Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i74556-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 14-21 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 21, 2022 13:28 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 14-21 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти яна телефон орқали мулоқот қилдилар

 

  • Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтарилиши кутилмоқда

 

  • Яқин келажакда Эроннинг Чобаҳор портидан Ўзбекистон ва Хитойга биринчи юк контейнери ўтказилади

 

  • Ўзбекистонда Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилади

 

  • Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи жараёнида Муҳаммад бин Салмон билан учрашди

 

****

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки давлат раҳарлари суҳбатида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Олий даражадаги келишувларга мувофиқ ўзаро алоқалар ва сермаҳсул алмашинувлар юқори суръатда давом этаётгани қайд этилган.

Мирзиёев ва Эрдуған минтақавий масалаларга тўхталиб, август ойининг бошида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг учрашуви муваффақиятли ўтказилганидан мамнун эканини таъкидлаган. Ушбу форматдаги амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари,  халқаро ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилган.

****

Гулнора Каримова активлари

 

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланганини хабар қилди.

Швейцария ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисидаги битимни мамлакат номидан адлия вазири Русланбек Давлетов ва Швейцария номидан бу мамлакат президенти ИньяциоКассис имзолади.

Битимни имзолаш маросимида, шунингдек БМТ вакиллари, хусусан БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офиси ижрочи координатори Дж. Топпинг иштирок этди.

Битимнинг имзоланиши илгари Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млн долларнинг Швейцария томонидан Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади.

Битим ноқонуний орртирилган тақрибан 131 млн долларга (тақрибан 1,4 трлн сўм) тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.

***

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги яқин вақт ичида Эроннингшги Чобаҳор портидан бу мамлакатга кейин Ўзбекистон орқали Хитой-Европа йўналиши бўйича синов юкларни жўнатиш бўйича синов юкларини жўнатиш ташкил этилиши ва амалга оширилишини маълум қилди. i

Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг  хабар қилишича, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Мухамов Эрон ва Рукманмтн ҳамксблари илан учрашди ва халқаро юк ташиш қоидаларини соддалшатириш бўйича 3 томон келишиб олди деб қўшимча қилди.

Ашхободдаги халқаро транспорт анжумани доирасида бўлиб ўтди ҳамда Туркманистон томони билан " Ўзбекистон-Туркманистон- Эрон" халқаро транспорт-транзит йўлаги бўлаб Туркияга /Ван кўли орқали/ ташишни ташкил қилиш бўйича келишувга эришиш имконияти кўриб чиқлди.

Шунингдек, томонлар ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Туркманистон визаларини олиш жараёнини соддалаштириш ва автротранспорт харажатларии камайтиришга келишиб олдилар.

Бундан ташқари Эрон билан тўловларни қисқартириш бўйича келишиб олиши имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Транспрт вазирлиги  яқин келажакда Эроннинг Чобаҳор портидан Ўзбекистонга ҳамда Ўзбекистон орқали Хитой-Европа йўналиши бўйича экспериментал юк ташиш ташкил этилади ва амалга оширилади деб таъкидлади.

***

парламентлар аёл раҳбарлари

 

Парламентлар аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити жорий йил 8-9 сентябрь Ўзбекистонда ўтказилади.

8—9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ўтказилади

Бу ҳақдаги келишувга Венада ташкил этилган 13-саммит чоғида эришилган. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева саммит иштирокчиларига Ўзбекистонда гендер тенглиги соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берган. Саммитда республикада хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар алоҳида қайд этилган.

Ўзбекистонда ва умуман минтақада илк бор ташкил этилаётган 14-саммит «Парламентнинг етакчи роли: янада самарали барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда хавф-хатарни баҳолаш» мавзусига бағишланади. Саммитдан кўзланган асосий мақсад барқарорлик ва фаровонликни самарали таъминлаш учун гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича парламентлар учун устувор йўналиш ва харакатларни белгилаб беришдан иборат ҳисобланади.

Саммитда парламентлараро иттифоққа азо мамалакатлар парламентларининг аёл раҳбарлари, депутатлар ва халқаро ташкилотлардан аёл вакиллар иштирок этади.

***

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони

 

Кеча Шавкат Мирзиёев иккинчи ярмида Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Жидда шаҳрига келди

Шавкат Мирзиёевни Подшоҳ Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда Макка минтақаси раҳбарлари, инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг музокаралари бўлиб ўтган. Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистон Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Турли даражалардаги алоқалар анча фаоллашгани мамнуният билан таъкидланди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кегашининг йиғилишлари мунтазам ўтказилмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, қўшма корхоналар ташкил этилмоқд деб хабар қилган Дарё сайти.

Шу билан бирга, мамлакатлар муносабатларни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун улкан салоҳиятга эга. Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонига илк давлат ташрифи бунинг учун кенг имкониятлар очишига ишонч билдирди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Ишбилармонларнинг алоқалари учун янада қулай шароитлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, таркибини диверсификация қилиш зарурлиги қайд этилган. Таъкидланишича, Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилиши бу борада муҳим қадамлардан бири бўлади.

Музокаралар натижалари бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилган. Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинган. Икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари каби соҳаларда ҳамкорликка доир 15 та ҳужжат қабул қилинган.