Американинг Афғонистондаги янги сиёсатлари
Американинг Афғонистон бўйича вакили Америка Афғонистонда ҳарбий аралашиши эҳтимоли жуда узоқ эканлиги эьлон қилди.
Шундай бўлсада, у толибон билан алоқа қилиш ва унга инсон ҳуқуқлари бўйича босим ўтказиш учун уни ҳалқапро тан олиш эҳтиёжларини таькидлади.
Афғонистонии 20 йиллик ишғолдан сўнг шармандаларча тарк этган Америка бу давлатга қайтмаслиги табиий ҳол. Минтақадаги ҳарбий базалари орқали Афғонистондаги масалаларни назорат қилмоқчи бўлаётган Америка бу давлатда ҳарбий аралашув қилмаслигини иддио қилмоқда.
Шундай бўлсада, Толибон гуруҳи бир неча бор Америка харбий самолётларининг Афғонистон ҳаво худудини бузиб ўтиши борисида огоҳлантирган. Шундай экан, Қатарда жойлашган Америка вакилининг ҳарбий аралашмаслик бўйича иддиолари ёлғондан бошқа нарса эмас ва фақатгина Афғонистондаги оммавий тафаккурни манипулятсия қилиш учун айтилган.
Афғон мутахассисиси Акрам Ориф шундай дейди: Агарчи Америка Афғонистондан чиқиб кетганини иддио қилса-да, бироқ ҳануз бу мамлакат хафвсизлик маслаларига аралашади ва Американинг Афғонистонга қараши, ҳўжайин сафат қараш ва бу мустақил давлатлар суверинетини бузиш ҳисобланади.
Ҳозирда хам Американинг Толибон учун режаси барча давлатлар учун фойдаланувчи инсон ҳуқуқлари босим ўтказиш воситасидир. Америка ўз ноқонуний истакларини турли давлатларга қабул қилдириш учун ушбу воситадан фойдаланади.
Ҳозирда нафақт Афғонистонда ,балки бошқа давлатларда ҳам аёллар масаласи Инсон ҳуқуқлари баҳонаси билан Америка аралашувлари воситаси сифатида фойдаланилмоқда. Лекин айни ҳолда, аёллра ҳуқуқи бўйича энг катта жиноятлар Америкада содир бўлади ва Вашингтон бунга кўз юмади. Толибоннинг ҳозирда аёлларнинг ўқиши ва жамиятдаги фаолияти бўйича ҳуқуқлар риоят қилишни истамаслиги, Америкага инсон ҳуқуқлари ниқоби билан аёллар ҳуқуқи иддиосида ушбу мамлакат ишларига аралашиш имконини бермоқда.
Эндиликда, аёллар ва қизларнинг, айниқса таълим соҳасида, ҳуқуқларини ҳурмат қилишни хоҳламаган Толибон, Қўшма Штатларга Афғонистондаги аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун даъво қилиш учун муносиб баҳона тақдим этмоқда.
Афғонистонлик мутахассис Муҳаммад Ҳасан Жафарий шундай дейди:"Америка террорчи гуруҳлар, жумладан ИШИДни қўллаб-қувватлаб, нафақат Афғонистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам ҳарбий жиноятлар содир этган ва бу иш ваколатли судда кўриб чиқилиши керак. Лекин у бутун густохлик билан Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари масаласи ҳақида гапирмоқда ."
Ҳар ҳолда, АҚШнинг Афғонистондаги Муваққат ишлар вакили АҚШнинг Афғонистонга қайта ҳарбий аралашуви бу мамлакат халқига АҚШ жиноятлари сир бўлмаган бир пайтда демагогик ишорани қўллади ва Америка Афғонистон халқини учувчисиз самолётлар ҳужуми орқали ўлдиришда давом этмоқда. Террорчи гуруҳларни прокси кучлар сифатида қўллаб-қувватлаш ҳамон Вашингтоннинг Афғонистондаги сиёсатларидан бири ҳисобланади.
Бундан ташқари, Афғонистондан минтақа мамлакатларига терроризм транзити АҚШнинг Афғонистон ва минтақа ишларидаги бошқа стратегик манфаатларидан биридир.
Хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалардан ташқари, Афғонистон мулкларини мусодара қилиш Афғонистонда ўзининг машъум сиёсатини шу мамлакат аҳолисининг мол-мулкини гаровга олиш орқали амалга оширишга уринаётган АҚШнинг Афғонистонда содир этган бошқа жиноятларидан биридир. Афғонистон халқи энг оғир иқтисодий аҳволда бўлган бир шароитда Афғонистон халқининг 10 миллиард долларга яқин маблағнинг мусодара қилиниши бу мамлакат бизнеси ва бозорларига энг катта зарба сифатида баҳоланмоқдаки, бу Афғонистондаги болаларнинг тўйиб овқатланмаслигига олиб келди. Чунки Америка мусодара қилган ҳар қандай товарни импорт қилиш ёки сармоя киритиш учун бу давлат молиявий манбаларга муҳтож. Шундай қилиб, йигирма йиллик ишғолидан сўнг Америка бу мамлакат халқига вайронага айланган Афғонистонни топширди.