Мухбирларни жисмонан йўқ қилиш; Сионистик режимнинг жиноятларни яширишдаги ёндашуви
Чоршанба куни эрталаб Сионистик режим ҳарбийлари Женин лагеридаги воқеани ёритиш жараёнида бўлган Ал-Жазира телеканалининг 51 ёшли мухбири Ширин Абу Оқилани шаҳид қилди, Фаластиннинг Ал-Қудс газетаси мухбири Али ал-Самудийни яралади.
Охирги ойларда ишғолчи режимнинг Фаластинга қарши жиноятлари турли ўлчамларда сезиларли даражада ошди. Ўнлаб фаластинликлар шаҳид бўлдиширин, юзлаб одамлар яраланди. Сионистик режим фаластинликларни диний ҳуқуқларидан маҳрум қилиб, Ақсо масжидида бўлганликларига жавобан кенг кўламли зўравонликларни амалга ошириш орқали ўз ишғол сиёсатини давом эттирмоқда.
Гарчи ғарб ва араб оммавий ахборот воситаларининг аксарияти босқинчи режим жиноятлари олдида сукут сақлаган бўлса-да, режим минимал хабарларга ҳам тоқат қилмайди. Ширин Абу Оқила Ал-Жазиранинг минтақадаги сиёсий муҳитда танилган энг кекса ва таниқли журналистларидан бири эди. Журналист хизмат вақтида Сионистик режим аскарлари томонидан отилиб шаҳид қилинди. Бу ҳолатлар сионистик режим жиноятини янада кўзга ташлайди ва бу жиноятни “қасддан қотиллик” шаклида текшириш мумкин.
Қуддусдаги ишғолчи режим биринчи марта бундай жиноят содир этаётгани йўқ. Бундай турдаги жиноятлар аввал ҳам содир этилган. Сионистик режимнинг бу каби жиноятларидан мақсад босиб олинган ҳудудларда уларнинг ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги хабар ва тасвирларнинг тарқалишининг олдини олишдир. Дарҳақиқат, сионистик режим босиб олинган ерлар ва Фаластин ерлари ҳақидаги фактлар ёритилишига йўл қўймаслик учун журналистларни жисмонан йўқ қилиш жиноятини амалга оширмоқда. Шу муносабат билан мухбири Ширин Абу Оқила бўлган Қатар Ал-Жазира телеканали бу жирканч жиноят халқаро ҳуқуқ ва қонунларни бузиш эканлигини, унинг мақсади ОАВнинг ўз миссиясини бажаришига тўсқинлик қилиш эканини эълон қилди.
Яна бир муҳим масала шундаки, сионист режимнинг Ширин Абу Оқилага қарши жинояти босқинчи режим жиноятларини ёритган ҳар бир киши унинг ҳарбийлари нишонига тушиши ҳақидаги хавфли хабар ва ҳатто матбуот ҳамжамиятига огоҳлантиришдир. Шу муносабат билан Фаластин Озодлик Ташкилоти Инқилобий Кенгаши ва Сиёсий қўмитаси аъзоси Усама ал-Қавосимий сионистик душман бу жинояти билан бутун дунё журналистларига хабар юборганини таъкидлади: "Дунёга ҳақиқатни ошкор қилишга интилган ҳар бир киши ўлим билан жазоланади."
Муҳим нуқта шуки, сионистик режимнинг бундай жиноятлар содир этишига сабаб бўлаётган нарса халқаро ҳамжамиятнинг бундай жиноятлар қаршисида жим туриши, шунингдек, ушбу режимнинг Фаластинликларга қарши содир этган даҳшатли жиноятлари олдида сукут сақлашидир. Буюк давлатлар, хусусан Америка Қўшма Штатлари сионистик режимнинг бу жиноятига шерикдир, чунки улар инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига танлаб ёндашадилар ва ўз иттифоқчилари, хусусан, сионистик режим жиноятларига кўз юмадилар. Бундай танлаб ёндашув жиноятлар ва ҳатто журналистларга қарши жиноятлар кўпайишида муҳим омил бўлмоқда. Шунга кўра, Қатар Ташқи ишлар вазири ўринбосари Лулу Хотер сионистик режимнинг “Ал-Жазира” мухбирини шаҳид қилиш жиноятига жавобан шундай деди: "Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлаш тўхтатилиши керак".
Шаҳид бўлган фаластинлик журналистнинг дафн маросими сионистларга қарши намойишга айланди