Инсон ҳуқуқлари кенгаши 47 йиғилиши; Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бўйича икки ёқлама муносабати давом этмоқда
(last modified Wed, 23 Jun 2021 09:21:21 GMT )
июн 23, 2021 14:21 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари кенгаши 47 йиғилиши; Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бўйича икки ёқлама муносабати давом этмоқда

БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши ўзининг 47 йиғилишида яна бир марта олдиндан режалаштирилган ишчи дастур асосида Эронга қарши ғаразли ва сиёсий ҳисоботини нашр этди.

Женевада жойлашган БМТ қошидаги Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Исмоил Бақоий Ҳомана ушбу ғаразли ҳисоботни рад этиб, АҚШ, унинг ҳомийлари ва Вашингтоннинг бир томонлама сайъ-ҳаракатларини ижро этадиган мамлакатлар инсон ҳуқуқларини поймол  этиш ва уни кучайтириш учун жавоб беришлари керак,-деб эслатиб ўтди. 

БМТ қошидаги Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Исмоил Бақоий Ҳомана

Бақоий Ҳомана Эрон Ислом Жумҳурияти барча мамлакатларни инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларда икки томонлама стандартлар ва бирёқлама амал қилиш, бетарафлик қилишда универсаллик, холислик ва танланмаслик томойилларига риоя қилишга чақиради. 

Канада, Австралия, Британия, Дания, Америка, Германия ва Франция каби айрим мамлакатлар шундай бир шароитда инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришадиким, ушбу мамлакатларда маданий эътирозчиларни бостириш, қора танлиларни ўлдириш ва, аққалиятни ташкил этувчи этник намонядалар, айниқса мусулмонларнинг ҳуқуқларини поймол этиш, маҳбусларни қийноққа солиш ва Европа Иттифоқи ҳудудлари ичкарисида муҳожирларни босим остига қуйиш қонунни амалда татбиқ этиш деб талқин этилади. Бундай муносабат қилиш шакли шуни кўрсатадики, ҳуқуқ масаласи Ғарбнинг манфаат кўриш қарашлари ва сиёсий мақсадлар тасири остида қолган. Бу ҳақиқатни эътиборга олган ҳолда, Эронга қарши инсон ҳуқуқлари кенгашининг берган охирги ҳисоботида иккита муҳим нуқта мавжуд: 

Биринчи масала Ғарбдаги инсон ҳуқуқларининг икки стандартли ва бирб-бирига қарамақаршилигидир. Бу ҳисобот ҳам инсон ҳуқуқларининг юксалишига ҳеч қанджай кўмак бермайдиган ва олдиндан режалаштирилган мақсадларга эришиш учун душманлик қилиш жараёнларининг бир қисмидир.  

Иккинчи муҳим масала шундаки, Ғарбниннг инсон ҳуқуқлари бўйича иддаолари остида қолган сиёсий ғаразли мақсаддир. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Порсо Жаъфарий ""Европанинг Эрон Ислом Жумҳуриятига нисбатан жирканч дуализми" унвони остидаги мақоласида, инсон ҳуқуқлари-бу тарафкашлик, иккиёқламалик ва сиёсий муносабат қилинмаса, одамларнинг яшаш шароитларини яхшилаши мумкин бўлган масалалардан бири саналади, аммо замонавий дунёда биз бундай ёндошувни кўрмаймиз. Зўравон қудратлар инсон ҳуқуқларидан бир восита сифатида фойдаланаётгани инсон ҳуқуқлари мавқеини шиддат билан таназзулга юзмаюз этишган.  

Бу мамлакатлар ҳатто ҳақиқатни баён этадиган мустақил ОАВ-лар фаолиятини чидай олишмайди. Бунга бир нечта веб-сайт, шу жумладан Ал-Олам, Пресс ТВ, Ал-Кавсар ва Ал-Масира  каби оммавий ахборот воситаларини ёпиш мисол бўла олади.

Ғарбда инсон ҳуқуқларининг икки томонлама стардантлари; сионистик режим Фаластин халқининг мол-мулкига тажовузларига нисбатан сукут сақлаш. 

Айнан шу инсон ҳуқуқлари иддаочилари инсониятга қарши жиноят бўлган Эрон халқига қарши Америка иқтисодий терроризми олдида фақат сўз билан чегараланиб қолишди.  Ўз тўпроқларида Эронга қарши террористик гуруҳларга бошпана бериш, инсон ҳуқуқлари масаласида Ғарбнинг бошқа бир иккиюзламачилиги ва икки ёқлама муносабати саналади. Бу мамлакатлар Ғарбий Осиёда ҳам Ғарб мамлакатлари, шу жумладан Европа Иттифоқининг айрим аъзо мамлакатларининг бузғинчи қурол-яроқларидан фойдаланиш билан Яманда саъудиялик коалициянинг жиноятлари ва сионистик режимнинг болаларни қатл этишига нисбатан нейтрал ва ҳатто холисона муносабатда бўлишди.  

Бундай тажриба билан Эрон Ислом Жумҳуриятида инсон ҳуқуқлари вазъияти ҳақида айблов қуйиш жамоатчилик афкорини салғитишдирким, инсон ҳуқуқлари кенгашига ишончсизликни келтириб чиқариши мумкин. 

Ҳар ҳолда, Эрон Ислом Жумҳурияти инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий мувозанатига риоя этади ва ушбу доирада итнсон ҳуқуқларини юксалтириш ва уни ҳимоя қилишга риоя қилади ҳамда халқаро мажбуриятларига ҳам ҳурмат-эҳтиром зоҳир этади. Ўунга кўра, Эрон намояндалари инсон ҳуқуқлари Кенгашининг 47 йиғилишида фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқпар тўғрисидаги халқаро пактнинг бажарилиши тўғрисидаги тўртинчи миллий ҳисоботини инсон ҳуқуқлари қўмитасига тақдим этди.  

Ёрлиқ