сентябр 06, 2021 23:11 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг минтақадаги вазиятни беқарорлаштираётганидан МДҲ расмийлари яна хавотирда

Марказий Осиё республикалари раҳбарлари ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) президентлари минтақадаги такфирчи -террористик ҳаракатлардан хавотирланишни давом эттирмоқдалар.

Сўнгги бир неча кун ичида Марказий Осиё раҳбарлари бир неча бор минтақавий ҳукуматлар ҳамда Ғарб ҳукуматлари расмийлари билан маслаҳатлашган ҳолда Афғонистондаги вазиятдан норозилигини ва хавотирини билдиришган.
Бу борада Марказий Осиё республикалари расмийлари ва МДҲ давлат раҳбарлари охирги кунларда Афғонистондаги вазият ва Афғонистондан Марказий Осиё республикаларига нотинчликни ўтказиш ҳаракатларида АҚШни айблашди.
Ҳатто бир неча бор, Россия ҳукумати мулозимлари АҚШнинг Афғонистондаги сиёсатини расмий ва тўғридан -тўғри танқид қилиб, Америка бошчилигидаги Ғарб ҳукуматлари Афғонистондан Марказий Осиёга беқарорликни ўтказиш ҳаракатларини икки баробар кўпайтирганлигини таъкидладилар.
АҚШ ҳукумати сўнгги 20 йил давомида Ғарб қўшинлари билан ишлаган Афғонистон фуқароларини Марказий Осиёга кўчириш орқали мустақил давлатларга, хусусан, Россия, Эрон ва Хитойга қарши фитналарини Марказий Осиёдан бошлашга расман уриниб кўрди. Аммо бу минтақа раҳбарларининг ҳушёрлик ва заковати Америка фитналарини амалга оширишга тўсқинлик қилди.
Шу муносабат билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Терроризмга қарши кураш маркази директори Андрей Новиков террорчилик ҳаракатларини Афғонистондан минтақа давлатларига, айниқса Марказий Осиёга ўтказиш хавфи ҳақида огоҳлантирди. МДҲнинг бу юқори мартабали амалдори эълон қилди:
"Бу хавф Афғонистонда Толибонга қарши фаол террорчи-такфирчи гуруҳларнинг авж олиши эҳтимоли билан боғлиқ."
Андрей Новиков қӯшимча қилди:

"Ҳали ҳам халқаро террорчилик ташкилотлари рўйхатида бўлган Толибондан ташқари, Афғонистонда ҳаракат қиладиган бошқа террорчи гуруҳлар борки, улар Толибонга ёки халқаро резолюцияларга бўйсуниши даргумон".

Аслида, МДХнинг юқори мартабали мулозимлари ва Марказий Осиё раҳбарлари минтақадаги иккита воқеадан хавотирда, биринчиси-хавфли террорчилик ташкилотларининг ўсиши ва фаоллиги ҳамда Толибон билан тўқнашуви. Бу террорчилар аллақачон АҚШ томонидан Афғонистонга кўчирилган.

Минтақа расмийларининг иккинчи ташвиши - Марказий Осиёда террорчилик ҳаракатларининг кучайиши ва авж олишидир. Марказий Осиё республикалари қашшоқлик ва ҳаёт муаммоларининг кучайиши ва энг муҳими, ислом дини ҳақида маълумот йўқлиги сабабли экстремистик ва террористик оқимлар фаолиятига мойил.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон ҳукумати "Исломий давлат" такфирчи террорчилик гуруҳининг 14 аъзосини аниқлаб, ҳибсга олди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, экстремистик партиялар фаолияти биринчи навбатда террористик ташкилотларнинг молиявий кўмагига боғлиқ. Шу билан бирга, одамларни такфирий-террорчилик ҳаракатларига ундаш дунёнинг стратегик минтақаларида тўпланган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳибсга олинганларнинг эътирофларига асосланиб, бу мақсадларга эришиш учун маҳбуслар экстремистик етакчиларнинг баъзи диний таклифлари ва фатволарига таянганини айтди. Шунингдек, баёнотда шундай дейилган:

"Бу Сурияга қарши урушнинг мақсади АҚШ ва унинг иттифоқчилари манфаатларига хизмат қилиш учун минтақадаги айрим давлатларнинг ҳисоб -китоблари фойдасига мамлакатни йўқ қилиш бўлганини тасдиқловчи минглаб ҳужжатли далилларга янги қӯшимчадир. "

Шу муносабат билан, терроризмга қарши уруш йилларида Туркия орқали Сурияга юборилган ва бу террорчи гуруҳларга бу мамлакат шаҳарларига етиб бориб, уларни йўқ қилиш ва аҳолисини ўлдириш учун барча турдаги кӯмакларни берганлар  ҳали ҳам дунёнинг барча мамлакатлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Қирғизистон хавфсизлик бўйича мутахассиси Вукулов шундай деди:

"Афғонистоннинг шимолий вилоятларида тўпланган ва ҳарбий тайёргарлик кӯраётган ИШИД террорчилик гуруҳи аъзолари асосан Марказий Осиё минтақасидан, яъни Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Россия ва Қозоғистондан, шунингдек, Хитойнинг ғарбий ҳудудларидандирлар. "

Бу ҳаракат ва далилларнинг барчаси шуни кўрсатадики, АҚШ қўшинлари ва иттифоқчиларининг Афғонистондан бирданига чиқиб кетиши ва бу мамлакатда  беқарорликни вужудга келтириш орқали нотинчликни Марказий Осиё давлатларига ўтказиш  Ғарб ҳукуматлари, айниқса АҚШнинг минтақадаги мақсадларидан биридир.

Сўнгги ойларда АҚШнинг сиёсий ва ҳарбий ҳаракатларини кўриб чиқиш шуни кўрсатадики, Америка расмийлари беқарорликни бутун минтақага  ёйиш учун барча имкониятларини ишга солишган.

Ёрлиқ