20 июн баҳонасида; Дунёда қочқинлар муаммолари ортиши тенденцияси
(last modified Tue, 22 Jun 2021 09:13:49 GMT )
июн 22, 2021 14:13 Asia/Tashkent
  • 20 июн баҳонасида; Дунёда қочқинлар муаммолари ортиши тенденцияси

20 июн куни БМТнинг тақвимида қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун қочқинлар куни сифатида белгиланган.

Қочқинлар дунё жамиятининг муҳим қисми саналади. БМТнинг сўнгги янги маълумотларига кўра, дунёда 82 миллион нафардан ортиқ одам қочқин саналадиким, бу дунё аҳолисининг бир фоизидан кўпроғига ва катта мамлакат жамиятига тенгдир. 

Дунёда одатда қочқинларнинг икки гуруҳи мавжуд. Ўз мамлакатида бўлган қочқинлар, аммо 48 миллионга яқин одамни ўз ичига олган ички шароитга кўра, қочқинлар ва ўз мамлакатларини тарк этиб, бошқа мамлакатларга кўчиб ўтишга мажбур бўлган қочқинлар.  

Охирги 10 йил давомида ҳар йили дунё қочқинларининг сони ошмоқда. Ҳақиқатан ҳам, бу йил дунёда кетма-кет тўққизинчи йил қочқинлар сони кўпаймоқда. Ўтган йили коронавирус эпидемияси тарқалишига қарамай дунёда қочқинлар сони 4 фоизга ошди. 

Бошқа мамлакатларга қочиш қарорига келишнинг асосий сабаби ички кенг нотинчликлар ва тартибсизликлардир. Ўтган йили ички қочқинларнинг сони 2,3 миллионга ошдиким, уларнинг аксарияти Эфиопия, Судан, Мозамбик, Яман, Афғонистон ва Колумбия фуқаролари эдилар. 

БМТ бошпанаҳ изловчи қочқинларнинг олий комиссари Филипо Гранди

БМТ бошпанаҳ изловчиларнинг олий комиссари Филипо Гранди ўтган жума куни (18) коронавирус пандемиясидан келиб чиққан чекловларга қарамай борди-келдиларни ман этиш, чегараларнинг ёпилиши, уруш, зўравонлик ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши 2020 йилга келиб уч миллионга яқин одамнинг уйини тарк этишига сабаб бўлди. 

География нуқтаи назаридан дунёнинг жнг кўп қочқинлари ҳам мамлакатнинг ичкарисида ва ундан ташқарида ҳам Африка ва Ғарбий Осиё қитъасига тегишлидир. Бу иккита қитъа  дунёнинг бошқа қитъаларига кўра ҳукуматларнинг заифлиги, урушнинг келиб чиқиши,ички зўравонликлар, касалликларнинг тарқалиши ва шунингдек катта қудратларнинг аралашуви сабаб юклатилган қуполликлар ва душманликлар билан гирифтор бўлиб қолган. Ҳолбуки, кўпгина халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда инсон ҳуқуқлари умумиинсоний қадрият сифатида эътироф этилган бўлса-да, аммо инсон ҳуқуқларига сиёсий нуқтаи назардан қараш мамлакатларнинг ҳукмдорлиари ҳам ва катта қудратлар ҳам ўз фуқароларининг қадр-қимматига аҳамият қаратишмади. 

Бошпанаҳ изловчи қочқинлар 

Оворагарчиликка юзмаюз бўлмоқ дунёниннг аччиқ муаммоларидан бири саналади ва оворагарчиликка юзмаюз бўлганлар учун доимий бир дардга айланиб қолмоқда. Қочқинлар ўз ватанларидаги уй-жлй ва ишларини мажбур бўлиб тарк этишлари зимнида, етиб борган мамлакатларнинг ичкарисида ҳам яхши вазъиятга эга эмаслар. Айрим мамлакатлар, айниқса Европада қочқинларни қабул қилишдан воз кечишади ва ана шу масала инсон савдоси билан шуғулланадиган гуруҳлар томонидан ушбу жамиятни кантрабанда қилишлари сабабига айланиб, ноқонуний равишда бошқа мамлакатларга киришлари уларга катта оқибатлар олиб келарди. 

Бунга қўшимча қочқинлар жамиятининг катта қисми ўз мамлакатларидан чиқиб кетишлари учун хавфли йўл-йўриқларни танлашадиким, уларнинг жонларига хатар туғдиради ва охирги йиллар давомида уларнинг жонига катта хатар туғдирди. 

Ўз мамлакатлари ичида ворагарчиликка юзмаюз бўлган  жамиятнинг 48 миллиони на минимал даражада овқатланиш ва на соғлиқни сақлаш имкониятларига эга эмаслар. Бу қочқинларнинг катта қисми ўз мамлакатларининг ичкарисида терроризм, жангарачилар ва қуролланган одамларнинг таҳдидлари билан юзмаюз бўлишади ва ҳукуматлар керакли қудратга эга эмасликлари сабабли улар бу гуруҳларга қўшилишади ёки ўз жонларидан айрилишади. 

Аёллар ва болалар ҳам оворагарчиликнинг асосий қурбони ҳисобланишадиким, ё ҳуж тажовуз ёхуд кантрабанда қилиниш, қўлликка гирифтор бўлиб қолиш ёки террористик гуруҳлар ва қуролланган гуруҳлар сафига қўшилишади. Молиявий эҳтиёжлар ва озиқ-овқат хавфсизлигининг йўқлиги ушбу вазъиятнинг асосий омилидир. 

Дунё бўйлаб овора бўлиб қолган қочқинларнинг оғир аҳволини ҳисобга олиб, дунё тизимида хавфсизлик ва тинчликни талаб қиладиган буюк қудратлар дунёнинг  бир фоизидан кўпроғига эга бўлган бу аҳоли учун ҳеч қандай чоралар кўрсаяпти, шунинг учун бу жамият тобора кўпайиб бораётганидан хавотирланиш ҳар қочонгидан ҳам кўпроқ кенгаймоқда. 

Ёрлиқ