Ноқонуний санкцияларнинг бекор қилиниши; Вена музокараларининг навбатдаги босқичи учун бошланиш нуқтаси
(last modified Sat, 13 Nov 2021 09:12:48 GMT )
ноябр 13, 2021 14:12 Asia/Tashkent
  • Ноқонуний санкцияларнинг бекор қилиниши; Вена музокараларининг навбатдаги босқичи учун бошланиш нуқтаси
    Ноқонуний санкцияларнинг бекор қилиниши; Вена музокараларининг навбатдаги босқичи учун бошланиш нуқтаси

Ўтган бир неча кун ичида ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Али Бақирий Эрон сиёсий расмийлари ва Европа қудратларининг фикрларини яқинлаштириш мақсадида Европа “учлиги” билан конструктив музокаралар ўтказди.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Франсия, Германия ва Буюк Британия пойтахтларига ташрифи ортидан, Европа сафарининг охирги босқичида, жума куни Испания расмийлари билан учрашиш учун Мадридга келди.

Мадридда Бақирий Испания расмийлари билан икки томонлама музокаралардан ташқари Қўшма комиссия йиғилишига раислик қилаётган Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бош котиби ўринбосари Энрике Мора билан учрашди.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Европа расмийлари ва Энрике Мора билан тўрт кунлик ташрифи чоғида бўлиб ўтган музокараларда асосий эътибор санкцияларни бекор қилиш учун амалий ечим топишга қаратилди.

Қўшма Штатлар ядровий битим ва БМТнинг 2231-резолюциясини бузган ҳолда ва ноқонуний санкциялар қўллаш орқали нафақат Эрон Ислом Жумҳуриятига, балки ядровий битимга аъзо бошқа давлатларга ҳам зарар етказди. Чунки уларнинг Эрон билан иқтисодий алоқалари бор эди.

Эрон Қўшма Штатлардан ядровий битимдан бошқа чиқмаслик мажбуриятини талаб қилмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, биринчи босқичда ҳал қилиниши керак бўлган масала АҚШнинг Эрон Ислом Жумҳуриятига нисбатан ноқонуний санкцияларини бекор қилишдир.

Аввалги музокаралар тажрибаси шуни кўрсатдики, бир томонлама ҳаракатлар Эроннинг ядровий битимдаги ҳуқуқларини кафолатлашда мақбул натижага эриша олмайди. Эрон ҳам ўзаро ҳуқуқ ва сиёсий ва халқаро мантиқдан келиб чиққан ҳолда ядровий битим мажбуриятлари асосида ҳаракат қилиши учун бошқа томондан ижобий белгилар кўриш кераклиги кундек равшан.

Сиёсий таҳлилчи Меҳди Зокириён фикрича"Қўшма Штатлар биринчи навбатда ўз мажбуриятларига қайтиши ва ядровий битим қоидаларини бузган ҳолда жорий қилган санкцияларни бутунлай бекор қилиши керак".

 

Эроннинг бу борадаги позицияси аниқ ва равшан.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён Инстаграмъдаги саҳифасида шундай ёзди:Эрон Ислом Жумҳурияти аввалги музокаралар қолдиқларида қолиш ниятида эмас, агар бошқа томон жиддий ва ижобий ёндашув билан Вена музокараларига киришса, қисқа муддатда яхши келишувга эришиш мумкин бўлади”.

Европаликлар Эрон ўз мажбуриятларига қайтишини истайди, айни пайтда Европа учлиги томонидан америкаликларга жиддий талаблар қўйилмаган. Аниқлик киритилиши керак бўлган энг муҳим масала санкцияларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ чора-тадбирлардир. Худди Қўшма Штатлар келишувдан чиқиб, Эронга қарши ноқонуний санкциялар киритганидек, келишувга қайтиши ва қону бузарликни тугатиши мумкин. Ушбу йўналишдаги ҳаракатлар эксперт гуруҳлари томонидан текширилиши керак. Албатта, масаланинг ядровий келишувининг барча томонлари учун аҳамияти ва бу борада кам имконият қолгани ҳисобга олинса, европаликларнинг жиддий ёндашиши кутилмоқда; 29-ноябр куни Венада бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этиш ва музокараларни санкцияларни бекор қилиш учун мақбул хулосага келтириш жуда муҳим. Европаликларнинг ядровий битимдаги ўз мажбуриятларини бажара олмаётгани жиддий масала ва кўп танқидга лойиқ. Европа томонлари ўз мажбуриятларини бажаришни кечиктириб, салбий тафаккур қолдирди. Музокаралар дипломатия воситаларидан биридир ва Эрон Вена музокараларида, албатта, Қўшма Штатлар битимни бузгани ва Европа товон тўлашни истамаган ҳуқуқларни қидирмоқда. Эрон бошқа томондан Европа вақтни бой бермаслигини кутмоқда, чунки буни ҳеч ким тоқат қилмайди.

Эроннинг битим бўйича позицияси жуда аниқ ва кундек равшан. Бу Эрон янги музокаралар қидирмаётганини кўрсатади, аммо ҳозирги вазиятда муҳими, бошқа томоннинг битимда кўрсатилган келишувларга қандай қайтишига ишонч ҳосил қилишдир.

Шубҳасиз, Эрон ташқи ишлар вазири айтганидек:АҚШнинг хатти-ҳаракатлари ва қонунбузарликлари, жумладан, ушбу мамлакатнинг Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши янги санкциялари АҚШ томонидан объектив кафолатлар беришни муқаррар заруратга айлантирди.

 

 

 

 

Ёрлиқ