Язд сув музейи
(last modified Wed, 01 Dec 2021 20:07:26 GMT )
декабр 02, 2021 01:07 Asia/Tashkent
  • Язд сув музейи

Язд сув музейи, Колаҳдуз уйи

– Язднинг тарихий обидаларидан бири “Колаҳдўз уйи” деб аталади. Бу жой Саййид Али Акбар Колаҳдуз исмли яздлик савдогарга тегишли бўлиб, милодий 1887  йили 5 қават қилиб қурилган. Колаҳдуз уйи ўзига хос меъморчиликка эга ва Яздлик усталари томонидан қурилган. Ушбу бинонинг майдони тахминан 720 квадрат метрни ташкил этади ва Язднинг энг қимматли меъморий асарларидан биридир. Ушбу бинонинг безаклари орасида деворга турли дизайндаги чиройли гипс ишлари киради. Бундан ташқари, бу уйнинг ранг-баранг камари унга ўзига хос таъсир кўрсатди.

- Бу Қожар даврида оид уй милодий 200-йилдан (2000-йил) сув музейига айлантирилган. Балки, бундай танловнинг энг муҳим сабабларидан бири шундадирки, уйнинг энг қуйи қаватида иккита сув ўтказгич Раҳимобод ва Зараж  жойлашган бўлиб, Зарч сув ўтказгичининг ёши 2000 йилдан ортиқ, узунлиги 75 км бўлиб, ҳозиргача фаолият кўрсатмоқда.

– Ушбу музейда 200 дан ортиқ тарихий ашёлар, сув ўтказгич қазиш қуролларидан тортиб, Язднинг асосий сув ўтказгичлари ҳужжатларигача сақланади. Акведукларни қазиш учун турли жиҳозлар, канал қазиш учун махсус белкураклар, қудуқ ғилдираклари, халатлар, сув ҳажмини ўлчаш учун асбоб-ускуналар, сув ўтказгичларнинг сув айланишининг макети ва сув ўтказгичлардаги ёруғлик мосламалари мавжуд бўлиб, бу ерда уларни кўздан кечиришингиз мумкин.

– Язд сув музейининг бир қисмида сув олди-сотди ҳужжатлари ва эски вақф хатларига бағишланган. Энг қизиқарли ҳужжатлардан бири сув ва сув тақсимлаш ҳужжатлари бўйича қўлланма. Мироб - амир ёки сув боши дегани! Замон ва кўк соатнинг бошқарувчиси ва ҳисобчиси бўлган, қишлоқ хўжалиги сувини тақсимловчи, иш қуроли кўк соат бўлган кимса.

- Сув музейидаги сувни сақлаш ва ташиш учун контейнерлар ва шунга ўхшаш кўплаб аксессуарлар ва нарсалар, жумладан, сув омборларида сув сақлаш учун турли хил турдаги кранлар, сувни ташиш ва сақлаш учун кулол ва шиша идишлар, сув мушки ва бошқа кўплаб ажойиб нарсалар мавжуд

 

 

 

 

Ёрлиқ