Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 14 Aug 2022 09:56:47 GMT )
август 14, 2022 14:56 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 7- 14 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Тожикистон мудофаа вазири Ўзбекистонга борди

 

  • Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ўринбосарини билан мулоқот қилди

 

  • Ўзбекистон ва унинг Марказий Осиёдаги қўшнилари ўртасидаги иқтисодий алоқалар кенгайиб бормоқда

 

  • Ўзбекистон жорий йилнинг биринчи ярмида Тожикистондан 6,6 минг тоннна пахта импорт қилган

 

  • Жорий йилнинг биринчи яримида Ўзбекистон энг кўп Россиядан бензин импорт қилган

 

****

Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари

 

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов бу мамлакат Мудофаа вазирлигида расмий ташриф билан келган Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо раҳбарлигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари учрашувида ҳамкорлик масалалари нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳам мисли кўрилмаган босқичларга кўтарилгани таъкидланиб, мудофаа соҳасидаги ўзбек-тожик муносабатлари ҳолати, уларни кенгайтириш чоралари ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда Тожикистон ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланди.

****

Кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана билан онлайн шаклда мулоқот ўтказди.

БМТ Бош котиби ўринбосари Алисжабана ҳам Владимир Норов билан суҳбатда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, янги ҳудудлараро транспорт йўлакларини яратиш, Жанубий Осиё ва бошқа минтақалар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.

Республика раҳбариятининг Афғонистонни минтақавий иқтисодий жараёнларга қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамиятнинг юксак баҳосига муносиб экани таъкидланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ўртасидаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари, комиссиянинг бўлажак халқаро тадбирларида Ўзбекистон вакилларининг иштироки муҳокама қилинди.

***

Ўзбекистон президенти ўзбекистонлик экспертлар йиғилишида бу мамлакат ва унинг Марказий Осиёдаги қўшнилари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучаётганини хабар қилди.

Форс ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликларни кенгайтириши мавзусидаги йиғилишда  унда  ўзбекистонлик экспертларнинг Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган янги лойиҳа ва таклифлари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда деб қўшимча қилди.

Кейинги 5 йил ичида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробар ошиб, 6 миллииард доллардан ошган.

****

пахта

 

Тожикистон жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 17,3 миллион доллар миқдорида 6,6 минг тоннадан ортиқ пахта экспорт қилди

бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан (5,3 миллион доллар) деярли 3,3 баробар кўп ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 285 миллион доллардан ортиқни ташкил этган. Жумладан, экспорт қарийб 96 миллион доллар, импорт 189 миллион доллардан ортиқ. 2022 йилнинг январь–июнь ойларида Тожикистоннинг Ўзбекистонга экспорт қилинадиган асосий товарлари қуйидагилар бўлди:

пахта (17,3 миллион доллар);

цемент (14,1 миллион доллар);

электр энергияси (12,2 миллион доллар);

алюминий (10,6 миллион доллар).

Тожикистон эса Ўзбекистондан асосан минерал ва кимёвий ўғитлар, табиий газ, маиший техника, кийим-кечак ва пойабзал, гилам, ипак маҳсулотлари, помидор, тарвуз ва қовун каби маҳсулотларни олади.

****

Жорий йилнинг 6 ой давомида Ўзбекистонда қанча бензин ишлаб чиқарилган ва қанча импорт қилингани айтилди.

Жори йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга қиймати 35,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 60,6 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. 

6 ойда Ўзбекистон энг кўп Россиядан - 48,8 млн литр, Туркманистондан - 11,7 млн литр автомобил бензинини импорт қилган деб хабар қилган мамлакат статистика қўмитаси. 

2022 йил январь-июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 1,8 фоизга ошган.

2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобил бензини ҳажми:

январда – 97,8 минг тонна;

февралда – 98,2 минг тонна;

мартда – 92,6 минг тонна;

апрелда – 93,7 минг тонна;

майда – 92,7 минг тонна;

июнда – 87,7 минг тонна.