,, тахаллуси Ғиёсиддин ва отасининг исми Иброҳим эди." Узоқ ўтмишдан то ҳозирги кунгача Хайём ҳақида ёзилган барча асарларда муаллифлар унинг ӯз давридаги барча билимларни мукаммал эгаллагани, фалсафа, ҳикмат ва математикада унга ҳеч ким тенг келолмаслигини ёзиб қолдиришган.. Аммо Хайём ӯткир зеҳн-заковатли донишманд, тўғрисӯз одам эди ва ҳеч қачон ҳақиқатни айтишдан қўрқмасди. Шу сабабли унинг асосий хусусиятларидан бири сифатида баджаҳллигини ёзиб қолдиришган. Қуйидаги воқеа ушбу иддаога мисолдир:
Ривоят қилишларича, бир фиқҳшунос ҳар тонг қуёш чиқишидан олдин Хайёмнинг ҳузурига бориб, ҳикматдан сабоқ олар ва одамлар орасига келганида уни ёмонлар эди. Бир куни Умар Хайём бир неча карнайчи ва ноғорачини уйига яширди. Фақиҳ келган пайтда, ноғора ва карнайларни баралла чалишни буюрди. Ҳовлисига гуруҳ-гуруҳ одамлар йиғилиб келганида Хайём деди: Эй, Нишопур аҳли, бу сизнинг фақиҳингиз ҳар куни шу вақтда менинг олдимга келиб ҳикматдан сабоқ олади, сизнинг олдингизга борганда эса ӯзингиз билганингиздек мени ёмонлайди. Агар мен унинг айтганларидек бӯлсам, нега мендан илм ӯрганади? Агар бундай бӯлмасам нега ӯзининг устозини ёмонлайди?!
Аниқ далилларга асосланган бундай ҳикоя ва латифалар турли китобларда тилга олинган бўлиб, уларда эркин фикрловчи Хайёмнинг камолоти кўрсатилган. Хайём ҳамма нарсадан кўпроқ фалсафани таълим бериш иши билан шуғулланган ҳамда юнон файласуфларининг фикр-қарашларига эътиқоди баланд бӯлган.
Хайёмнинг ўзига хос хусусиятлари
Шубҳасиз, Хайём билан замондош бўлган барча илм-фан ва адабиёт улуғлари уни таъриф-тавсиф айлаб, номини ҳурмат билан тилга олишган ва унинг "идрок кучи, ақл-заковати ва дунёқарашининг кенглиги ҳамда илм-фанни мукаммал қамраб олиш қудратини" васф қилишган. Хайёмнинг зеҳн-заковати ва мустаҳкам хотираси ҳақида қуйидаги ҳайратланарли воқеа ривоят қилинади: "Хайём Исфаҳонда бир китобни етти марта кӯздан кечирди, сўнгра Нишопурга етиб борганида уни қоғозга туширди. Икки нусхани ӯзаро солиштирганда фарқлар деярли йӯқ эди.
Хайём фалсафий масалаларни кўтариш зарурлигини сезмагунча ёки бу масала ундан тўғридан-тўғри сўралмагунча буни ифода этмаган. У ҳар доим Ибн Синони ҳурмат билан эслар, фалсафада унинг қарашлари ва фикрларини тўлиқ қабул қилганди, деб айтиш мумкин. Аммо математик масалаларда, фалсафадан фарқли ўлароқ, у жуда қимматли рисолалар ва китобларни ёзиб қолдирди.
Хайём рубоийларининг хазинаси
Умар Хайём вафотидан кўп ўтмай, “Рубоийлар” номли шеърлар тўплами тузилган. Унинг шеърларидаги қизиқ жиҳати шундаки, Хайёмнинг барча рубоийлари тўрт мисрадан иборат бўлиб, уларнинг барчаси икки шеърий вазнда ёзилган. Рубоий Эронда ҳижрий 9-10- асрларда жуда машҳур бўлиб, умуман ирфоний руҳга эга эди. Ғарбда Хайём рубоийлари Эдвард Фицжералд (1859) таржималари билан кенг танилган.
Ҳижрий бешинчи аср охири ва олтинчи асрнинг бошларида тарихчилар таъкидлаганидек, майдон воизлар ва ровийлар учун жуда очиқ бўлиб, Хайём ва бошқа ҳар қандай донишманд одамлар ўзларининг фалсафий қарашларини билдиришдан тийилганлар. Айни шу даврларда Халлож шаҳодатидан сӯнг тасаввуфдаги махсус қарашлари туфайли Айнулқуззот Ҳамадоний унинг тақдирига дуч келади ва бошқа жойда буюк эронлик файласуф Суҳравардий ҳам шаҳид этилади. Шундай қилиб, Хайём сингари оқил ва қатъиятли донишманд нафасини ичга ютишга ва ижобий нарсаларга мойиллиги сабабли математикани танлаб, ақлий далилларни баён қилиш йӯлини танлашга мажбур бӯлади.
Хайём воқеалар бўронидан эҳтиёткорлик ва тадбир билан соғ-саломат ўтишга ҳаракат қилган донишмандлардан биридир. У ҳаётий масалаларда узоқни кўра оладиган одам эди. Ӯша нотинч даврларда тортишувлардан сақлангани сабабли ҳукмдорлар, олимлар ва оддий одамлар орасида ҳурмат-эътиборини қӯлдан бермади. У ўзининг барча ҳикмат ва донолиги билан ҳеч қачон мағрур бўлмаган, ҳеч кимни таҳқир қилмаган, ўз замонасининг бирон бир ҳукмдори билан жанжаллашмаган, натижада бу руҳий ва ахлоқий хотиржамлик унинг доно ва мулоҳазали бир мутафаккир сифатида тарихда қолишига сабаб бӯлди.
Хайём ўз замондош олимлари орасида алоҳида ҳурматга эга бӯлиб, замондошлари унинг номини эҳтиром ила тилга олишган. Уни улуғ замондошлари "Имоми Хуросон", "Ҳужжа ал-Ҳаққ", "Файласуф ал олам" ва "Саййид ал-Ҳукама ал-Машриқ вал-Магриб" каби эҳтиромли унвонлар билан тилга олишган.
Али ибн Зайд Байҳақий ўз асарларида Хайёмнинг донишмандлиги ва заковатини тилга олган. У Хайёмни қуйидагича эслайди:
Файласуф, Ҳужжат ал-Ҳақ Умар ибн Иброҳим Хайёмий Хуросоннинг барча олимларидан юқори мартабали, математикада барчадан устун ва риторик ўхшатишларда забардастдир.
«Тақвими Жалолий» -- Хайём Нишопурийнинг яна бир улкан ютуғи
Сӯзимиз охирида ушбу эронлик қомусий олим томонидан яратилган энг мукаммал тақвим ва астрономик жадвални эслатиб ӯтиш жоиз.
Умар Хайёмнинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари натижаси ва Маликшоҳнинг ҳимояси билан “Зижи Маликшоҳий” аниқ астрономик жадваллар вужудга келди. Албатта, ушбу жадваллар шу пайтгача жуда кўп ўзгаришларга дуч келди ва уларнинг орасида фақат 100 та собит юлдуз жадвали ўзгаришсиз қолди.
Хайём томонидан тузилган тақвим эски Сосонийлар тақвимининг асосий ойларини сақлаб қолиш мақсадида яратилганга ўхшайди. Сосонийлар тақвимида ҳар йили 12 ой ва ҳар ойда ўттиз кун бўлган. Айтишларича, ушбу тақвимга ҳар 120 йилда бир йил ва бир ой қўшилган.