декабр 05, 2021 18:16 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 28 ноябрь –5 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили Толибон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари билан учрашди

 

  • Ўзбекистон коронавируснинг «омикрон» штамми сабаб чекловлар жорий этилмоқда

 

  • Шавкат Мирзиёев Россия Федерал хавфсизлик хизмати директорини қабул қилди

 

  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

 

 

 

 

 

****

Толибон муваққат ҳукумати раҳбарининг сиёсий масалар бўйича ўринбосари Ўзбекистон президентининг махсус вакили билан учрашганида, бошқа мамлакатлар томонидан Толибон ҳукуматини тан олилиниши учун шароит яратилган деб иддао қилди.

 Толибон муваққат ҳукумати раҳбари сиёсий масалалар бўйича ўринбосари. Мавлавий Абдулкабир  Ўзбекистон президентининг махсус вакили билан мулоқотида,  биз барча шартларни бажарганмиз ва дунё ҳам  афғонистонликларга шартсиз гуманитар ёрдамларни давом эттириши керак деб қўшимча қилди.

 Ўзбекистон президенти вакили ҳам Толибон расмийси билан учрашувида, Тошкент давлатини  Афғонистон билан дўстлик ва ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди.

Бу учрашув Толибон муваққат ҳукумати наттоғи Инъом Самангонийни Толибон босим ўрнида Афғонистон муаммоларига ечим топиш учун музокаралар ўтказишни истайдигани тўғрисида билдирган сўзлари пайтига тўғри келмоқда.

Бундан олдин Толибон ҳаракати жамоат ишлари вазири Абдулманон Умарий  Толибон ҳукуматини расман тан олишга чақирганди.

Эслатиб ўтаимз, жорий йилнинг 15 августда Толибон ҳаракати томонидан Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олинганди, аммо ҳозиргача ҳеч бир мамлакат бу гуруҳни расман тан олмаган.

***

«омикрон» штамми сабаб чекловлар жорий этилмоқда

 

Ўзбекистон 10 январга қадар қатор мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатилани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиологик вазият мураккаб бўлган бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтатилиши ҳақида хабар қилди

«Сўнгги кунларда Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия, Австралия, Миср ҳамда Жанубий Африка минтақаси мамлакатларида (Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини ва Танзания) коронавируснинг янги «омикрон» штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётгани муносабати билан, қатор давлатларда, хусусан АҚШ, Австрия, Германия, Словакия, Россия Федерацияси ва Қозоғистонда қўшимча карантин чекловлари жорий этилмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус инфекцияси, шу жумладан, унинг янги «омикрон» штамми тарқалишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида жорий йил 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ эмланган фуқароларни бустер доза билан ихтиёрий эмлаш тартиби жорий этилди.

Қолаверса, жаҳондаги мураккаб эпидемиологик вазият Ўзбекистон аҳолисини ҳам огоҳликка чақириш, фуқароларимиз ўртасида эҳтиёткорлик сусайиб кетишининг олдини олиш зарурати пайдо бўлганини кўрсатмоқда», дейилади вазирлик хабарида. 

***

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Россия хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди.

Александр Бортников давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини Мирзиёевга етказди.

Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. 2021 йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашувнинг самарали натижалари юксак баҳоланди деб хабар қилмоқда Дарё сайти.

Хавфсизликка замонавий таҳдидларга, шу жумладан, терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятлар, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

***

Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан бугун -5 декабрь куни давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари музокараларда сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади деб хабар қилган Кун сайти.

Ташриф якунида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

 

Ёрлиқ