Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари куни; Ғарбнинг икки томонлама ёндашувлари ва хатти-ҳаракатларига таҳлилий назар
(last modified Sun, 11 Dec 2022 08:20:30 GMT )
декабр 11, 2022 13:20 Asia/Tashkent
  • Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари куни; Ғарбнинг икки томонлама ёндашувлари ва хатти-ҳаракатларига таҳлилий назар
    Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари куни; Ғарбнинг икки томонлама ёндашувлари ва хатти-ҳаракатларига таҳлилий назар

Кеча, 10 декабр Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро инсон ҳуқуқлари куни сифатида белгиланган кундир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида инсон ҳуқуқлари масаласи алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унинг асосий ҳужжатларидан бири 1948-йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидир.

Ушбу умумбашарий ҳужжатда ирқи, ранги, дини, жинси, тили, сиёсий ёки бошқа қарашлари, миллий ва ижтимоий илдизлари, иқтисодий мавқеи ёки одамларни бир-биридан ажратиб турадиган ҳар қандай нарсадан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқлари таъкидланган.

Ушбу декларация Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча инсонлар ҳуқуқларига бўлган нуқтаи назарини тушунтирувчи 30 та мақоладан иборат. Ушбу декларациянинг мазмуни ҳар қандай мамлакатдаги барча одамлар фойдаланиши керак бўлган асосий фуқаролик, маданий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларни белгилайди. Инсон ҳуқуқлари халқаро Хартияси Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва унинг иккита танланган протоколидан иборат. 1966 йилда Бош Ассамблея қайд этилган иккита пактни тасдиқлади. 1976 йилда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро билл етарли миқдордаги давлатлар томонидан ратификация қилинганида, у халқаро ҳуқуққа айланди.

Агарчи, инсон ҳуқуқлари тушунчаси жаҳон миқёсида ва халқаро ҳамжамиятда қабул қилинган бўлса-да, Аммо Ғарбнинг Америка етакчилигидаги ёндашувлари, позициялари ва ҳаракатларига назар ташлайдиган бўлсак, ғарбликларнинг бу фундаментал тушунчага ўзига хос ва чекланган таърифи ва таъбир жоиз бўлса, ўз мезон ва стандартлари билан ўрганиб, бошқа Мамлакатлар, айниқса Ғарб ҳукмронлигига қарши бўлган давлатлардаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи тўғрисида ўз позициясиларини эгаллашини кўрсатади. Гарчи дунёнинг турли бурчакларида ва турли мамлакатларда, шунингдек, жаҳон динларида инсон ҳуқуқлари масаласи ҳар хил ва турли кўринишларга эга бўлиб, Ғарбнинг бошқа мамлакатлардаги инсон ҳуқуқларига ўз таърифи асосида баҳо бериш нотўғри ҳаракатдир. АҚШ Конгрессининг мусулмон ва демократ вакили Илҳон Умар шундай дейди:Вашингтоннинг дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги даъволари жуда "иккиюзламачилик".

Қолаверса, ғарбликлар, хусусан, АҚШ инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўрганишдан ўзларини иммунитетга эга деб ҳисоблайди ва шу сабабдан БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши каби инсон ҳуқуқлари институтларининг Қўшма Штатлардаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақида ҳисоботлари, баёнотлари ва резолюцияларига эътибор қаратмайди. Америка Қўшма Штатларидаги инсон ҳуқуқлари ҳолатига назар ташлар эканмиз, айниқса, рангли одамларга нисбатан камситувчи муносабат ва Америка полициясининг уларга нисбатан ҳаддан ташқари зўравонлиги, шунингдек, Вашингтоннинг Қўшма Штатлардан ташқарида Ветнам, Афғонистон, Ироқ ва Сурия каби кўплаб мамлакатларда содир этилган ҳужумлар ваҳарбий амалиётлардаги уруш жиноятлари, қамоқхоналар ва ғайриинсоний жазолаш механизми ва айбланувчиларнинг қийноқлари Вашингтоннинг инсон ҳуқуқлари бўйичага ёлғон даъвосини кўрсатади. Сиёсий эксперт Андраник Миграниан дейди:Америка инсон ҳуқуқларини дунёнинг кўплаб давлатларига қараганда кўпроқ бузади.

Инсон ҳуқуқларига даъвогар бўлган Европа давлатлари каби бошқа Ғарб давлатларида ҳам бу соҳада номуносиб  вазият мавжуд. Франция ва Германия каби бу мамлакатларда рангли одамларга, муҳожирлар ва қочқинларга нисбатан камситиш ва зўравонлик, аксарияти муҳожирлар ва қочқинлар бўлган мусулмонларга турли соҳаларда, айниқса, бандлик ва таълим соҳасида нисбатан камситиш ва зўравонликнинг тарқалиши, ишчилар учун оғир ва ноўрин шароитлар, гендер ва этник камситишлар мавжуд. Бундан ташқари, бу мамлакатлар фуқаролари, айниқса, болалар ва аёлларнинг аҳволи яхши эмас. УНИCЕФ Франция бу мамлакатдаги болалар ҳуқуқлари ҳақида огоҳлантирди ва қашшоқлик, таълимдан маҳрумлик, руҳий саломатлик ва зўравонлик билан боғлиқ муаммолар олдида болаларнинг аҳволи ҳақида "ташвишли" ҳисобот эълон қилди. Ушбу ҳисоботга кўра, Франциядаги ҳар беш боладан бири қашшоқлик чегарасида яшайди ва 42 минг бола бошпанасиз. Эркинлик ва инсон ҳуқуқларини даъво қилаётган бу мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолати ҳам ачинарли. Франсия Ички ишлар вазирлиги статистик маълумотларига кўра, 2021-йилда эри томонидан ўлдирилган аёллар сони 20 фоизга ошиб, 122 нафарга етган. Бу ҳолатларнинг барчаси саноқсиз бошқа ҳолатлар қаторида ғарбликларнинг шиорларига қарамай, амалда инсон ҳуқуқлари, айниқса, асосий ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш борасида ёмон иш олиб борганликларини кўрсатади.

Ёрлиқ