Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 24 Jul 2022 09:02:58 GMT )
июл 24, 2022 14:02 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 17 -24 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Фарғонада Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

 

  • 2030-йилга келиб Ўзбекистонда уран қазиб олиш икки баравар кўпаяди

 

  • Эрон вице-президенти Ўзбекистон Президенти билан учрашди

 

  • Ўзбекистонда экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, Суриядаги жиҳодчилар оқимига қўшилмоқчи бўлганлар қўлга олинди

 

  • Гулнора Каримова 303 млн долларлик (293 млн франк) маблағларини қайтариб олиши мумкин

****

11—16 июль кунлари Фарғонада Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди.

Ўзбек-тожик расмийлари йиғилишида демаркация ишлари муҳокама қилинди ва умумий чегаранинг демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича таклифлар тайёрланди. 

Делегацияларга Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Тожикистон Ер тузиш ва геодезия давлат қўмитаси раиси ўринбосари Азимаҳмад Каримзода бошчилик қилди деб хабар қилган Кун сайти.

Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтишига қарор қилинди. Департамент аниқ санани эълон қилмаган. 

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасини тўлиқ делимитация қилиш 2019 йилда якунланган эди. 

****

уран

Ўзбекистон 2022—2030-йилларда уран қазиб чиқаришни 2 баробарга – йилига 7,1 минг тоннагача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  қарорида белгиланди.

Ҳужжат билан уран қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича кўрсаткичлар тасдиқланди. Хусусан, ишлаб чиқариш ҳажмини 2021 йилдаги 3,526 минг тоннадан 2030 йилда 7,1 минг тоннага ошириш режалаштирилган.

Ҳужжатда, шунингдек, 2022-2030 йилларда геология-қидирув ишларини фаоллаштириш ҳисобига уран захираларининг ўсиш суръати кўрсаткичлари – 4,7 минг тоннадан 10,5 минг тоннагача тасдиқланган.

Қарор билан республикада уран қазиб олишни кўпайтириш бўйича умумий қиймати қарийб 460 миллион долларлик 20 та инвестиция лойиҳаси рўйхати тасдиқланди.

МАГАТЕ маълумотларига кўра, Ўзбекистон уран захиралари бўйича дунёда еттинчи, қазиб олиш бўйича эса бешинчи ўринда туради. Мамлакатнинг ўзида уран маҳсулотларидан фойдаланилмайди ва ишлаб чиқарилган барча уран экспорт қилинади.

***

Мирзиёев ва Сурено Сатторий

 

Эрон президентининг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти ва Ўзбекистон президентининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида инновацияларга йўналтирилган қўшма дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилинди.

Эроннинг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Сурано Сатторий ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда инновацияларга йўналтирилган қўшма дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиб, илм-фан, инновация ва технология соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув аввалида Сатторий, Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг ўзбекистонлик ҳамкасбига саломи ва самимий тилакларини етказди.

Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ва ўзаро алмашинувлар мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар.

Бундан ташқари, қўшма илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, хусусий секторни қидирув лойиҳалари ва венчур капитали ташаббусларини молиялаштиришга жалб қилиш, университетлараро дастурларни қўллаб-қувватлаш, био ва илмий-амалий тадқиқотлар соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари тўғрисида нанотехнологиялар, технологиялар сектори ахборот, фармацевтика ва бошқа соҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар қўшма қарорлар ва имзоланган келишувларни амалга ошириш бўйича йўл харитасини, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида бўлиб ўтадиган инновацион форум ва ишбилармонлик тадбирлари доирасида тасдиқлаш тўғрисида келишиб олдилар.

****

Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятиларида экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, Суриядаги жиҳодчилар оқимига қўшилмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётган ва Суриядаги жангарилар, жиҳодчилар террористик оқими сафига қўшилишни мақсад қилган шахс қўлга олинган.

Хусусан, Ш.А. (1998 йилда туғилган) Telegram мессенжеридаги профили орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётгани аниқланган.

Ушбу шахс жиҳод қилиш ва Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркия давлати орқали Сурия давлатига чиқиб кетиши олдидан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Бундан ташқари Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 19 июль куни Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни истаган шахс қўлга олинди.

Қ.М. (2002 йилда туғилган) Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги автомойкаларнинг бирида ишлаши давомида интернет орқали «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими, Қирғизистон фуқароси, диний лақаби Саад Мухтор бўлган А.А. (1996 йилда туғилган) билан мулоқотда бўлган. Унинг ғоявий таъсири остида ҳижрат ва жиҳод қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетишни режа қилган.

Ушбу шахс Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.

***

Швейцария суди Гулнора Каримова мансабдор шахс бўлмаган, деган хулосага келганидан кейин, унга Швейцарияда музлатилган 303 млн долларлик (293 млн франк) маблағларини қайтариб олиш имкони пайдо бўлиши мумкин.

Швейцария апелляция суди йирик коррупция можароси ортидан қамоққа олинган Гулнора Каримовани давлат амалдори эмас, деган қарорга келди, дея хабар қилган Bloomberg нашрига таниб Кун сайти.

Бу унинг телекоммуникация шартномалари эвазига “пора” олгани ҳақидаги даъволар исботланмаганлигини англатади.

Таъкидланишича, Гулнора Каримова мансабдор шахс бўлмаган экан, унинг пора олиш жинояти билан айбланиши ноқонуний ҳисобланади. Ушбу ғалаба Гулнора Каримовага Швейцарияда музлатилган 303 млн долларлик (293 млн франк) маблағларини қайтариб олиш учун ҳуқуқий асос яратиши мумкин.

Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова Ўзбекистондаги иқтисодий жиноятлари учун 2015–2020 йилларда уч марта судланган. 2020 йил мартида унга 13 йил-у 4 ой қамоқ жазоси тайинланган. Қонунчиликка мувофиқ, жазо муддати 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисобланган.