Шимолий Кореянинг баллистик ракета синови; сабаблари ва мақсадлари
Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси Шимолий Кореянинг “Сусан” баллистик ракетаси Пхенянда учирилганини тасдиқлади.
Бу Шимолий Кореянинг 2022-йил бошидан бери ўн тўртинчи ракета учириши бўлиб, Пхенянга АҚШ ва унинг қўшнилари Япония ва Жанубий Кореяга қарши кучини кўрсатишга қаратилган. Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг ракета дастурини давом эттириш учун бошқа мақсадлар ҳам кўзда тутилган. Биринчидан, Шимолий Корея минтақадаги ҳарбий мавжудлигини миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид сифатида кўраётган минтақавий ва халқаро кучларга, айниқса Қўшма Штатларга қарши ўзининг тўхтатувчи кучини кучайтиришга интилади. Иккинчидан, Шимолий Корея ракеталарни учириш орқали АҚШнинг Пхенянга қарши санкциялари Шимолий Кореяни бартараф эта олмаганини кўрсатиш учун Корея ярим оролидаги воқеаларга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратмоқчи.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт ва Япониянинг КО университети ўқитувчиси шундай дейди:
Шимолий Корея ҳукумати ташқи босимлар қаршисида ўз мавқеи ва кучини мустаҳкамлашга имконини бериши учун ўзининг миллий мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга интилмоқда.
Агарчи Доналд Трамп АҚШ президентлиги даврида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашган ва томонлар тарангликни юмшатиш учун хабарлар тарқатган бўлса-да, бироқ президент Жо Байденнинг Шимолий Корея билан музокара столига ўтиришни истамагани Пхенянни ракета дастурини янада ривожлантиришга олиб келди. Аслида, ўзини Қўшма Штатлар ва унинг минтақадаги иттифоқчилари томонидан қамалда деб билган Шимолий Корея Вашингтонга қарши савдолашиш қудратини кучайтириш учун ракета салоҳиятини оширишда давом этмоқда.
Япониянинг Кёдо ахборот агентлиги Шимолий Кореянинг ўсиб бораётган ракета салоҳиятини таҳлил қилиб ёзади:
Шимолий Корея АҚШ ҳукуматини музокаралар столига ўтиришга ва, эҳтимол, иқтисодий санкцияларни бекор қилишга кўндирмоқчи. Аслида Шимолий Корея АҚШ музокаралар олиб бориш учун фақат милитаризм тилини тушунади, деб ҳисоблайди.
Ҳар ҳолда, Украина инқирози халқаро эътиборни асосан бу давлат йўналишига ва Корея ярим оролига эътибордан четда қолишига сабаб бўлди, бу эса Пхенянга ёқмаётганга ўхшайди. Шимолий Корея ҳукумати баллистик ракеталарни учириш орқали ўзининг тўхтатувчи кучини энг юқори даражада мустаҳкамлаш ҳақидаги ваъдасини бажараётганини кўрсатди, шу билан бирга АҚШ ва унинг иттифоқчиларига санкциялар ҳарбий ва ракета тараққиётига тўсқинлик қила олмаслигини ва тўсқинлик қилмаслигини исботлади. Тўғрироғи, айнан музокаралар столи ортидаги баҳслар ва муҳокамалар минтақавий ва халқаро масалаларни ҳар икки томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда принсипиал ҳал этишга олиб келиши мумкин.
Шимолий Корея номаълум ракетасини синовдан ўтказди