Эрон сионистик режимнинг ядро қуролига қарши бўлган мамлакатларнинг ҳал қилувчи позициясига урғу берди
(last modified Sat, 27 Aug 2022 07:23:50 GMT )
август 27, 2022 12:23 Asia/Tashkent
  • Эрон сионистик режимнинг ядро қуролига қарши бўлган мамлакатларнинг ҳал қилувчи позициясига урғу берди
    Эрон сионистик режимнинг ядро қуролига қарши бўлган мамлакатларнинг ҳал қилувчи позициясига урғу берди

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Мажид Тахтравончи сионистик режимнинг юзлаб ядро каллакларига эгалиги ва айрим давлатларнинг бу режимни қўллаб-қувватлаши ҳамда ядро қуролидан холи Яқин Шарқ зарурлигига ишора қилиб, мамлакатларнинг 10-НПТ кўриб чиқиш конференциясидаги сионистик режим бўйичаҳал қилувчи позицияси аввалги конференцияларнинг маъқуллашига асосланиб таъкидлади.

10-НПТ кўриб чиқиш конференцияси 1 август куни бошланган  ва 26 август жума куни уни ўтказишнинг охирги куни бўлади. Ядро қуролига эга давлатлар ҳам, ядро қуроли бўлмаган давлатлар ҳам ушбу конференцияда фаол иштирок этмоқда. Ушбу конференция 1970 йилдан бери ҳар беш йилда бир марта ўтказилади, аммо икки йил олдин Корона эпидемияси туфайли ўтказилмаган. Бу йил 10-конференция бўлиб ўтди ва ушбу конференциянинг учта асосий мавзуси - ядровий қуролсизланиш, ядровий қуролларни тарқатмаслик ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш.

БМТдаги Эрон элчиси ва доимий вакили 2022-йил август ойи бошида бошланган Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартноманинг (НПТ) 10-кўриб чиқиш конференсиясида Эрон Ислом Жумҳурияти делегацияси фаол иштирок этганига ишора қилиб, Эрон элчиси ва доимий вакили Бирлашган Миллатлар Ташкилотига шундай деди: Ядро қуролидан холи Яқин Шарқ масаласи Эрон Ислом Жумҳурияти учун энг муҳим масалалардан биридир.

Тахтравончи шундай деди: Яқин Шарқнинг ядро қуролидан холи минтақа сифатидаги масаласи бу минтақадаги барча давлатлар азият чекаётган муҳим баҳслардан биридир. Чунки сионистик режим юзлаб ядровий каллакларга эга бўлган ягона режим сифатида Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага қўшилишга тайёр эмас ва ўзининг ядровий иншоотларини Атом энергияси бўйича халқаро агентлик назорати остига қўймайди. Нафақат сионист режим буни қилмайди, балки, баъзи давлатлар ушбу режим билан ҳамкорлик қилади ва уни НПТ конференцияси давомида ва ундан ташқарида ҳамиша ушбу давлатлар қўллаб-қувватлайди.

Сионистик режимнинг ядро қуроли масаласи бир неча ўн йиллардан буён Ғарбий Осиё минтақаси давлатларининг асосий ташвишларидан бирига айланган ва бу минтақадаги кўплаб давлатлар уни йўқ қилишни хоҳлашган. Бошидан бери дунёдаги энг зич ва жадал ва айни пайтда энг яширин ядровий фаолиятлардан бирига эга бўлган Сионистик режим ҳеч қандай тарзда НПТга аъзоликни қабул қилмади. Бу минтақа ва халқаро миқёсда Тел-Авивнинг ядровий фаолиятини доимо шубҳа остига қўйган жиҳатлардан бири эди. Сионистик режим 60 йилдан ортиқ вақтдан буён баъзи Ғарб давлатлари, хусусан, Франсия, кейин эса АҚШнинг қўллаб-қувватлаши ва кўмаги билан халқаро ҳамжамият назоратидан қочиб, хавфли ва махфий ядровий қурол яратиш дастурини олға сурмоқда. Турли ҳисоб-китобларга кўра, сионистик режим 80 дан 200 тагача ядро каллакларига эга ядро қуролига эга. Шу тарзда ва фойдаланиш инсон жамиятлари ва атроф-муҳитга тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келадиган бундай ҳалокатли қуролларни камайтириш ва ниҳоят йўқ қилиш мақсадида тузилган шартнома (НПТ) мавжудлиги бўлса-да, аммо сионистик режим бу оммавий қирғин қуролларини яратишда давом этмоқда. Бу масала турли мамлакатлар томонидан Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги Шартномани (НПТ) қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ конференцияларда кўп маротаба кўтарилган. Бироқ, Сионистик режим бу талаблардан қатъий назар ва Ғарб, айниқса АҚШнинг қўллаб-қувватлаши билан, ядро қуролини ишлаб чиқишда давом этмоқда. Сионистик режимнинг стратегик иттифоқчиси сифатида Америка нафақат ҳар доим сионистик режим учун ядровий материаллар ва жиҳозларнинг асосий етказиб берувчиларидан бири бўлиб келган, балки бу режимга НПТга қўшилиш учун ҳар қандай босимнинг олдини олди.

Ёрлиқ