АҚШнингХитойга қарши Марказий Осиёдаги ӯйинлари
Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилиши ва Марказий Осиёда Америка ҳарбий базасини ташкил этиш имконияти пайдо бўлиши билан Хитойга қарши катта ўйин бошланади.
Минтақадаги сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи Андре Серенко АҚШнинг сӯнгги йилларда Марказий Осиёдаги фаолиятига асосланиб, бу мамлакатнинг минтақадаги мақсадларига тўхталди.
"АҚШнинг Марказий Осиёдаги фаолияти сўнгги икки-уч йил ичида Пекиннинг дунё бӯйлаб кенгайишини тўхтатиш учун Евро-Атлантика (Европа-Атлантика) стратегиясига мувофиқ фаол равишда илгари сурилган ўйиндир", - дейилади таҳлилий мақолада.
Ушбу стратегияни Марказий Осиёда амалга оширишдаги биринчи қадам Американинг Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий мавжудлигини ўзгартириши эди. Бу Вашингтонга нафақат Афғонистоннинг узоқ йиллик ва умидсиз тузоғидан чиқиб кетишига, балки Хитой учун жиддий янги муаммоларни яратишига имкон беради.
Кремлда Марказий Осиё республикаларидан бирида АҚШ ҳарбий базасининг пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотлар дастлабки сиёсий рағбат сифатида баҳоланиб, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Душанбе ва Тошкентга ташрифи чоғида бу масалага муносабат билдирган. Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Москвага, Иккинчи Жаҳон уруши Ғалабаси кунига бағишланган тантаналарга даъват қилиниши ҳам шу муносабат доирасига киради.
Таъкидланишича, Раҳмон ва Путин учрашуви чоғида Афғонистон буҳрони билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Ушбу мутахассисга кўра, Американинг Афғонистондаги ва умуман минтақадаги мавжудлигини ўзгартириши биринчи навбатда Хитой манфаатларига таъсир қилади.
Америкаликларнинг Афғонистондан чиқиб кетиши АҚШнинг Афғонистондаги узоқ йиллик зиддиятдаги вазиятини ўзгартиради. Қўшма Штатлар хорижий воситачи ва ҳакамга айланади, унинг хизматлари нафақат Афғонистон ҳукумати ва Россия Федерациясида тақиқланган куч бўлган Толибонга, балки бу мамлакатнинг қўшнилари, биринчи навбатда Марказий Осиё республикаларига ҳам керак бўлади.
Ҳарбий базасиз ҳам дипломатик саъй-ҳаракатлар ва кичик сармоявий лойиҳалар туфайли яқин келажакда Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё минтақасида сиёсий мавқеини мустаҳкамлашини кутиш мумкин.
АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан чиқарилиши билан Қўшма Штатлар автоматик равишда Афғонистон муаммоларини минтақа давлатларига, биринчи навбатда Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Туркия ва Саудия Арабистонига ўтказади.
Хитой Афғонистон муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этиши ва унинг муаммоларини, шунингдек, минтақадаги бошқа ёндош муаммоларни ҳал қилиш юкини кўтариши керак бўлади.
Бу масъулиятни ҳис қилиш Пекиннинг ўзини жаҳоннинг буюк қудрати дея иддао қилгани учунгина эмас, аксинча, Афғонистон тўғридан-тўғри Хитой Халқ Республикаси билан чегарадошдир.
АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши Ғарбнинг улкан инфратузилмасининг йўқ қилинишига олиб келади, бу асосан Хитойнинг минтақадаги асосий ҳамкори Покистонга боғлиқ. Покистоннинг ҳозирги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини инобатга олган ҳолда, транзитдан тушадиган тушумларни қӯлдан бериш Исломободга хитойликлар таъминлаши керак бўлган қаттиқ зарба бӯлади. Бундан ташқари, Покистоннинг иқтисодий қулаши Пекиннинг Хитойдан Покистон орқали трансминтақавий транспорт коридорини яратиш режаларига чек қўяди.
Бу ерда биз ушбу мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган сиёсий зиддиятлар ҳақида гапирмаяпмиз, ваҳоланки, бунинг ўзи Хитой иттифоқчиларининг заифлашишига таҳдиддир.
Экспертнинг фикрига кўра, АҚШнинг Афғонистондан Марказий Осиёга сакраши мумкин бўлган шароитда ушбу мавжудлик ва сакраш Американинг минтақадаги ҳарбий-сиёсий иштирокини ўзгартириш учун нисбатан жозибали режага айланиши мумкин, бу ҳам самаралироқ, ҳам геосиёсий рақибларга нисбатан анчайин ҳимояланган .
Кўплаб жиддий гуруҳлар ва маҳаллий элита Американинг Марказий Осиё минтақасига келишига муносабат билдириши аниқ. Агар Қўшма Штатлар кўп имкониятларни келтирмаса ҳам жуда кўп пул келтириши шубҳасиз.
Кўп қутбли дунёни орзу қилган Хитой ва Россия яқин орада уни минтақада тўлиқ мушоҳада қиладилар. Қўшма Штатлар жанг санъатининг хилма-хил шакли, қиёфаси ва фалсафасида ўз кучини, қудрати ва интилишларини танқидчиларига ва Евроосиёдаги рақибларига қарши йўналтириш учун тайёрланаётганга ўхшайди.
Шубҳасиз, бу ерда Вашингтоннинг аниқ устувор йўналиши - Пекин. Қўшма Штатлар мунтазам равишда ўз сиёсий тузоғини Хитойнинг ғарбий чегаралари, Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар бўйлаб ёймоқда ва энди биз Хитойнинг Америка билан ушбу "катта ўйинда" қандай ҳунар кӯрсатишини кутиб қолишимиз керак.