Эроннинг минтақа иқтисодиётидаги ўрни (12)
(last modified Sat, 16 Oct 2021 17:30:41 GMT )
октябр 16, 2021 22:30 Asia/Tashkent
  • Эроннинг минтақа иқтисодиётидаги ўрни (12)

Бу ҳафталик дастурнинг мавзуси - Шанхай келишуви ва унинг Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси учун ижобий оқибатлари.

Жаҳон иқтисодиёти тарихига назар ташласак, сўнгги бир неча ўн йилликларда иқтисодиётнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи савдо бўлганини кўрсатади. Глобал савдо - бу иқтисодий афзалликларни дунёнинг бир бурчагидан бошқа бурчагига ўтказадиган ва янги кучлар яратадиган канал. Ташқи савдо дунёнинг турли минтақалари ўртасида ишлаб чиқариш омиллари, айниқса, капитал, шунингдек, ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар ҳаракатини келтириб чиқаради. Баъзи иқтисодий-сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, бу иқтисодий алмашинувларнинг натижаси дунёда янги иқтисодий қутбларнинг пайдо бўлиши мумкин. Улар,  Агар Хитой бугунги кунда АҚШ учун энг катта глобал таҳдид бўлса, бу капиталнинг эркин айланиши ва технологияни ўрганиш жараёнининг натижасидир, деб ҳисоблайдилар. 

Кечагача ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилган мамлакатлар, эндиликда ишлаб чиқариш ва технологияни эндогенизация қилиб, ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар экспортчиларига айланди. Бир пайтлар Америка Қўшма Штатларига хос бўлган технология эволюцияси ҳозирда дунёнинг кўп жойларида, жуда баланд бинолар, аеропортлар ва йирик савдо марказларидан тортиб, илғор технологиялар ёрдамида ишлайдиган фабрикалар ва ишлаб чиқариш тармоқлари фаолият олиб бормоқда. Ғарб ишсизлик ва бюджет тақчиллиги каби сурункали иқтисодий муаммолардан азият чекаётган бўлса, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари иқтисодий сакрашларни бошдан кечирмоқда. Замонавий дунёда ривожланаётган бозорлар иқтисодий кучлар мувозанатини ўзгартиради. Чарлз Кратамер 1991 йил бошида бир қутбли тизим охирги нафасларини оляпти, деб башорат қилган эди.

 

Ривожланаётган мамлакатлар бугунги кунда иқтисодиёт соҳасида олдинга силжиш учун дуч келадиган имкониятлардан бири бу соҳада минтақавий қудратларнинг шаклланишидир. Ушбу қудратлар мамлакатларнинг минтақавий шартномалар ва битимлар тузишидан келиб чиқади. Халқаро тажриба шуни кўрсатдики, минтақавий интеграциялар маданий, ижтимоий ва иқтисодий алоқалар туфайли аъзо давлатларнинг эҳтиёжларини яхшироқ қондира олади. Минтақавий битимлар меҳнат, капитал, энергия, транзит имкониятлари ва бошқа шу каби иқтисодий манфаатлар атрофида тузилади. Имкониятлардан оқилона сиёсат ва режалаштириш орқали фойдаланиш мумкин. Ғарб дунёсидан кейин (Европа ва Америка), бугунги кунда Жануби-Шарқий Осиёда ишлаб чиқариш омиллари ва турмуш даражаси баҳоси ошди ва бу давлатлар капитални жалб қилиш жозибадорлигини йўқотди. Далиллар шуни кўрсатадики, Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси сўнгги ўн йилликларда сиёсий зиддиятлар маркази бўлишига қарамай, янги иқтисодий марказ бўлиши мумкин. 

Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси мамлакатларининг иқтисодий имкониятлари ва иқтисодий афзалликлари жаҳон географиясининг ушбу қисмига сармоя киритишни фойдали қилади. Шу сабабли, биз Жануби-Ғарбий Осиё минтақасидаги баъзи давлатлар ва бу ҳудуддан ташқаридаги ҳукуматлар ўртасида иқтисодий битимлар ва шартномалар тузилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу борада Шанхай ҳамкорлик ташкилотини кўрсатишимиз мумкин. ШҲТ Марказий Осиёнинг геосиёсий минтақаси учун буюк давлатлар ўртасидаги рақобат туфайли яратилган. "Шанхай 5" деб номланган ҳамкорлик 1996 йил апрелда Хитойнинг Шанхай шаҳрида ташкил этилган. Саммитнинг кун тартиби чегара ҳудудларида ишончни мустаҳкамлаш чоралари ва хавфсизликни ривожлантириш билан чекланган эди. Аммо бешинчи саммитда (2001) Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотини тузиш бўйича битим имзоладилар.

Аста-секин бу ташкилот доираси кенгайиб, иқтисодий ва маданий масалаларни ҳам қамраб олди. Шундай қилиб, бугунги кунда унинг аъзолари сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, савдо, пул-банк, энергетика ва маданият соҳаларида кенг алоқаларга эга. Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва яқинда Эрон Ислом Республикаси ташкилотга аъзо. Ташкилотнинг кузатувчи аъзолари Афғонистон, Мўғулистон ва Белоруссия ҳисобланади. Ташкилот сайёрамизнинг 35 миллион квадрат километрдан зиёдини ёки дунё қуруқлигининг 24 фоизга яқини ва 3,5 миллиард аҳолиси ёки дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизини қамраб олади. Шанхай келишуви аъзолари жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсишининг 25 фоизини ташкил қилади. 2017 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари гуруҳ ичидаги экспортининг умумий қиймати қарийб 329 миллиард долларни ташкил этди. Бу борада 52% билан Хитой энг юқори, 18% билан Тожикистон энг паст кўрсаткичга эга. Шартномага Эрон кирганидан сўнг, ШҲТ дунёдаги нефт захирасининг 25 фоизини ва газ захирасининг 46 фоизини эгаллайди. Бу имкониятлар ташкилотни глобал энергия кучига айлантирди. 

ШҲТнинг яна бир ўзига хос хусусияти - аъзо давлатларнинг географик яқинлиги. Бу хусусият аъзо давлатлар учун табиий савдо афзаллигини яратади. Аъзоларнинг географик яқинлиги савдони осонлаштириши ва ҳар хил турдаги транспорт тизимларининг (қуруқлик, сув ва ҳаво) харажатларини камайтириши мумкин. Эрон ўзининг геосиёсий позицияси туфайли минтақадан юк ташиш учун энг муҳим транзит йўлаги ҳисобланади. Йиллар давомида кўплаб давлатлар Эрон ва унинг Ғарбий Осиё минтақасидаги транзит ролини эгаллашга ҳаракат қилишди. Аммо Эрон, географик жойлашуви бўйича, товарларнинг бу минтақадан Европага ўтиши учун ҳамон энг арзон ва хавфсиз йўлакдир. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Эрон орқали ўтадиган асосий йўлаклардан бири Шанхай-Жанубий йўлагидир. Хитой ва Покистондан ташқари, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бошқа давлатлар ҳам, бу йўлакнинг аъзолари ҳисобланади ва бу мамлакатларнинг муҳим умумий жиҳатларидан бири саналади. Шимолий-Жанубий йўлак Шарқий ярим шарнинг стратегик йўналишларидан бири бўлиб, Осиё ва Европа ўртасидаги энг муҳим савдо бўғини ҳисобланади. Бу йўлак Шимолий Европа ва Россия мамлакатларини Эрон ва Каспий денгизи орқали Ҳинд океани, Форс кўрфази ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғлайди. Йўналиш масофа ва вақт жиҳатидан 40% гача қисқароқ ва нарх жиҳатидан 30% гача арзонроқ. Шимолий-Жанубий коридори Европа мамлакатлари, Ғарбий Осиё ва Марказий Осиёнинг яқинлашувига йўл очиши мумкин ва Евроосиёнинг энг муҳим алоқа йўлларидан бири ҳисобланади.

Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учун яна бир афзаллиги унинг муҳим энергия салоҳиятидир. Эрон дунёдаги жами энергия захираларининг 75% марказида жойлашган. Яъни, Форс кўрфази, Уммон денгизи ва Каспий денгизи улкан энергетик конлари ўртасида, шубҳасиз, дунёнинг ҳеч бир ҳудудида жаҳон иқтисодиётига энергия узатиш борасида шунчалик муҳим, ноёб ва ўзига хос геосиёсий мавқега эга мамлакат топилмайди.  Исломий Жумҳурият дунёдаги энг катта нефт ва газ захираларига эгалик қилади. Шанхай шартномасининг икки муҳим аъзоси бўлган Хитой ва Ҳиндистоннинг иккаласида ҳам энергия манбалари йўқ. Бу икки давлат, айниқса Хитой, иқтисодий тез ривожланиши учун зарур бўлган энергиянинг катта қисмини географик чегараларидан ташқаридан импорт қилади. Эроннинг бой углеводород ресурслари (нефт ва газ) аъзо давлатларнинг энергия хавфсизлигини кафолатлай олади. 

 

Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти учун яна бир афзаллиги унинг Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси давлатлари билан маданий, тарихий ва диний яқинлигидир. Бу Эронни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзолари учун минтақа давлатлар билан мулоқот қилиш кўпригига айлантирди. Бу минтақадаги бошқа давлатларнинг Шанхай битимига қўшилишни сўрашига олиб келиши мумкин. Шубҳасиз, аъзоларнинг кўпайиши билан бу ташкилотнинг кучи ва обрўси ошади. Бу синергиянинг натижаси капитал етишмаслиги, технология узатилиши, аъзо давлатларнинг кадрлар тайёрлаш ва ишчи кучи даражасини ошириш, ҳатто долларсиз пул алмашинувини амалга ошириш бўйича муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Молия соҳасида бўлгани каби, Эрон, Хитой ва Россия каби бир қанча давлатлар борки, улар умумий валютани белгилаб, жаҳон иқтисодиётида долларнинг ҳукмронлигини тугатмоқчи. Бу минтақада долларнинг ҳукмронлигини камайтиради. Ва бу минтақа, Осиё ва жаҳон иқтисодиётидаги муҳим ўзгаришларнинг бошланиши бўлади.

Ёрлиқ