Қозоқистонда муддатидан аввал ўтказилаётган президентлик сайловларига номзодларни рўйҳатга олиш бошланди
(last modified Sun, 25 Sep 2022 07:20:32 GMT )
сентябр 25, 2022 12:20 Asia/Tashkent
  • Қозоқистонда муддатидан аввал ўтказилаётган президентлик сайловларига номзодларни рўйҳатга олиш бошланди

Қозоқистонда муддатидан аввал ўтказилаётган президентлик сайловларига номзодларни рўйҳатга олиш бошланди

Қозоғистон президенти қарорига кўра, бу мамлакатдаги муддатидан олдинги сайловлар шу йилнинг 20-ноябр куни ўтказилади. Қосим-Жўмарт Тўқаевга кўра сайловлардан кейин Қозоғистондаги сиёсий тизим буткул ўзгаради. Қозоғистон президентлик сайловларининг муддатидан олдин ўтказиш жараёни шундай бир пайтда содир бўлмоқдаки,  яқинда бу мамлакат парламенти депетатлари призидент фақат бир марта 7 йил учун сайланиши бўйича қонун ислоҳотини қабул қилишди. Сайловда иштирок этмоқчи бўлган номзодлар жорий йил 11-октабр соат 18:00 гача ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин. Қозоғистон марказий сайлов қўмитаси 2022-йил 1-январ ҳолатига кўра сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга одамларни 11 миллион ва 800 минг деб эьлон қилган. 

Бу Тўқаев президетликка келганидан кейинги Қозогистондаги иккинчи муддатидан олдинги президентлик сайловларидир. Олдинроқ, Қозоғистонни 29 йил бошқарган президет Нурсултон Назарбоевнинг эстефосидан сўнг Қосим-Жўарт Тўқаев президетликка келди. Агарчи Тўқаев 2020 апрелгача ижро ҳукумати раҳбари бўлиб қолиши мумкин эди , бироқ у муддатидан аввлги президентлик сайловларини ўтказишга қарор қилдиНазарбоев истефосидан кейин қудратга келган Тўқаев тилевидения орқали мурожаатида халққа эрки ва адолатли сайловлвр бўлишини ваьда берган эди. Аммо марказий осиё бўйича мутахасислар фикрича, 1991-йил совет иттифоқи парчалангандан кейинги марказий осиёдаги ҳеч бир сайловни эркин  ва адолатли бўлган деб айтиб бўлмайди. 

Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловларининг ушбу даврини ўтказиш, айниқса, Қосим-Жўмат Тўқаев учун катта аҳамиятга эга. Аслида, бу муддатдан олдин президентлик сайловлари даври Қосим-Жўмат Тўқаевнинг мамлакатда сиёсий мустақиллигига олиб келиши мумкин. Бунгача ва ҳатто 2019-йил апрелида Қозоғистонда президентлик сайлови бўлиб ўтгандан кейин ҳам Қозоғистон сиёсий доиралари ва ҳатто бу мамлакат аҳолиси Қосим-Жўмат Тўқаевнинг президентлиги ва Қозоғистон ишларини бошқариш Нурсултон Назарбоевнинг таъсири остида эканлигига ишонишган. Қозоғистондаги сиёсий тузилмаларнинг заифлиги сабабли, Қосим-Жўмат Тўқаевнинг янги етти йиллик муддатга Қозоғистон президенти лавозимига таяниши аллақачон башорат қилинган. Шу билан бирга, бўлажак навбатдан ташқари сайловлар якунига етгач, Қосим-Жўмат Тўқаевнинг ҳақиқий президентлик даври бошланиши аниқ. Яъни, жорий йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган сайловлардан сўнг Қосим-Жўмат Тўқаев Назарбоевга қарам бўлмасдан мустақил президентлик фаолиятини бошлайди.

2018-йилнинг март ойида Назарбоев истеъфога чиққанига ва ҳокимият тепасига Қосим-Жўмат Тўқаев келишига қарамай, Қозоғистонда ҳокимиятнинг биринчи шахси Назарбоев номи билан танилган ва унинг президентлик лавозимидан истеъфога чиқиши унинг қудрати ва нуфузини камайтирмаганини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Бундан ташқари, 2017 йилги конституциявий ўзгаришлар Қозоғистон президентининг ҳокимиятини сезиларли даражада заифлаштирди, шу билан бирга Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашининг таъсирини кучайтирди - бу Назарбоевнинг ўзи эди. Хавфсизлик Кенгашидан ташқари Қозоғистон Миллий Ассамблеяси Назарбоев бошчилигидаги ҳукмрон “Нуротан” партияси назоратида бўлган ва барча тадбирлар Назарбоев ва унинг оиласига қаратилган эди. Аммо Қозоғистоннинг январ воқеларида 20 та йирик шаҳридаги намойишлар ва Назарбоев ва унинг оиласининг имтиёзлари сиёсий ҳокимият ва давлат институтларидан босқичма-босқич олиб ташланганидан сўнг, энди Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмат Тўқаев Қозоғистоннинг сиёсий майдонида ўзини таништириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлди. Кўпчилик экспертларнинг фикрича, жорий йил январ воқеаларидан кейин бу давлат президенти томонидан кун тартибига қўйилган “Янги Қозоғистон” сиёсати мамлакат ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаси кескин ўзгаришини билдиради. Қозоғистон эса Нурсултон Назарбоевнинг 29 йиллик ҳукмронлигидан бутунлай фарқ қиладиган сиёсий, иқтисодий ва маданий тизимнинг янги даврига қадам қўяди. Шу муносабат билан қозоғистонлик сиёсий эксперт Санат Кушкумбаев, Тўқаев эълон қилган "Янги Қозоғистон" сиёсати тасодиф эмаслигини таъкидлади:

"Бу ҳукумат ва халқ ўртасидаги муносабатларнинг янги бошқарув модели. Бошқача айтганда, янги номларнинг пайдо бўлиши, биз меритократия деб атайдиган адолат тамойилига асосланган бошқарув тизимини яратиш, Иқтисодиётда монополияга барҳам беришдир. Яъни янги сиёсий ислоҳотларни тартибда олиб бориш ишлари амалга оширилади ва ўтган йиллардаги тўпланиб қолган ва ҳал этилмаган ижтимоий-сиёсий муаммолар ўз ечимини топади.

Ноябр ойида бўлиб ўтадиган муддатидан олдин бўлиб ўтган сайловларнинг умумий сарҳисобида шуни айтиш керакки: Бўлажак сайловларда номзодлар ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, ноябр ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Қосим-Жўмат Тўқаев ғолиб деб эълон қилиниши кутилмоқда. Айни пайтда, сўнгги уч йил давомида бу қозоғистонлик сиёсатчи кўплаб қозоғистонлик сайловчиларнинг овозини ўзига жалб эта олди.