Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i67320-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 14 ноябрь – 21 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 21, 2021 15:09 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 14 ноябрь – 21 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилмоқчи

 

  • Ўзбекистон ҳукумати АҚШнинг Афғонистондаги фаолиятларини танқид қилди

 

  • Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида 18та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

 

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшинларнинг "Ҳамкорлик-2021" қўшма ўқув машғулотлари бошланди

 

 

-**-

 

Кеча Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида маҳаллий расмийлар билан учрашувда Ўзбекистон Мозори Шарифдаги Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий халқаро аэропортини реконструкция қилишини маълум қилди

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Исматулла Иргашев вилоят расмийларидан ташқари, Афғонистон Транспорт ва авиация вазирлиги вакиллари билан ҳам учрашган. Эргашевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон афғонларга аэропортни реконструкция қилиш, техник носозликлар ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериш учун 30 кишидан иборат техник гуруҳ юборган деб хабар қилган Дарё сайти.

«Биздан аэропорт фаолиятини тиклаш ва зарарланган ускунани таъмирлашда ёрдам беришга чақиришди. Шу боис Ўзбекистондан 30 нафар техник ходим олиб келдик. Тез орада аэропорт фойдаланишга топширилади», — дейди у.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Афғонистонга турли соҳаларда, хусусан, инфратузилма соҳасида ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Шу билан бирга, Балх маҳаллий расмийлари Ўзбекистонни Афғонистон билан иқтисодий соҳаларда ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтиришда ҳамкорлик қилишга чақирган.

«Афғонистоннинг Ўзбекистон олдидаги электр энергияси бўйича қарзи юзасидан ҳам музокаралар бўлиб ўтди ва биз банк тизимидаги муаммолар ҳал бўлгач, тўловни тўлашимизни ва Ўзбекистон импорт қилинадиган электр энергиясини қисқартирмаслиги кераклигини айтдик», — дейди Балх вилояти губернатори Қудратуллоҳ Ҳамза.

***

Ўзбекистон ҳукумати АҚШнинг Афғонистондаги фаолиятларини танқид қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги ҳозирги вазиятда АҚШ бошчилигидаги хорижий коалицияни айблади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абулазиз Камилов, сўзлаган нутқида,  20 йилдан бери АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари бу мамлакатдаги мавжуд вазият учун жавобгар эканлигини таъкидлади.

Камилов сўзларининг бошқа қисмида,  ўтган  40 йил ичида қудратли мамлакатлар Афғонистон муаммоларин ҳал қила олмаган ва Афғонистондаги мавжуд вазият учун эса бу коалиция кучлари масъул эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Толибон ҳаракати эндиликда йирик кучдир ва  Афғонистон жамиятнинг бир қисми бўлиб, дунё мамлакатлари учун таҳдид туғдирмаслигини иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз, Толибон ҳаракати жорий йилнинг 15 август куни Кобул ҳокимиятини эгалаб олганидан бери халқаро ҳамжамият ишончини қозонишга уриниб келмоқда.

***

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида 18та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълумотига таняниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг  ташрифи доирасида томонлар жами 18та икки томонлама ҳужжат имзолади.

Россия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги муҳим саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Давлат раҳбарлари БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирдилар.

Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетган.

***

Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшинларнинг "Ҳамкорлик-2021" қўшма ўқув машғулотлари 17-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон жанубида бошланди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарида, мақсад – аксилтеррор операция давомида икки давлат қуролли кучларининг ўзаро оператив мослашувчанлигини ҳамда ҳамкорлик даражасини оширишдир деб эъллон қилди.

 Қозоғистондан 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, кўп функцияли Су-30СМ қирувчи самолётлари, С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари, Қозоғистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучларининг тактик учувчисиз учиш аппаратлари ҳам иштирок этмоқда. Манёврлар давомида қўшинлар қидирув-разведка, душманнинг олдинга силжиш отрядларини йўқ қилиш, ҳужумни қайтариш ва ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш бўйича машқларни бажаришади.

Қозоғистоннинг Афғонистон билан умумий чегараси бўлмасада, Марказий Осиё ҳудудида ҳарбий можаро содир бўлган тақдирда - четда турмайди. Аввалроқ Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар ва терактлар давом этаётган вазият муносабати билан, Қозоғистон парламенти Қирғизистон ва Тожикистонга беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш чораларини маъқуллаган эди. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Россия мудофаа вазирлари 9 ноябрь куни икки давлат ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган 2022–2024 йилларга мўлжалланган янги стратегик шериклик дастурини тасдиқлаган эди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмаларининг “Қалқон-2021” қўшма тактик-махсус ўқув машғулотлари бўлиб ўтганди.