Андижон жоме масжидининг янги биноси очилди
(last modified Tue, 22 Jun 2021 05:28:26 GMT )
июн 22, 2021 10:28 Asia/Tashkent
  • Андижон жоме масжидининг янги биноси очилди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, бу жойда илк масжид 1870 йилда тикланган. Ҳозирги масжид қурилиши 2018 йилда бошланиб, шу йил май ойида якунланди.

Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

 - Бу даргоҳни барпо этишга ҳисса қўшган муҳандислар, қурувчи ва безакчилар, ҳомийларга миннатдорчилик билдираман. Масжид Андижон халқига муборак бўлсин, узоқ йиллар халқимизга хизмат қилсин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ёрлиқ