Эрон, Россия ва Хитойнинг Ҳинд океанида иккинчи қўшма ҳарбий денгиз машғулотлари
Эрон, Россия ва Хитой 21-январ, жума куни Шимолий Ҳинд океани минтақасида “2022 Денгиз хавфсизлик камари” номли иккинчи қўшма ҳарбий денгиз машғулотларини ўтказди.
Машғулотлар давомида сузувчи кемани ёнғиндан қутқариш, ўғирлаб кетилган кемани озод қилиш, аниқ нишонларга ўқ узиш, тунги вақтда ҳаво нишонларига ўқ узиш каби турли тактик машқлар бажарилди.
Машғулотларда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг 3 та денгиз бўлинмаси, Эрон армиясининг 11 та, Россиянинг 3 та ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг 2 та бўлинмаси иштирок этди.
Халқаро денгиз савдоси хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қароқчилик ва денгиз терроризмига қарши курашиш, денгизда қутқарув ишлари соҳасида ахборот алмашиш ҳамда оператив-тактик тажриба алмашиш машғулотларнинг мақсадларидан эди.
2022 Денгиз хавфсизлик камари қўшма машқлари матбуот котиби, адмирал Амир Мустафо Тожиддини машғулотнинг хабари ҳар учала давлат ҳам ҳарбий алоқаларнинг муҳим даражасига чиқиши эканлигини билдирди. “Бугунги кунда Эрон Ислом Республикаси денгиз соҳасида буюк денгиз кучлари билан бир қаторда машғулотларнинг диққат марказида ва қўмондонлиги бўла оладиган қудрат даражасига етди.", деди у.
Ҳар учала давлат, Эрон, Россия ва Хитой учун машқлар ҳудуди, яъни Ҳинд океани ва Уммон денгизи муҳим ва стратегик минтақа ҳисобланади; Бу минтақа муҳим сув йўллари ва Баба ал-Мандеб, Малакка ва Олтин учбурчак сифатида танилган Ҳормуз бўғозлари туфайли жуда муҳимдир. Шунга кўра, Эрон, Россия ва Хитойнинг уч ҳарбий-денгиз кучлари 2019-йилда ҳам минтақада қўшма машғулотлар ўтказди.
Уммон денгизи ва Шимолий Ҳинд океани ҳам жаҳон савдосининг муҳим ҳудудлари ҳисобланади; Эрон экспортининг катта қисми, хусусан, нефт ва нефт маҳсулотлари шу йўл орқали жўнатилади; Россиянинг халқаро савдоси, шунингдек, Хитойнинг нефт импорти ва ташқи савдоси юк ташишга боғлиқ; Шу сабабли, Эрон Ислом Республикаси ҳамда Хитой ва Россия давлатларининг саъй-ҳаракатлари минтақада ва унинг ҳаётий муҳим сув йўлларида барқарор денгиз хавфсизлигига эришиш учун уч давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлардир.
Очиғи, Эроннинг буюк давлатлар иштирокида ўтказилаётган бундай машғулотларда иштирок этиши ҳам АҚШнинг золим ва ноқонуний санкцияларига қарамай, Эроннинг яккаланиб қолмаганидан, ҳам Эроннинг халқаро майдондаги обрўйи ва мавқеини илгари сураётганидан далолат беради.
"Денгиз хавфсизлик камари 2022"нинг комбинацияланган машқларини ўтказиш ҳам минтақадаги тартибсизликка катта ҳисса қўшаётган хорижликлар учун муҳим хабар сифатида кўрилиши мумкин. Бу машғулотлар минтақадаги давлатларнинг, хусусан, Эрон Ислом Республикасининг минтақадаги манфаатлари ва барқарорлиги ва хавфсизлигини сақлаб қолиш учун ҳарбий қудрати ва жиддийлигини яна бир бор намойиш этади.
Хитойнинг ҳарбий-сиёсий таҳлилчиси Сунг Чжунгпингнинг фикрига кўра:Эрон, Хитой ва Россиянинг мамлакатлари хавфсизликнинг янги соҳаларида ҳамкорликни кучайтириши керак. Айниқса, денгиз хавфсизлиги соҳасида, чунки ҳозирги вақтда баъзи давлатлар денгиздаги эркин фаолиятга тўсқинлик қилмоқда ва бу халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузишдир. Ушбу уч давлат учун халқаро юк ташиш хавфсизлиги муҳим аҳамиятга эга.