Фаластинлик ёш йигитнинг шаҳодати; Исроил армиясининг қонун доирасидан ташқаридаги ҳаракати
(last modified Tue, 07 Dec 2021 09:16:08 GMT )
декабр 07, 2021 14:16 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик ёш йигитнинг шаҳодати; Исроил армиясининг қонун доирасидан ташқаридаги ҳаракати
    Фаластинлик ёш йигитнинг шаҳодати; Исроил армиясининг қонун доирасидан ташқаридаги ҳаракати

Шанба куни сионист жангарилар Қуддуснинг Боб ал-Омуд ҳудудида 25 ёшли фаластинлик Муҳаммад Салимани яҳудий кўчманчларига қуролли ҳужум қилишда айблаб, отдилар ва ушбу фаластинлик ёш йигитни шаҳид қилдилар.

Муҳаммад Салиманинг шаҳид бўлиш сабаби ва тартиби сионистик режимнинг жиноий иш содир этганини кўрсатади. Сионистик режим Салима муҳожирларга совуқ қурол билан ҳужум қилишни мақсад қилганини даъво қилмоқда. Аслида сионист режим бу йигитни фақат ёлғон даъво билан шаҳид қилди. Бу халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва қоидаларига зиддир. Чунки бу ҳатто ҳимоявий ҳаракат ҳам ҳисобланмайди.

Бу фаластинлик ёшнинг шаҳид бўлиши ҳам Исроил ҳарбийларининг бу ҳаракатининг жиноий моҳиятини кўрсатади. Суратларда Муҳаммад Салиманинг яралангани ва ерга йиқилиб тушгани ва деярли ҳеч қандай мудофаа ҳолати бўлмагани кўрсатилган. Аммо сионистик ҳарбийлар унга икки марта ўқ узиб, ёш фаластинликни ўлдирган.

Яна бир жиҳат шундаки, бундай жиноятларни содир этиш Исроил ҳарбийлари учун одатий ҳолга айланган. Чунки уларга танбеҳ берилмайди ва сионист ҳукуматлар асосан фаластинликларга қарши бундай ғайриинсоний ҳаракатларни қўллаб-қувватлайдилар. Шу муносабат билан сионистик режим бош вазири Нафтали Беннет ва режим ташқи ишлар вазири Яир Лапид твиттер саҳифаларида исроиллик аскарларнинг ҳаракатларини олқишлаб, ёш фаластинликка қарата ўқ узаётган пайтда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақиришди.

Салиманинг шаҳид бўлишининг тахминий сабаби ҳам, қандай тарзда шаҳид бўлиши ҳам бу Исроил ҳарбийлари томонидан уюштирилган ва режаланган жиноят эканлигини кўрсатади. Бу масала БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ҳам эълон қилинган. Шунга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси (ОЧА) баёнот бериб, Исроил полициясини ишғол остидаги Қуддусда бир Фаластинлик фуқарони ўлдирилганини “судсиз қатл” сифатида баҳолади.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси (ОЧА) баёнотида: “Суддан ташқари қотилликлар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётган сионистик хавфсизлик ва қуролли кучлари томонидан   фаластинликларга қарши уюштирилган ҳалокатли куч ишлатиш натижасидир. Бу шунингдек, ушбу кучларнинг фаластинликларнинг ўлдирилиши учун жазоланмаслигининг натижасидир”.

Бу муносабатга қарамай, сионистик ҳарбийларининг бундай жиноятлар содир этишининг асосий сабабларидан бири, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Исроил режимига қарши сиёсатини эълон қилиш ва амалий чора кўришдан тийилишидир. Араб давлатларининг Исроил билан муносабатларини нормаллаштириш сиёсати ҳам Исроил ҳарбийларининг Фаластинга нисбатан ҳаддан ташқари зўравонлик қилишига сабаб бўлган яна бир муҳим омилдир. Яъни, сионистик режим ўзига қарши глобал реакциядан қўрқмагани зўравонлик даражасини оширмоқда.

Афтидан, сионистик режимнинг асосий мақсади Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг пассивлиги ва араб мамлакатлари сиёсатидан фойдаланиб, Фаластин халқининг қаршиликни давом эттиришдан қўрқитиш ва ундан қайтаришдир. Шу муносабат билан Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати матбуот котиби Тариқ Иззад-Диннинг айтишича, сионистларнинг бу жинояти Фаластин халқини қўрқитиш ва жанговар ҳаракатларни олдини олишга қаратилган. Бироқ Иззад-Дин бу жиноятлар Фаластин қаршиликларига заррача таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.