Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 16 - 23 январь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Ўзбекистонда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг «Аёллар қаноти» гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл қўлга олинди
- Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари яна телефон орқали мулоқот қилдилар
- Толибон: Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл Мозори Шариф, Бағлон ва Бомиён вилоятлари орқали ўтади
- “Умра – 2022” мавсумининг илк ўзбекистонлик зиёратчилари Саудия Арабистонига жўнаб кетди
******
Ўзбекистон Андижон вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлар аниқланди
Жорий йил 16 январь куни олинган тезкор маълумотга асосан Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ва Андижон вилояти ИИБ ТЕҚКБ ҳамда Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг «Аёллар қаноти» гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл Андижон туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг хонадонида тўпланиб, экстремистик ташкилот фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлиги аниқланган деб
Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу аёллар ҳозирда Туркияда бўлган аёл М.Х.нинг (1972 йилда туғилган) кўрсатмаси асосида тез-тез бир бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келишаётгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
***
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.
«Президентлар икки давлат ҳукуматлари раҳбарияти даражасидаги музокаралар жараёнини фаоллаштиришга келишиб олдилар денб хабар қилган Кун сайти.
Мирзиёев ва Тўқаев сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-транзит, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилган, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон президенти сайти ҳам ушбу мулоқот тўғрисида маълумот берди.
«Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, товар айирбошлаш ортаётгани ва кооперация алоқалари кучайиб бораётгани, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
****
Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналиши Толибон ҳукумакти томонидан тасдиқланди
Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний бу теми бу темир йўл Мозори Шариф (Балх), Бағлон ва Бомиён вилоятлари орқали ўтади деб ёзди..
Самангоний твиттердаги постида акс этмаган маршрутнинг қисми аллақачон келишилган - Парвон вилояти орқали Кобулга, у ердан Жалолободга ва “Торхам” назоратдан ўтиш пунктига деб ёзганини Спутник сайти келтирган..
“Россия темир йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўл лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилмоқда, 29 октябр куни музокаралар ўтказилди, унда Кобулгача маршрут йўналиши ҳам муҳокама қилинди.
Бироқ, ҳозирча Россиянинг Кобулдаги элчихонаси хавфсизлик ва маблағ йўқлиги сабабли темир йўл лойиҳасини амалда амалга ошириш истиқболларини кўрмаяпти.
Ўтган йилнинг 29 октябрда РЖД ва ЎТЙ вакиллари онасида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган учрашувда компаниялар вакиллари трансафғон темир йўли қурилишида техник ва картографик параметрлар бўйича маълумот алмашиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишган эди.
***
Ўзбекистонлик зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси бугун эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетганини маълум қилган.
25, 28 январь кунлари навбатдаги рейслар амалга оширилади. Келгусида рейслар сезиларли даражада ошириб борилади.