Европада қочқинлар инқирози ва зиддиятларнинг кучайиши
(last modified Mon, 14 Nov 2022 07:45:42 GMT )
ноябр 14, 2022 12:45 Asia/Tashkent
  • Европада қочқинлар инқирози ва зиддиятларнинг кучайиши
    Европада қочқинлар инқирози ва зиддиятларнинг кучайиши

Европадликларнинг қочқинлар қабул қилиш бўйича зиддиятларининг кучайиши фонида Италия, Гретсия, Кипр ва малта каби соҳил бўйи ва қочқинлар учун биринчи ўрта Ер денгизи орқали нишон бўлган давлатлар ўз чегараларини ёпди.

Ушбу қарор сабаб, қочқинларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи Сос медитарана ондавлат ташкилотига тегишли Океан Викинг кемаси хавфсиз бандаргоҳ топиш учун 20 кунлик саргардонликдан кейин Франсиянинг тулен портида лангар ташлади ва Ўрта Ер денгизидан топилган  234 нафар муҳожирларни кемадан туширди. 

Бу муҳожирлар "халқаро кутиш минтақасида" жойлаштирилди ва бу ерда турган пайтларида Франсияда турган ҳисобланмайдилар ва уларнинг қочқинлик мақомини олиш бўйича талаблари кўриб чиқилмагунча бу минтақадан чиқишлари мумкин эмас. Хабарга кўра, ораларида аёллар ва болалар бўлган ушбу муҳожирлар шароити яхши эмас. 

Ушбу пайтда Франсия ва Италия расмийлари ўртсида қочқинларни қабул қилиш масаласида даҳанаки жанг кетмоқда. Франсия расмийларига кўра, Италия бу муҳожирлар учун ушбу мамлакатга киришларига рухсат бериши керак эди. Франсия вамолия ва иқтисод вазири Бруно Лумар бу борада шундай дейди: Европа қонунига кўра кема энг яқин портга бориши керак ва энг яқин порт Италия эди. 

Аммо Италия бош вазири Жўржиё Малинага кўра, Италия фақат ўзи муҳожирлар масаласини ҳал қилувчи ва бошқарувчи ягона давлат бўлиб қололмайди.

Европаликларнинг ушбу даҳанаки жанглари сабаб одамлар қурбон бўлмоқда. Халқаро майдонда Толибоннинг қайта ҳукуматга келиши, Украина жанги ва унинг иқтисодий ва сиёсий оқибатлари каби сиёсий ўзгаришлар сабаб, айниқса камбағал ва Африка давлатларидан янги муҳожирлар оқими фаровонлик ва хафвсизликка эришиш умидида Европа чегаралари томон йўл олишмоқда. Бу қочқинлар масаласи аянчли дея тавсифланган пайтда содир бўлмоқда. Улар совуқ ҳавода денгиз довулларига дкч келишади ва уларнинг аксаряти овқат, чодир ва тиббиёт ёрдамисиз ҳафталаб саргардонликни бошларидан кечиришлари керак. 

Айни пайтда Европа давлатлари нафақат қочқинлар учун чегараларини ёпган, балки , улар икки томонлама стандартлар билан Афғонистон, Яман, Сурия ва Африкалик қочқинлар каби бошқа давлатлардан келган қочқинларга ўз ўрнини украиналик қочқинларга бериш учун босим ўтказди. Европа давлатларининг хатти-ҳаракатлари Ҳуман Ригҳтс Wатч каби халқаро ташкилотларнинг Европа Иттифоқининг қочқинлар инқирозини ҳал қилишдаги ёндашувини танқид қилиб, уни қўпол ва ғайриинсоний дея таърифлашига сабаб бўлди.

Грециянинг Миграция ишлари вазири Вотис Митарачи, шу нуқтаи назардан, Европа Иттифоқининг урушдан қочган украиналиклар ва бошқа бошпана изловчилар билан боғлиқ сиёсатининг икки томонламалигини танқид қилди ва шундай деди:Бирдамликнинг йўқлиги Европа Иттифоқи бўйлаб иммиграция қонунларини кенг қамровли ислоҳ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни тўхтатди.

Европага бошпана изловчилар Европа давлатларининг босими остида, аксарияти уруш каби сабабларга кўра Европа давлатларининг бошқа мамлакатлардаги аралашув сиёсати натижасидир. Шунингдек, ноқулай иқтисодий шароитлар, айниқса қашшоқлик ва ишсизлик, фуқаролар урушлари, терроризм ва хавфсизлик бу мамлакатлар аҳолиси Европага қочиб кетмоқда. Ҳар доим инсонпарварлик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро майдонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари билан боғлиқ масалаларга риоя қилиш деб даъво қиладиган Ғарб давлатлари ва бу нуқтаи назардан кўплаб мамлакатларни инсон ҳуқуқларини бузишда айб келадиган Европа давлатлари энди улар нафақат бошпана қичқинларни қабул қилмадилар, балки бу борадаги ғайриинсоний ҳаракатларини ҳам ҳимоя қилмоқдалар.