Сионистик режим аскарлари орасида ўз жонига қасд қилиш ва қочиш кўпаймоқда
-
Сионистик режим аскарлари орасида ўз жонига қасд қилиш ва қочиш кўпаймоқда
Сионистларнинг "Едиот Аҳаронот” газетаси жорий йилнинг бошидан буён сионистик режимнинг 14 нафар аскари ўз жонига қасд қилганини, бу охирги беш йилда мисли кўрилмагани ҳақида ёзди.
Сионистик режимнинг муҳим таҳдидларидан бири ҳарбий кучлар соҳасидаги таҳдиддир. Сионистик режимининг ҳарбий зарарларидан бири бу режим аскарлари орасида руҳий зарарнинг ортишидир. Сионистик режимга оид сўнгги оммавий ахборот воситалари ушбу режимнинг қуруқликдаги қўшинларида армиянинг психотерапия машғулотларида иштирок этаётган аскарлар сони ортганидан далолат беради. Сионист аскарлар уруш миссияларидан қўрқишади ва бу миссиялар улар учун даҳшатли туш.
Яна бир зарар шуки, бу режимнинг айрим аскарлари ҳам ҳарбий хизматдан қочиб кетади. Ҳаъартс газетасининг ҳарбий масалалар бўйича таҳлилчиси Амос Хареил шундай деб ёзди:"Исроил қуруқликдаги кучлари ҳанузгача катта муаммолардан азият чекмоқда, бу эса уни қуруқликдаги урушни даҳшатли туш деб ҳисоблайди ва ҳар сафар қурбонлар ва зарарлардан қўрқиб, ундан қочишга ҳаракат қилади."
2020-йилда иброний тилида чиқадиган "Маъарив" газетаси ўз ҳисоботида руҳий муаммолар туфайли армиядан истеъфога чиққан режим аскариларнинг сони ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ошганини ва бу аскарлар сони 4500 этганини эълон қилди. Ўтган йили эса бу рақам 3500 кишини ташкил этган. Газета бу аскарларнинг ярми одатда Сионстик режим армиясида хизмат қилишга қарши бўлган "Ҳареди" яҳудийларига ишора қилиб, айтган эди:"Армия ўз қўшинлари орасида руҳий саломатлик муаммоларининг мисли кўрилмаган даражада кўпайиши сабабларини тушуна олмади."
Статистик маълумотлар ва баёнотлар сионистик режим армиясида тўлиқ тартибсизликни кўрсатади. Янги тадқиқотларга кўра, сионистик режимдаги кўплаб ёшлар ҳар қандай йўл билан ҳарбий хизматдан қочишга ҳаракат қилади. Ишғол қилинган ҳудудларда тиббий, психологик ва диний имтиёзларни олиш кўпаймоқда. Сионистлар армиясининг статистик маълумотларига кўра, ҳарбий хизматдан озод қилинганлик гувоҳномасини олганларнинг ярмига яқини ҳеч қандай муаммоси ва буни фақат хизматдан қочиш учун қилган.
Шу билан бирга, аскарларнинг муаммолари уларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Қатарнинг Ал-Жазира тармоғи сионистик режим кучлари ва аскарлари ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хабарида шундай ёзган:Тадқиқот шуни кўрсатдики, Исроил армиясидаги кўплаб ўз жонига қасд қилиш руҳий бузилишлар билан боғлиқ эмас, лекин ўз жонига қасд қилган аскарлар узоқ вақт келажак ташвишидан азият чеккан ва ўта умидсизлик ва саросимада яшаган.
Маълумотлар шуни кўрсатадики, 2020 йил давомида аскарлар томонидан руҳий саломатлик хизматлари учун 1710 та сўров бўлган. Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги хавфсизлик вазияти соясида ҳарбий хизматни ўташ, аскар ва ҳарбийлар ҳаёти хавф остида эканлиги ҳам улар орасида стресснинг асосий омилларидан бири сифатида қаралмоқда.
Режим аскарлари ва ҳарбийларининг қочиб кетишининг турли сабаблари бор, бу сабаблар орасида молиявий муаммолар, босиб олинган ҳудудлардаги ижтимоий тафовутлар, айниқса, яҳудийлар ва араблар ўртасидаги, сионистик режимнинг қайта-қайта урушлари натижасида юзага келган руҳий босимлар ва унинг Фаластин Қаршилик гуруҳларига қарши курашда қобилиятсизлигининг ошкор бўлиши, келажакка умидсизлик,шунингдек, ҳарбийларнинг бу ишга бегоналик ҳиссини қайд этиш мумкин. Иброний тилидаги “Wалла” сайти 2021-йилда сионистлар армиясидаги ал-Бадо аскарлари (Исроил фуқаролари ҳисобланган, лекин асли араб бўлгани учун камситиладиган исроиллик аскарлар) сони камайгани ва ҳарбий ҳизматдан қочганлар сони ортгани ҳақида хабар берди.