декабр 13, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Ҳиндистнон чегарасида яна тўқнашув юз берди
    Хитой ва Ҳиндистнон чегарасида яна тўқнашув юз берди

Ҳиндистон ва Хитой чегара қўшинлари Ҳимолой чегарасида яна бир бор тўқнаш келишди. Кеча матбуот орқали тарқатилган бу қарама-қаршиликда ҳар икки томондан бир неча аскар яраланган.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, яқинда Хитой ва Ҳиндистон чегарасида ўтказилган АҚШ-Ҳиндистон қўшма ҳарбий машғулотларидан кейин 9-декабрь куни содир бўлган янги ҳодиса икки томоннинг бир қанча ходимларининг енгил жароҳат олишларига сабаб бўлди. Ҳиндистон армиясидан яна бир манбанинг хабар қилишича камида 6 ҳиндистонлик аскар жароҳатланган. Хитой эса ҳозирча можарога расман изоҳ бермаган.

Ахборот манбалари, Хитой аскарларининг чегара чизиғи яқинидаги ҳудудга яқинлашгани икки томоннинг ҳеч бири патрул қилмаслигига келишиб олинди. Ҳиндистон билан боғлиқ бир манба  бу ҳаракат Ҳиндистон кучларининг қатъий ва жиддий муносабати ва жавобига сабаб бўлди деб иддао қилди.

Манбага кўра можародан сўнг иккила томон ҳам " зудлик билан ҳудудни тарк этишган"

Ҳиндистон ОАВ аноним манбаларига таяниб хабар қилишича воқеада Хитой армиясининг  300 га яқин аъзоси бўлгани ва Хитой аскарлари кўпроқ жароҳат олган деб маълум қилди.

2020-йилда содир бўлган тўқнашувдан сўнг икки томон чегарани мустаҳкамлаш учун минглаб аскарларни жўнатди. Музокараларнинг бир неча раундлари кескинликни пасайтира олмади.

Ҳиндистон армиясининг ушбу манбаи 3 ҳафта олдин бу мамлакат шимолидаги Ладазнинг Демчук ҳудудида Ҳиндистон- хитой қўшинлари ўртасида навбатдаги тўқнашув бўлгании хабар қилди.

Ёрлиқ