Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 16 Oct 2022 09:34:23 GMT )
октябр 16, 2022 14:34 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 9 октябрь-16 октябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Полшадан халқаро қидирувдаги икки киши Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

 

  • 13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида виза жараёни соддалаштирилди

 

  • Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида нутқ сўзлади

 

  • Тошкентда МДҲ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилади

 

  • Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси фуқаролари қай тартибда енгиллаштирилган виза олиши аниқланди

****

экстрадиция қилинди

 

Интерпол Польшадан оғир жиноятлар содир этган халқаро қидирувдаги икки нафар жиноятчини Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Ўзбекистон, Украина, Полша ва Туркия Миллий марказий бюролари ходимлари ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси вакиллари ёрдами билан оғир жиноятлар содир этган икки киши Ўзбекистонга экстрадиция иқлинди

Интерпол томонидан экстраиция қилинган қидирувдагилардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланган бўлиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида украиналик ҳамкасблар томонидан ҳибсга олинган.

Ўзбекистон республикасида интернет платформасида жиноятчи томонидан яратилган молиявий пирамидага 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган, икки мингдан ортиқ фуқарони алдаган иккинчи йирик крипто-фирибгар ҳам хорижий давлат ҳудудида аниқланди ва ҳибсга олинди.

****

Жорий йил 13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди

Кун. уз сайтининг хабарқилишича, битим Эрон президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга (Самарқанд шаҳри) буюрган расмий ташрифи доирасида имзоланганди.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасида визани соддалаштириш бўйича ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб,  унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳужжатда икки давлат ўртасида бевосита сайёҳлар алмашувини ташкил қилиш, ишбилармонлик ва илмий соҳадаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув ўз аксини топган.

Мазкур ҳукуматлараро битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги масъул этиб белгиланган.

***

Ўзбекистон президенти Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) VI саммитида нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев, ўтган давр давомида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш тузилмаси хавфсизликни таъминлаш, Осиёда ўзаро ишонч ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенг ва очиқ мулоқот учун муҳим майдон сифатида ўзининг ғоятда зарур эканлигини кўрсатганини таъкидлади. Ўзбекистон форумни трансформация қилиш масаласи бўйича қўшма фаолиятда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон президенти шунингдек "бугун биз халқаро муносабатларда ноаниқлик тобора ўсиб, мулоқот ва ишончнинг мисли кўрилмаган даражада тақчил бўлиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Буларнинг барчаси кўп томонлама ҳамкорлик асосларига путур етказмоқда, можароларнинг авж олишига сабаб бўлиб, глобал иқтисодиётда тизимли узилишларга олиб келмоқда. Юзага келган янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Инқирозли ҳолатлар Марказий Осиё давлатларига ҳам тўғридан-тўғри дахл қилмоқда, иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш бўйича бизнинг саъй-ҳаракатларимизни секинлаштирмоқда", - деб айтди.

Ушбу омилларнинг умумий хавфсизлик манфаатлари, тараққиёт ва фаровонлигимизга таъсиридан келиб чиқиб, президент айрим устувор йўналишларга диққат қаратишга чақирди.

Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий ва мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, афғон муаммоси юзасидан кенг консенсусга эришиш ва глобал даражада амалий чора-тадбирларни қабул қилиш мақсадида Афғонистон ҳукумати билан томонлар мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш лозим.

"Шу муносабат билан ёш авлодни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайрат ва шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш учун тизимли ҳамкорликни ўрнатишимиз керак", - деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев ёшларнинг энг долзарб муаммоларига биргаликда ечим излашга кўмаклашувчи янги форматни – Авлодлар мулоқотини йўлга қўйишни таклифини билдирди. Мамлакат Ёш етакчилар Форуми доирасида бундай илк учрашувни 2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказишга тайёр.

Мирзиёев ўз нутқида иқтисодиётларни глобал инқирознинг ўсиб бораётган салбий оқибатларига мослаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон етакчисининг сўзларига кўра, қитъанинг кўплаб давлатлари истеъмол маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари ҳисобланади ва озиқ-овқат хавфсизлигининг оқибатларини жуда ўткир ҳис қилмоқда.

"Бутунжаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, очликдан азият чекаётган сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида яшамоқда. Парадокс шундан иборатки, бир вақтнинг ўзида айнан бизнинг мамлакатларимиз жаҳоннинг етакчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлатлари ҳисобланади", деди президент.

Ушбу барча масалаларни ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилиш таклиф этилди.

Шунингдек, давлат раҳбари экология ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни ҳамда мамлакатларни жадал кўкламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйишни таклиф қилди.

***

МДҲ

Бу йиғилиш якунида МДҲ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2023-йилда 14- апрель куни Тошкентда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича,  Остона шаҳрида Қозоғистон мезбонлигида МДҲ дипломатик институтлари раҳбарлари кенгаши  бўлиб ўтди.

Йиғилишда Арманистон, Озарбойжон республикаси, Белорус, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари қатнашди.

Бу йиғилиш якунида  МДҲ кенгашининг навбатдаги мажлисини  2023- йил  14- апрель куни Тошкентда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йиғилишда МДҲ давлатлари доирасида милодий 2023-йилга мўлжалланган кўп босқичли маслаҳатлашувлар дастури ва бу ташкилотга аъзо давлатларнинг милодий  2021-2030  йилларга мўлжалланган халқаро ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириш бўйича  2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

Бундан ташқари мазкур йиғилишда МДҲнинг спорт пойтахтлари ҳукуматлараро дастури тасдиқланди.

МДҲнинг спорт пойтахти мақоми ҳар йили бу ташкилотга аъзо давлатларининг шаҳарларидан бирига берилиши режалаштирилган.

****

Эрон ва Ўзбекистон

 

Ўзбекистон ТИВ тарқатган баёнотида Эрон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 6 ойгача муддатга, илмий доира вакиллари ва сайёҳлар эса 1 ойгача бўлган муддатга енгиллаштирилган тартибда виза олиши мумкинлигини тушунтирди.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди. 

Ҳужжатга кўра, томонлар ишбилармон ва илмий доиралари вакиллари, шунингдек, туристик гуруҳлари учун виза беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилади. Бунда:

 «ишбилармон доиралар вакиллари» – бир давлатнинг (Ўзбекистон ёки Эрон назарда тутилмоқда) бошқа томон ҳудудида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролари;

- «илмий доиралар вакиллари» — бир давлатнинг (Ўзбекистон ёки Эрон назарда тутилмоқда) бошқа давлат ҳудудида фан ва илмий фаолиятни амалга оширувчи фуқаролари;

- «туристик гуруҳ» — бир давлатнинг (Ўзбекистон ёки Эрон назарда тутилмоқда) бир вақтнинг ўзида бошқа давлат ҳудудига туристик мақсадларда кирувчи 5 (беш)дан 20 (йигирма) кишигача бўлган фуқаролари тушунилади.

Икки давлат ваколатли органлари иштирокчи давлатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни олгандан сўнг, уларни 3 (уч) иш куни ичида (ҳужжат олинган кундан ташқари) кўриб чиқади ва ҳужжатлар маъқулланган тақдирда виза бериш учун тасдиқнома расмийлаштиради.

Томонлар давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари қуйидаги визаларни тақдим этади:

- бир томон давлатининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида бошқа томон давлатига ташриф буюрувчи ишбилармон доиралари вакиллари учун амал қилиш муддати 6 (олти) ойгача бўлган кўп марталик кириш визаси;

- бир томон давлатининг фан ва илмий фаолиятни амалга ошириш мақсадида бошқа томон давлатига ташриф буюрувчи илмий доиралар вакиллари учун 1 (бир) ойгача амал қиладиган виза;

- бир томон давлатининг турист сифатида, туристлар гуруҳлари таркибида бошқа томон давлатига ташриф буюрувчи фуқаролари учун 30 (ўттиз) кунгача бўлган туристик виза.

Ўзбекистон ТИВ расмийси Юсуф Қобилжонов  алоҳида ҳолларда, агар қўшимча кўриб чиқиш талаб этилса, виза бериш муддати 10 (ўн) кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкинлигини маълум қилди.