октябр 13, 2021 19:16 Asia/Tashkent
  • Хитой-Ҳиндистон чегараси бўйича музокаралар

Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара низоларини ҳал қилиш бўйича 13-учрашув ҳар икки томоннинг кескинликни пасайтириш ва икки томонлама муносабатларни яхшилаш истагининг давом этишини кўрсатади.

Музокаралар Хитойнинг Мулу чегара ҳудудида икки давлатнинг олий ҳарбий қўмондонлари иштирокида ўтказилди.

Хитой-Ҳиндистон чегарасидаги баҳслар 1962 йилда икки давлат ўртасида урушга олиб келди. Аммо тахминан йигирма йил олдин, Ню-Деҳли ва Пекин чегаралар масаласи бўйича икки томонлама низоларни ҳал қилишга ҳаракат қила бошлади. Ҳиндистон ва Хитойнинг чегара музокаралари ва низоларни ҳал қилиш томон силжишининг асосий сабабларидан бири АҚШнинг 2001 йилдан кейин терроризмга қарши курашиш баҳонаси билан минтақавий аралашувга уриниши эди.

Қолаверса, Хитой ва Ҳиндистон юқори иқтисодий ўсиш билан нафақат ўзларини минтақавий қудратли давлатлар сифатида кўрсатибгина қолмай, балки жаҳон бозорларини забт этиш ва иқтисодий ўсишни давом эттириш учун фаол ҳаракатлар бошлашди. Бу мақсадга эришиш учун эса ушбу икки қўш атом давлати ва минтақавий қудрат сифатида низолардан холи бўлишлари ва  мамлакат умумий бюджетининг муҳим қисми иқтисодий дастурни илгари суришга йўналтиришлари лозим эди. Шу сабабли, Пекин ва Ню-Деҳли чегарадаги низоларни ҳал қилиш ҳаракатларини уларнинг муносабатларига таъсир қилмаслиги учун махсус ишчи гуруҳларга топширишга қарор қилишди.

Сиёсатшунос, Хитой шарқидаги Фудан университетининг тадқиқотчиси Чинг шонг  шундай дейди:

Хитой ва Ҳиндистон чегарадаги кескинликни тўлиқ бартараф эта олишлари зарур. Агар улар ўзаро манфаатларни яхшироқ тушунмаса ва икки томон баҳсли ҳудудларда ҳақиқий чегара чизиғини келишмаса, бунга эришиб бўлмайди.

Бироқ, сўнгги йилларда Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги чегарадаги кескинлик яна кучайди. Ҳатто икки томон Ҳимолой ёнбағиридаги баҳсли чегараларга қўшин тортишларигача етди. Бу ҳолатнинг асосий сабабларидан бири - Покистоннинг Балучистон провинциясидаги Геводар портидан Хитой чегарасидан бошланадиган Хитойнинг бир камар - бир йўл транзит -иқтисодий лойиҳасининг эълон қилиниши бўлди.

Покистоннинг Гаводар порти билан боғлайдиган Хитойнинг Қорақурум йўли Кашмир тоғларини кесиб ўтади, бу ҳудуд Покистон ва Ҳиндистон учун низоли минтақа ҳисобланади. Ню-Деҳли Хитойнинг бир макон - бир йўл лойиҳасига жавобан  Ладах шимолида ҳаво базаларини қурди, бу эса Хитой-Покистон норозилигига сабаб бўлди.  Аҳоли яшамайдиган ва ўтиш қийин бўлган минтақа туфайли Хитой ва Покистон Шинжон провинсиясидаги Қашқар автомагистралининг Гаводаргача хавфсизлигини таъминлашдан хавотирда.

Брукингс институти таҳлилчиси Раян Хис шундай фикрда:

Муҳокама қилинаётган масалалар - Ҳиндистон ва Хитойнинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги билан боғлиқ ва уларни ҳал қилиш қийин. Аммо Хитойда ёпиқ бошқарув тизими туфайли Ҳиндистонга қараганда қулайроқ. Бироқ, икки ҳукумат сиёсий ва ҳарбий босим даражасини пасайтириш орқали бир-бирининг позициясини заифлашишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

Ҳар ҳолда, Хитой ва Ҳиндистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо ва улар ўртасидаги тангликнинг давом этиши ҳамкорликнинг умумий жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, икки давлат минтақавий ва халқаро хавфсизлик учун жавобгар томонлар сифатида, тарангликни бундан ортиқ давом эттира олмайдилар.

Шу билан бирга, улар Хитой 90 минг квадрат километрлик даъво қилган чегара баҳслари устидан ўз суверенитетидан воз кеча олмайдилар ҳам.Шунинг учун ҳам Ню-Деҳли ва Пекин иқтисодий ва ҳарбий соҳаларда ўз имкониятларини йўқотмаслик учун "стратегик сақланиш" сиёсатини қабул қилишган.

Ёрлиқ