Марказий Осиё давлат раҳбарлари экстремизмнинг кучайишидан хавотирда
Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳокимиятдан ағдарилиб, Кобулда ҳукумат толиблар қӯлига ӯтгач, Марказий Осиё республикалари раҳбарлари минтақада экстремизмнинг авж олишидан хавотир билдирмоқдалар.
Шу муносабат билан Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши котиби Марат Иманкулов Афғонистондаги воқеаларга ишора қилиб, мамлакатда ва Марказий Осиё минтақасида террорчилик ҳаракатларининг авж олишидан хавотир билдирди.
"Қирғизистон ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Афғонистондаги вазият кескинлашувига тайёргарлик кўрмоқда, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ёрдамида биз бу кучга эга бўлишга умид қиламиз", - деди Марат Иманкулов журналистларга, Толибон билан юзага келиши мумкин бўлган кескинликларга тайёр эканликларига ишора қилиб.
Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши котиби қӯшимча қилди:
Асосий таҳдид Толибон эмас, балки улар тарафини олган террорчи ташкилотлар, шу жумладан Ироқ ва Сурияда ИШИД сафларида жанг қилган ҳамда аксарияти Марказий Осиёлик бӯлган жангарилардир.
Марказий Осиё етакчиларининг экстремистик оқимларга нисбатан позицияси, Афғонистон ҳукуматини ўз қўлига олган Толибон расмийлари, аввалги нотўғри позицияларидан воз кечганликларини бир неча бор эълон қилган, минтақадаги бирор-бир давлатга нисбатан фаолият олиб бормасликларини қайта-қайта такрорлаётган бир пайтга тӯғри келяпти.
Ҳақиқатда, Толибон гуруҳи раҳбарлари аввалгидек аҳолини қирғин қилиш орқали даҳшатга солиш билан мамлакатда доимий амал қилувчи ҳукуматни барпо қилиш имконсиз эканлигини англаб етишган.Шу сабабли улар қӯшни давлатларга дӯстлик қӯлини узатмоқчи бӯлишяпти.
Чет эл қўшинларини, айниқса, АҚШ қўшинлари ва иттифоқчиларини Афғонистондан олиб чиқиш Толибон раҳбарларининг сўнгги кунлардаги жиддий талабларидан бири бўлди.
Бироқ, Марказий Осиё республикаларида экстремизмнинг кўп заминалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, бу республикалар раҳбарлари ҳар қандай таҳдидга қарши туришга тайёрланмоқда.
Шу муносабат билан Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкек ҳукумати расмийларига минтақанинг бошқа давлатлари билан, айниқса, минтақавий хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни кучайтиришни топширди.
Шунингдек, у Қирғизистон давлат идораларига Афғонистондаги вазиятни ҳар томонлама кузатишни давом эттиришни буюрди.
Ашраф Ғани ҳукумати ағдарилганидан бир кун ўтиб баёнот тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги чегарада тинчликни таъминлаш учун Толибон вакиллари билан алоқада эканини, аммо позициясини бироз ўзгартириб юборганини айтди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 август, сешанба куни Афғонистондаги ҳозирги воқеалар юзасидан навбатдаги баёнотида эълон қилди:
"Тошкент ҳукумати Афғонистон билан чегарасини ҳимоя қилишда" Толибон "билан яқин алоқани сақлаб қолади ва Ўзбекистон қонунларига мувофиқ чегарага киришга бўлган ҳар қандай уринишни бостиради".
Ўзбекистон ҳукуматининг позициясидан фарқли ӯлароқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон қирувчи самолёти қўниши ҳақидаги хабарни тасдиқлади:
Қўнишга рухсатнома Афғонистон-Ўзбекистон чегараси яқинида жойлашган Хатлон аэропортига Афғонистон самолётининг фавқулодда қўниши тўғрисида сӯров келганидан сўнг берилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг хавотирлари ва бу мамлакатлар расмийларининг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан ёрдам сўрашга уринишларига қарамай, баъзи экспертлар бу мавзуда ӯзгача фикрлашади.
Масалан, Марказий Осиёда яшовчи рус тарихчиси ва шарқшуноси Александр Князов яқинда минтақадаги вазият ва Толибоннинг Марказий Осиё минтақасига эҳтимолий таҳдидлари мавзусидаги таҳлилини эълон қилди.
Ушбу таҳлилда у қуйидагиларни таъкидлайди:
"Тажриба ҳамда мустақил, ташвиқотсиз таҳлиллар шуни кўрсатадики, Афғонистон шимолида Марказий Осиё мамлакатларининг ички барқарорлигига таҳдид соладиган террорчи гуруҳлар йўқ".
Марказий Осиё - олтмиш миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган 4 миллион квадрат километрлик ҳудуд. Бу минтақа халқлари ислом цивилизациясининг ривожланиши ва гуллаб -яшнашига катта ҳисса қўшганлар.