Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 15 -22 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Толибон ва Ўзбекистон ўртасида автомобил ва транспорт солиб олиши бўйича шартнома имзоланди
- Владимир Норов: Эрон томони 2023 йилги саммитда, агар у барча мажбуриятларини бажарса, ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиши мумкин
- Ўзбекистон: Афғонистоннинг молиявий активларини таъқиқдан чиқариш тарафдоримиз
- Ўзбекистон ДХХ ва Қирғизистон МХҚ раҳбарлари икки давлат чегарасининг белгиланмаган қисматларини кўздаг кечирди
- Ўзбекистон ва Россия расмийлари Москвадаги учрашувида Афғонистон масаласи юзасидан фикр алмашдилар
***
Толибн муваққат ҳукумати, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида автомобил сотиб олиш бўйича 5 йиллик англашув меморандуми имзоланганини маълу миқлди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Афғонистон ахборот манбаларига таяниб хабар қилишича, Афғонистоннинг жамоат транспорти воситаларига бўлган эҳтиёжининг бир қисмини Ўзбекистон автомобил компаниялари қоплайди.
Афғонистондаги сиёсий ўзгаришлар ва авввлги тузум қулагани ортидан минтақа ва дунё давлатлари билан аксарият давлат шартномалари, жумладан автомобил сотиб олиш тўхтатилди.Бу масала Афғонистон жамоат транспорти айниқса пойтахт Кобулда кўплаб муаммоларни келтириб чиқарган.
Афғонистон фуқаролари шаҳар транспорт паркининг эскиргани ва йўлларнинг мос эмаслигига бир неча бор норозилик билдирган.
***
Владимир Норов Эроннинг тўлақонли ШҲТга аъзо бўлиши борасидаги саволга жавоб берди.
Ўзбекистон ТИВ ваизқасини бажарувчиси Владимир Норов Ўзбекистонга ташриф билан келган ШҲТ Бош котиби Чжан Мин билан учрашувда ушбу саммитга тайёргарлик жараёнларини муҳокама қилди. Учрашув якунида брифинг ўтказилди.
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида Эроннинг ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича қандайдир қарорлар қабул қилингани саволга Владимир Норов «Маълумки, ўтган йили ШҲТнинг Душанбе саммитида давлат раҳбарлари томонидан Эрон Ислом Республикасини ШҲТнинг тўлақонли аъзоси сифатида қабул қилиш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди деб жавоб берди..
Норов шунингдек Ўзбекистоннинг раислиги даврида ушбу қарорни амалга ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. ШҲТ котибияти иштирокида Эрон томони билан қатор маслаҳатлашувлар ўтказилди.
Эрон вакиллари билан музокаралар жараёнида биринчи қадам сифатида Эрон томонининг ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси келишилди.
Ушбу ҳужжат Эроннинг ШҲТ доирасида қабул қилинган халқаро шартномаларга қўшилиш мажбуриятлари, шунингдек, ташкилот бюджетига тўланадиган бадаллар миқдори ва ШҲТнинг доимий органларидаги квота бирликларини белгилаб беради деб таъкидлаганини Заимн.уз сайти келтирган.
Меморандумнинг келишилгани Эрон томони аъзоликни қўлга киритганидан сўнг ШҲТнинг мақсад ва тамойилларига риоя қилиш, аъзо давлатлар билан дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, ШҲТнинг халқаро ва минтақавий масалаларда нуфузини ошириш, шунингдек, «Шанхай руҳи»ни янада мустаҳкамлашга тайёр эканидан далолат беради.Меморандум Самарқанд саммити доирасида имзоланиши режалаштирилган.
Ҳужжатнинг имзоланиши Эронга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш масаласини ҳал этиш учун асос бўлади.Яъни, Эрон томони ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни бажарса, 2023 йилда бўлиб ўтадиган саммитдаёқ ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида кириш имкониятига эга бўлади.
Алоҳида таъкидлашни истардимки, Эронни ШҲТга аъзо давлатлар сафига қабул қилиш тўғрисидаги келишувлар ташкилотнинг очиқлик тамойили ва аъзо давлатларнинг унга қатъий амал қилиш ниятини яққол тасдиқлайди.Эроннинг ташкилотга аъзо бўлиши ШҲТнинг «географик масъулият» ҳудудини кенгайтиради, ўзаро боғлиқлик соҳасида минтақалараро ташаббусларни ривожлантириш учун янги истиқболларни очади» деб қўшимич аили Владимир Норов.
***
Ўзбекистон афғон молиявий активларини эркинлаштириш ва улардан ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда фойдаланиш тарафдори эканлигини ўзбек расмийларидан бири маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази директори Дониёр Қурбоновга кўра Афғонистондаги гуманитар вазият ёмонлигича қолмоқда, шу муносабат билан Ўзбекистон афғон молиявий активларини эркинлаштириш тарафдори деб айтди.
“Валдай” клуби томонидан ташкил этилган “Россия – Марказий Осиё: беқарорлик шароитида ҳамкорлик ва тараққиёт” конференциясида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази директори Дониёр Қурбонов маълум қилди.
“Афғонистон импортнинг 30 фоиздан ортиғи Ўзбекистоннинг Термиздаги транспорт-логистика маркази орқали етказиб берилади, мутахассисларимиз Мозори Шариф аэропортини тиклаш ишларини якунламоқда, Ўзбекистондан Кобулга электр энергияси етказиб берилмоқда”, дея таъкидлади Қурбонов.
Бундан ташқари Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази директори Дониёр Қурбонов Ўзбекистонлик мутахассислар Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги аэропортни тиклаш ишларии якунига етказмоқда. маълум қилди, деб хабар берди
У шунингдек "Валдай" халқаро дискуссия клубининг II Марказий Осиё конференциясида қилган чиқишида "Мутахассисларимиз Мозори Шарифдаги аэропортни тиклаш ишларини якунламоқда", деб айтди.
Қурбонов ўз сўзларида , Тошкент Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида кўприк бўлган Афғонистонни тиклаш учун кўплаб ишларни амалга оширмоқда. "Афғонистон импортнинг 30 фоиздан ортиғини Термиздаги ўзбек транспорт-логистика ҳаби орқали олади. Ўзбекистон Кобулга электр энергияси етказиб беради", - дея аниқлик киритди
***
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев билан бирга вертолётда қирғиз—ўзбек чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирди
Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашуви ва чегарани вертолётда кўздан кечиришлари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-буқа туманидаги Гавасой ҳудудида бўлиб ўтган деб Спутник хабар қилган..
Таъкидланишича, Абдусалом Азизов ва Қамчибек Ташиев учрашув давомида турли масалалар бўйича фикр алмашган ва тегишли қарор қабул қилган.
Абдусалом Азизов ва Қамчибек Ташиев вертолётда қирғиз—ўзбек чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирди.
****
Ўзбекистон ва Россия президентларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари Москвадаги вазиятни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказдилар.
Эрон тедрадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўича махсус вакили Исматилла Эргашев ва Россиянинг президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Заимр Кабулов Москвада бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Йиғилишида Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистондаги инқирозни ҳал этиш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларини тиклаш, Афғонистон халқига гуманитар ёрдам ва бошқа зарур ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилинди.
Россия ва Ўзбекистон расмийлари Афғонистондаги мавжуд вазият, янги ҳокимиятлар билан боғлиқ ҳолда халқаро ҳамжамиятни мувофиқлаштириш, Афғонистондаги гуманитар инқирознинг олдини олиш ва мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини жумладан транспорт ва энергетика соҳалаларини амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Томонлар Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларини давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини ҳам билдирдилар.