Украина хавфсизлик инқирозини кучайтириш йўлидан бормоқда
(last modified Tue, 22 Feb 2022 08:42:57 GMT )
феврал 22, 2022 13:42 Asia/Tashkent
  • Украина хавфсизлик инқирозини кучайтириш йўлидан бормоқда
    Украина хавфсизлик инқирозини кучайтириш йўлидан бормоқда

Россия президенти Владимир Путин душанба куни кечқурун Москва Донетск ва Луганск мустақиллигини тан олганини ва Кремлда бу республикалар раҳбарлари билан ҳамкорлик ва дўстлик шартномаларини имзолаганини эълон қилди. Аввалроқ, Украинанинг Донетск ва Луганск минтақалари раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасченик Путинни бу ҳудудларни мустақил республикалар сифатида тан олишга чақирган эди.

Ўтган ҳафта Россия Думаси Россия президентига мурожаатнома юбориб, уни Донбасс бўлгинчиларининг Украинадан мустақиллигини тан олишга чақирган эди. Путиннинг Донетск ва Луганскни тан олиш тўғрисидаги қарори Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилиши ва унинг барча аъзоларининг маъқул овозидан сўнг қабул қилинди. Бошқача айтганда, бу борада Россиянинг юқори лавозимли сиёсий, ҳарбий ва хавфсизлик амалдорлари ўртасида ҳамфикрлик мавжуд.

Охирги ҳафталарда содир бўлган воқеалар, Донбасс номи билан машҳур Украина шарқидаги кескинлик ва тўқнашувлар минтақада туб ўзгаришлар бўлиш эҳтимолини анча оширди. 2014-йилнинг феврал ойида Украинада Ғарб кўмагида ғарбпараст ҳукумат иш бошлаганидан бери, Донетск ва Луганскдаги руслар Европа ва АҚШ таҳдиди солаётгани учун Украинадан мустақил бўлишни талаб қилмоқда. Бу ҳудудлар ва Россия ўртасидаги кенг тарихий, маданий, тил ва иқтисодий алоқалар туфайли Москва уларни Украина армиясининг босқинига қарши қўллаб-қувватлади. Украина шарқидаги уруш Минск келишуви имзоланиши билан ўт очишни тўхтатиш билан якунланган бўлса-да, айирмачилар ва Украина қўшинлари ўртасида доимо тўқнашувлар бўлиб келган. Бироқ сўнгги ҳафталарда, Россия қўшинларининг Украинанинг ғарбий чегаралари ва Белоруссия ҳудудига жойлаштирилганидан сўнг, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москва Украинага қарши кенг кўламли ҳужум уюштириш ниятида эканини даъво қилмоқда. Бу даъволар эса Россиянинг юқори мартабали амалдорлари томонидан бир неча бор рад этилган.

Энди Россия Донетск ва Луганск мустақиллигини тан олгани ва Куба ва Венесуела каби давлатлар томонидан ҳам худди шундай ҳаракатлар амалга оширилгани сабабли, Россия Украина шарқидаги сўнгги етти йилдан бери ҳал этилмаган вазифага бир марта ва бутунлай ойдинлик киритиш ниятини кўрсатмоқда. Москва бир неча бор Киев ҳукуматини Украина шарқи бўйича Минск келишуви бандларини бажаришга, жумладан, минтақага мухторият беришга чақирган. Бироқ Украина ҳукумати бу талабни бажаришдан бош тортди ва бунинг эвазига, Донетск ва Луганск раҳбарларининг сўзларига кўра, Донбас яқинига ўн минглаб аскарларни жойлаштириб, ҳудудни ўққа тутди, шунингдек, инфилтрация операцияларини ўтказди. Қайсидир маънода, сўнгги бир неча кун ичида тўқнашувлар кескин ошди.

Энди Ғарб қўллаб-қувватлаш умидида Россия билан қарама-қаршилик майдонига кирган ва Москванинг кўплаб огоҳлантиришларига қарамай, НАТОга аъзо бўлиш йўлида қатъий ҳаракат қилаётган ғарбпараст Украина ҳукумати Россиянинг Донетск ва Луганскни тан олиш борасидаги мисли кўрилмаган ҳаракатларига жавоб беришга мажбур.  Киевда иккита вариант бор. Ёки Москвага қарши кескин чоралар кўриш, жумладан, Россияни Сwифтдан чиқариб юбориш ва Россиянинг асосий товарларини экспорт қилишни тақиқлаш, Москвани орқага чекинишга мажбурлаган Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари самарасига умид қилиш. Яна бир йўл – 2014-йилда Қримнинг Россияга қўшилиши ссенарийсининг олдини олиш, Донбассга кенг кўламли ҳарбий ҳужум уюштириш ва бўлгинчиларни мағлуб этиш, минтақани яна Украина ҳудудига қайтариш. Донетск ва Луганск раҳбарларининг Москвадан ўз хавфсизлигини таъминлаш учун Россия кучларининг бу ҳудудларда бўлишини таклиф қилганини ҳисобга олсак, бу Россия ва Украина ўртасида ҳақиқий жанг бўлишини англатади. Ҳар икки томоннинг, айниқса Россиянинг ҳарбий кучини ҳисобга олган ҳолда, жуда қонли ва ҳалокатли уруш бўлади.

Аслида Украинанинг ғарбпараст етакчилари Ғарбнинг ваъдалари ва провокацион ҳаракатлари, хусусан, Россия манфаатлари ва миллий хавфсизлигининг қизил чизиғи бўлган Ғарб лагерига қўшилиш ва НАТОга қўшилиш уриниши билан Украинадаги мавжуд вазиятни янада оғирлаштирди.

Халқаро муносабатлар бўйича эксперт Жавад Ваидий шундай дейди: Владимир Путиннинг Украинадаги тугалланмаган миссиясини амалга оширишга қаратилган агрессив стратегиясининг сабаби янги Россиянинг хавфсизлиги ва омон қолишини таъминлашдир. Агар Россия ҳар қандай сабаб ва йўл билан яна мағлуб бўлса, кейинги қадам Россия федерациясининг парчаланиши ва  Москвада ғарбга тобе ҳукумат шаклланишига олиб келади.

Ёрлиқ