Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 6 -13 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Ўзбекистонда расмий ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил қилди
- Вашингтонда Абдулазиз Комилов ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг музокаралари бўлиб ўтди
- Хоразмда ҳам Суриядаги терорчиларга қўшилишни мақсмад қилган 4 киши қўлга олинди
- Украина элчихонаси: Ўзбекистондан Россия телеканалларини блоклашни сўраймиз
- Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси: Теҳрон ва Тошкент муносабатларида жуда аниқ истиқболлар мавжуд
***
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган бўлса, 2021 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,2 фоизга ортди.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат вазирлиги хабарига таяниб Кун сайтининг забар қилиича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича меҳнат ресурслари сони 19,3 млн кишини ташкил этиб, 2020 йил шу даврига нисбатан 1,1 фоизга ёки 202,6 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,5 млн кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга (299,3 минг кишига) ошган.
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6,1 млн кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 6,3 фоизга ёки 314,8 минг кишига ошгани кузатилди.
Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,8 млн кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига нисбатан 1,0 фоиз ёки 58,4 минг кишига камайган.
***

Ўтган йили декабрь ойида бўлиб ўтган Стратегик шериклик мулоқотининг илк учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларга мувофиқ, 6-9 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф буюрди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар ўтказган. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ҳамда стратегик шериклик муносабатларининг 20 йиллиги муносабати билан ўзаро табриклар алмашилган. Абдулазиз Комилов ва Энтони Блинкен Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг долзарб масалалари, жумладан, қўшни Афғонистондаги гуманитар вазиятни ҳам муҳокама қилган. C5+1 шакли доирасида минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган деб хабар қилган Дарё сайти.
«Бугун ташқи ишлар вазири Комилов билан яхши учрашув бўлди. Ўзбекистонга Украина ва Афғонистонга кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини, унинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор тасдиқладим», — деб ёзган Блинкен ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Америкада бўлиши давомида АҚШ администрацияси вакиллари, Конгресс аъзолари, Америка ишбилармон ва илмий доиралари вакиллари билан ҳам учрашув ҳамда музокаралар ўтказган.
***
Ўзбекистон ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўзаро виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик мазмундаги материаллар тарқатиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.
Айниқса Хива шаҳрида яшовчи, 2002—2004 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар шахс ўзларининг уяли телефон аппаратлари орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар билан танишиб, халқаро террористик ташкилотлар ҳамда диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Бухорий, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий ва бошқаларнинг маърузаларини кўриб, тинглаб, атрофдагиларга ҳам тарқатиб келган де УзА га таяниб Дарё сайти хабар берган..
Бундан ташқраи, улар Суриядаги террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни мақсад қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
***
Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мамлакатда Россия телеканаллари эфирини тўхтатишни сўраб, нота юборганини элчи Николай Дорошенко хабар қилган.
Украинанинг Тошкентаги элчиси, «Украина Европа иккинчи Жаҳон уруши давридан бери кўрмаган тажовузга дуч келди, у ҳаттоки бу даражадан ҳам ошиб кетди».
«Украина Россия ҳарбий машинасининг деярли барча арсенали зарбасини ўзига олмоқда ва нафақат ўз мамлакатининг, балки бутун қитъанинг хавфсизлигини ҳимоя қилмоқда. Биз нимага нота юбордик? Бу айнан шу билан боғлиқ. Биз Путин ва унинг жиноий буйруқларининг барча ижрочиларини Нюрнберг трибунали кутиши ҳақида гапирмоқдамиз. Биз бу маълумот ҳақида нафақат Украина ёки Европа мамлакатларида, балки Ўзбекистонда ҳам билишларини хоҳлаймиз. Бироқ минг афсуски, Россия телеканаллари умуман бошқа урушни ёки эҳтимол бу урушнинг аслида йўқлигини намойиш этмоқда. Шунинг учун ҳам биз нотани тайёрлашга мажбур бўлдик, мен уни имзоладим, биз 1 мартдаёқ уни юборгандик», — дейди Николай Дорошенко.
Нотада қайд этилишича, Россия ОАВлари «Россиянинг Украинага қарши урушини тарғиб қилиш, аллақачон, минглаб бегуноҳ фуқаролар жабрланган ва фуқаролик инфратузилмасига улкан миқёсда зарар етказган кенг кўламли Россия қуролли тажовузига қарши курашаётган украин халқига нисбатан миллий нафратни қўзғашга қаратилган мақсадли фаолиятни амалга оширмоқда».
***

Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг ортиб бораётганига тўхталиб, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги барча сиёсий, иқтисодий ва маданий даражаларда жуда аниқ келажак ва истиқболларни кўриш мумкинлигини айтди.
Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ҳамид Найирободий ўз сўзларида, Эрон ва Ўзбекистон барча даражаларда айниқса сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ўта аниқ ва ёрқин истиқболларга эгалар ва яқин келажак икки мамлакат президентларини учрашуви билан икки томонлама ҳамкорликларини кенйтиришига замин яратадиган турли соҳаларда ўнлаб ҳужжатлар имзоланиши ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янада ривожланиши кутилмоқда деб изоҳлади.
Ҳамид Найирободий шунингдек 2021-йилда икки томонлама ҳамкорликлар ҳажми ўтган йилига қараганда 73 фоизга ўсиб 431 миллион долларга баробар бўлди ва икки мамлакатнинг мақсади йилида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард еврога етказишдир деб аниқлик киритди.
" Охирги йилларда икки мамлакат ўртасидаги кенгайиб бораётган алоқаларни хусусиятларидан бири унинг хилма-хиллигидир деб аниқлик киритди, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси.
Эроннинг Тошкентдаги элчиси сўзларининг бошқа қисмида бугунги кунда яхши сиёсий, савдо, транспорт, халқаро ва минтақавий алоқалар билан бир қаторда, икки давлат ўртасидаги муносабатлар парламент, академик, маданият, санъат ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорлик даражасига кўтарилгани ва маданий, туризм, илмий-техникавий ҳамкорликлар тўғрисидаги ҳужжатларнингги имзоланиши ўзига хос янгиликдир деб эълон қилди.