Дунё миқёсида Эрон, Хитой ва Россиянинг манфаат ва ташвишлари муштарак
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Хитой ва Россия Президентлари билан телефон орқали мулоқотда, бу икки давлат билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш Эрон янги ҳукуматининг устувор йӯналиши эканлилигини эълон қилди.
Чоршанба куни Иброҳим Раисий Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлар, хусусан, Афғонистон муаммоси ҳақида алоҳида гаплашди.
Хитой президенти билан телефон орқали мулоқот чоғида Эрон президенти Хитой билан ҳамкорлик даражасини яхшилаш ва алоқаларни кенгайтириш ташқи сиёсат соҳасидаги Эрон ҳукуматининг устувор вазифаси эканлигини ва Эрон Хитой билан Афғонистонда тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ўрнатиш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди.

Аввалроқ, Иброҳим Раисий Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимий билан телефон орқали мулоқот қилганида, кучли, мустақил, бирлашган, хавфсиз, ривожланган ва гуллаб-яшнаётган Ироқ икки мамлакатнинг икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий дастури эканлигини таъкидлаган эди.
Эрон президентининг Хитой, Россия ва Ироқ раҳбарлари билан телефон орқали мулоқоти Эрон янги ҳукуматининг қўшнилари ва минтақадаги йирик давлатларга алоҳида эътибор қаратиши ва ташқи сиёсатдаги устуворликларини кўрсатади.
Эрон, Россия ва Хитой минтақавий воқеаларда учта муҳим ва нуфузли иштирокчи бўлиб, икки томонлама муносабатларнинг кенгайиши билан бир қаторда, халқаро муносабатлар соҳасида умумий манфаатлар ва хавотирларга эга. Теҳрон, Пекин ва Москва биргаликда АҚШнинг жаҳон майдонида бир томонлама ёндашувига қаршидирлар.
АҚШнинг халқаро муносабатларга бир томонлама ёндашуви минтақавий ва глобал хавфсизлик ва барқарорликни хавф остига қўйди. Бундай шароитда икки томонлама алоқалар ва кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бирга маслаҳат механизмларини кучайтириш орқали Эрон, Хитой ва Россия минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича кенг кўламли ва доимий маслаҳатлашувлар орқали минтақавий тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Халқаро масалалар бўйича эксперт Ҳаниф Ғаффорийнинг айтишича, Эроннинг Россия ва Хитой билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишининг аҳамияти шундаки, уч давлат халқаро тизимда стратегик ўхшашликларга эга. Улар АҚШнинг халқаро муносабатлардаги ўйинлари ва Афғонистон каби соҳаларда, шунингдек, такфирий терроризм ривожланишининг олдини олиш каби масалаларда муштарак стратегик хавотирларга эга.
Шу кунларда Афғонистон минтақа давлатлари ва қўшнилари учун муҳим майдон ҳисобланади. Афғонистонда барқарорлик, хавфсизлик ва тинчликка эришиш - бу мамлакат аҳолиси ва минтақадаги муҳим ӯйинчиларнинг истаги. Бундай шароитда Эрон, Россия ва Хитой ҳар томонлама ҳамкорлик орқали Афғонистон соҳасида доимий маслаҳатлашувлар ва қўшма ташаббусларга эга бўлиши мумкин.
Эроннинг Хитой ва Россия билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишининг аҳамияти Иброҳим Раисийнинг Си Цзиньпин ва Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатида жиддий кўриб чиқилди, чунки стратегик ҳужжатлар уч мамлакат ўртасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорликнинг кун тартиби ва икки томонлама муносабатлар истиқболларини ҳар хил ўлчамларда белгилаб берган.
Суриядаги терроризмга қарши курашда Эрон ва Россия ўртасида конструктив ҳамкорлик тажрибаси, шунингдек, Теҳрон ва Пекиннинг халқаро муносабатлар соҳасида тинчлик ва хавфсизлик учун самарали ўзаро таъсири Афғонистондаги уч давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини икки баравар оширади.