Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 21 ноябрь – 28 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Ўзбекистонда 4 миллиондан зиёд пенсия ва нафақа олишади
- Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми 7,6 миллиард доллар ташкил этади
-
Тошкент вилоятида «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди
-
Ашхободда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокара ўтказдилар
****
1 ноябрь ҳолатига кўра Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 1 январь ҳолатига нисбатан 178,6 минг нафар (4,7 фоиз)га ошиб, 4 003,8 минг нафарни ташкил қилган.
Шундан:
2 966,7 минг нафари (74,1 фоизи) ёшга доир пенсия (64 фоизи аёллар);
397,6 минг нафари (9,9 фоизи) ногиронлик пенсия (41,1 фоизи аёллар);
198,6 минг нафари (5 фоизи) боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар;
440,8 минг нафари (11 фоизи) нафақа олувчилар (47,3 фоизи аёллар).
2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 117,7 минг кишига, ногиронлик пенсия олувчилар сони 11,0 минг кишига, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 9,6 минг оилага ва нафақа олувчилар сони 40,2 минг кишига ортган деб хабар қилган Дарё сайти..
2021 йилнинг январь—октябрь ойларида 327,5 минг нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланган. Шундан, 215,1 минг нафарига ёшга доир пенсия, 29,9 минг нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 19,6 минг оилага боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 62,9 минг нафарига нафақалар тайинланди.
Қайд этилишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 57,9 минг нафар ёки 21,5 фоизга кўп.
***

Жорий йилда Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми қарийб 7,6 миллиард АҚШ долларини ёки мамлакат ЯИМнинг 11,6 фоизини ташкил этиши кутилаётганини Жаҳон банки ўзининг Миграция ва ривожланиш масалаларига бағишланган ҳисоботида эълон қилди.
Жаҳон банки прогнозига кўра, ҳисоб-китобларига мос ҳолда паст ва ўрта даромадли мамлакатларда меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари 2021 йилда кескин 7,3 фоизга ошиб, 589 миллиард АҚШ долларини ташкил этган деб хабар қилган Қалампир сайти..Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган чуқур глобал чекинишга қарамасдан 2020 йилда пул ўтказмалари оқимининг барқарорлиги деярли сақланиб, атиги 1,7 фоизга қисқарган бўлса, кейинги ўсиш суръатининг тикланиши кутилганидан ҳам жадалроқ бўлган.
“Бу иқтисодий қийинчиликлар даврида мигрантлар она юртларидаги озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва таълим каби зарурий товар ва хизматлар учун уй хўжаликларининг харажатларига таянч бўладиган пул ўтказмаларининг нақадар муҳим эканлигини англатади”, дейилади Жаҳон банкининг ҳисоботида.
***
Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятининг Тошкент туманида «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари қўлга олиниганини мамлакта ИИВ хабар қилган.
23 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент туманида «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари мазкур ташкилот ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган ва улар қўлга олинган.
Улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида турли диний экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган Абдуллоҳ Зуфар ва Содиқ Самарқандийнинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланган деб хабар қилган Дарё сайти.
Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилган.
***

Туркманистон пойтахти- Ашхобод аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.
Бугун шунингдек Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокара ўтказди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон президенти Туркманистон раҳбари ва биродар туркман халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Бетарафлик куни билан самимий қутлади де хабарқилган Кун сайти.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йил октябрь ойида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон президенти Туркманистоннинг ИҲТдаги сермаҳсул раислигини юксак баҳолади ва Ашхобод саммити муваффақиятли ўтишини тилади.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борди.