Американинг бир ёқлама сиёсати бутун дунё учун муаммодир
Бир ёқлама сиёсат бутун дунё миқёсида бир таҳдидга айланган. Бу таҳдидга қарши курашиш халқаро даражада жамоавий ҳаракат ва кўп томонлама ёнлошув сиёсатини мустаҳкамлашни талаб этади.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф сешанба куни видеоконфренция шаклида ўтказилган ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари навбатдаги йиғилишида сўзлаган нутқида, ушбу муаммо билан қарши курашишни таъкидлади.
Бир ёқламалилик халфаро алоқалар ва мамлакатларнинг тақдирига салбий тасир етказадиган кўп томонлама таҳдид саналади. Бошқача қилиб айтганда, Американинг бир ёқлама сиёсати халқаро жамоатчиликка кўп мушкулотларни келтириб чиқаради.
Санкция жорий этиш, куч ишлатиш орқали таҳдид солиш, ҳарбий дахолат этиш ва халқаро шартномалар ва келишувлардан чиқиш БМТ резолюциялари ва халқаро ҳуқуқларга зид бўлган сайъ-ҳаракатлар жумласидандир.
"Эронга юклатилган санкциялар ва унинг тасири" китобининг ёзувчиси ва франциялик эксперт Александр Аустин Американинг бир томонлама санкцияларини Вашингтон давлатининг гегемоник чеҳраси деб билиб, Американинг санкциялари Эрон, Венесуэала ёки Куба каби мамлакатларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилиши сабабига айланган. Шунинг учун инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бир ёқлама сиёсатнинг салбий тасири ва ушбу санкцияларнинг ошкора тарзда кўп томонлама сиёсатларга зид экани сабабли уни маҳкум этди.
Табиийки, бундай сайъ-ҳаракатларга нисбатан давлатларнинг сукут сақлаши Американинг бир томонлама сайъ-ҳаракатлари мизонида хатарли ва зарар етказадиган сайъ-ҳаркатдир. Чунки бундай сукут сақлаш ва пассив амал қилиш халқаро тизимнинг бузилиши сабабига айланаши мумкин. Шу сабабдан халқаро жамоатчилик унга қарши мухолифат қилиши ва қонун ҳокимияти ва кўп томонлама ёндошув сиёсатини қўллаб-қувватлашиши зарур.
Ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакатларнинг йиғилишида Муҳаммаджавод Зарифнинг айтган сўзлари икки нуқтага ишора этадиким, шак-шубҳасиз бу масалага эътибор қаратиш ва уни амалга ошириш кўп томонлама ёндошув сиёсатига катта тасир етказади.
Биринчи нуқта -бу Бир томонлама ёндошувдан келиб чиқадиган оқибатлар саналадиким, бутун дунё тасир етказади. Шунинг учун дунё миқёсида унга қарши курашиш ва унга мухолифат қилиш керак.
Иккинчи нуқта шундаки, Американинг бир ёқлама сиёсатига қарши ўз ҳақ-ҳуқуқларини муҳофазат этиш учун дунё жамоатчилиги амал қилиши керак бўлган масъулият саналади.
Эрон ташқи ишлар вазири бу ҳақда, ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракати халқаро майдонда бир ёқлама сиёсатга қарши кураш олиб боришда кўп томонлама ёндошув сиёсатини мустаҳкамлаш ва уни юксалтириш мақсадида муносиб имконият яратиши мумкин,-деб айтди.
Бир ҳақиқат сифатида шуни зикр этиб ўтиш жоизки, энди халқаро жамоатчилик мислсиз ва кенг кескинликлар билан юзмаюз бўлган ва бу муаммоларнинг аксарияти Американинг бир ёқлама сиёсатларидан келиб чиққан. Шунинг учун халқаро жамоатчиликнинг Американинг бир томонлама сиёсатларидан хавотирланиши шиддат билан авж олмоқда.
Ушбу муаммоларни умумий баҳолашда мисол тариқасида ички қонунчиликни экстриториал татбиқ этиш, халқаро мажбуриятларни эътиборсиз қолдириш, экстремизмни сиёсий мақсадларда тарғиб қилиш, террористик режимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Фаластин ҳудудларини ишғолгар босқинчи режимга ноқонуний равишда қўшиб қуйилишини тан олишни келтириш мумкин.
Табиийки, Америка Баржом ядровий комплекс сайъ-ҳаракатлар келишувига нисбатан бузғинчи ҳаракати бир томонлама сиёсатнинг бошқа бир нуманаси ҳисобланади. Америка давлати томонидан бир ёқлама сиёсатларни давом этиши Баржом ядровий келишувига қайтиш учун имконият ва фурсатларнинг ўртадан йўқ бўлиши сабабига айланди. Бу амал Эрон Ислом Жумҳурияти энг юқори даражада ядровий қурол-яроққа эга бўлиш нияти йўқлигини бир неча бор таъкидлаган бир пайтда Америка бундай ҳаракатни амалга оширди.
Американинг бир ёқлама ёндошув сиёсатидан келиб чиққан кискинлик мажмўасини эътиборга олиб, шуни зик этиш лозимки, кўп томонлама ёндошув сиёсати фақат битта вариантни танлаш маъносида эмас, балки дунёдаги жиддий кескинликлар ва бўҳронларга муносиб жавоб бериш учун ягона йўл саналади.