Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 29 May 2022 08:52:33 GMT )
май 29, 2022 13:52 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 22 -29 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган ЙТҲ 9 кишининг умрига зомин бўлди

 

  • Ўзбекистон давлати Эрон транзит йўлларидан фойдаланмоқчи

 

  • Самарқанднинг Нуробод туманида йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

 

  • Мирзиёев ва Путин ўртасида телефон орқали мулоқот қилди

 

  • Владимир Норов АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакилини қабул қилди

 

 

****

Кеча 21 май куни соат тахминан 15:30лар чамасида, Қирғизистоннинг Баткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистоннинг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юкланган трейлер автотранспорти иштирокида содир бўлган ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматига таяниб Кун сайтининг хабарига кўра, трейлернинг тормоз ускунаси ишдан чиқиб, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Қирғизистон «Чечме» чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон «Чашма» чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомашиналарга урилиб, уларга шикаст етказган. 

Автоҳалокат натижасида, бирламчи маълумотларга кўра, 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон, қолган 8 нафари Қирғизистон фуқароси) вафот этган.

Қайд этилишича, жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

***

Эрон ва Ўзбекистон

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари эронлик ҳамкасби билан учрашганида Тошкент давлатини Эрон транзит йўллари ва Чобаҳор порти имкониятларида фойдаланишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти  (EKO) ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари йиғилишда қатнашиш учун Теҳронга борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов  кеча эронлик ҳамкасби Меҳди Сафарий билан мулоқот қилди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаи иқтисодиёт, савдо ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликларнинг сўнгги ҳолати кўриб чиқилди.

Ўзбекистон томони бу учрашувда Эроннинг транзит йўналишлари, айниқса Чобаҳор портининг мос қувватларидан фойдаланишдан манфаатдор эканини таъкидлади ва бу борада ихтисослашган гуруҳлар ишини фаоллаштиришга қарор қилинди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Эрон президентининг Шанхай саммитда қатнашиш учун Ўзбекистонга бўлажак ташрифи ва ўзбекистонлик ҳамкасби билан расмий Ўзбекистон ва Эрон -икки томонлама учрашувига ишора қилиб, ушбу ташрифни икки давлат муносабатларидаги муҳим тарихий воқеа деб атади.

Меҳди Сафарий ҳам сўнгги икки йил ичида икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар ўсиб бораётганига тўхталиб, Эрон томонини Ўзбекистон билан мавжуд барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилиб икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш учун икки томоннинг саъй-ҳаракатларини кучайтиришга чақирди.

Шу муносабат билан томонлар махсус кўргазмалар ўтказиш учун зарур қулайликлар яратиш қарорига келдилар.

****

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қурилган, қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади

Ўзбекистон Энергетика вазирлигига кўра, қуёш фотоэлектр станциясининг умумий қиймати 100 миллион долларга тенг.

У ерда йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқарилади ва 80 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.

“Станция ишга туширилиши натижасида йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқиши олди олинади”, - дейилади хабарда.

Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини ўн кун давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Станция қурилишига 400 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида 25 та янги иш ўрни яратилди.

***

Мирзиёев ва Путин

 

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мирзиёев ва Путин мулоқотида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги  стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Гуманитар ҳамкорликка доир, шу жумладан таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва спорт соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда деб хабар қилган Кун сайти.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари ишбилармон доиралар ўртасидаги кооперация алоқаларини чуқурлаштириш ва ҳудудлараро алоқаларнинг катта салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар.

Минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

***

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Ўзбекистонга ташриф билан келган АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест билан учрашди.

Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари учрашувида, Америка томони Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш, афғон халқига гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича юритилаётган сиёсатни юқори баҳолади.

Томонлар афғон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва тизимлаштириш зарурлигини қайд этган. Шу нуқтаи назардан, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришда Термиз шаҳрида яратилган кўп функцияли транспорт-логистика хаби имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланган.

Афғонистоннинг янги ҳукумати кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқларига амал қилиш, аёлларнинг асосий эркинликлари, шу жумладан, уларнинг таълим олишлари, ҳаракатланишлари, жамият ҳаётида тенг асосда иштирок этишлари бўйича дунё ҳамжамиятининг талабларини бажариши масаласида ёндашувларнинг ўхшашлиги қайд этилган.

«Афғонистон замини бошқа ҳеч қачон турли халқаро террорчиларнинг бошпанасига айланиб қолмаслиги, минтақа давлатлари ва учинчи мамлакатлар учун хавф туғдирмаслиги кераклиги алоҳида таъкидланди», — дейилади хабарда.

Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, мамлакатда энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш муҳимлиги эътироф этилган.