Арабистондаги замонавий қуллик
(last modified Thu, 29 Dec 2022 07:50:05 GMT )
декабр 29, 2022 12:50 Asia/Tashkent
  • Арабистондаги замонавий қуллик
    Арабистондаги замонавий қуллик

Инглиз газетаси  Таймес ўз ҳисоботида инсон ҳуқуқлари ва халқаро ташкилотларнинг огоҳлантиришига қарамай, Саудия Арабистонида замонавий қуллик тарқалиб кетганини ёзган.

Саудия Арабистонида 36 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади, шундан 10 миллионга яқини хорижлик ишчилардир. Бу ишчилар Саудия Арабистонига Шарқий Осиё, Покистон ва Африка давлатларидан кириб келган.

Саудия Арабистонининг хорижлик ишчиларга қараши ҳақоратлидир. Саудия Арабистонида 1964-йилдан буён қуллик расман тақиқланган бўлса-да, айни пайтда мамлакатдаги кўплаб хорижлик ишчилар қулларга ўхшаш шароитларда яшамоқда. Бу мамлакатдаги хорижлик ишчилар ортиқча иш, чарчоқ, қийноқлар ва ҳатто озиқ-овқат ва сувдан маҳрум бўлиш каби муаммоларга дуч келаётганини кўрсатадиган ҳужжатли ҳисоботлар чоп этилади.

Саудия Арабистонида ишчиларни саудиялик иш берувчига қарам қиладиган ҳомийлик тизими мавжуд. Саудия ҳукумати калафот тизимини бекор қилганини даъво қилса ҳам, лекин ҳануз амалда ижро қилинади. Ўзини хорижлик ишчиларнинг эгаси деб ҳисоблаган саудиялик иш берувчилар уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйиб, Саудия Арабистонини тарк этишга рухсат бермаяпти. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, ишчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш халқаро инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади ва мажбурий меҳнат ва ишчиларни суиистеъмол қилишдан далолат беради.

Бундан ташқари, бу ишчилар зўравонлик ва қийноқларга дуч келишади, ҳатто аёллар зўравонлик ва жинсий зўравонликка дуч келишади. Чет эллик ишчиларнинг маоши ҳам Саудиялик ишчилардан анча паст. Саудия Арабистонидаги хорижлик ишчиларнинг иш вақти ҳам узоқ ва  ҳатто баъзиларидан берувчилар кечаю кундуз фойдаланишлари мумкин

Саудия Арабистонида чет эллик ишчиларни сотиб олиш ва сотиш бозори шу қадар қизғинки, улар ҳатто бу борада дастур ишлаб чиқдилар. Таймес журнали ўз ҳисоботида шундай деб ёзган эди: "Саудия Арабистонидаги энг машҳур электрон тижорат иловаси ҳар куни кўп сонли чет эллик ишчилар савдосига гувоҳ бўлмоқда". Ушбу инглиз газетаси шундай деб ёзган:Саудия Арабистонидаги энг йирик онлайн-бозор ҳисобланган Ал-Ҳараж иловаси ҳар куни Саудия фуқаролари томонидан уй меҳнати хизматларини сотиш ва ижарага бериш учун чоп этиладиган ўнлаб рекламаларни кўради, улар орасида хизматкорлар, ҳамширалар, ҳайдовчилар, боғбонлар ва бошқалар киради.»

Чет эллик ишчиларнинг олди-сотдиси шундайки, бу борада қора бозор вужудга келган. Баъзи саудияликлар ўзларининг хизматкорларини қўшимча даромад олиш учун кимошди савдосига қўйишган, чунки улар болалар билан муомала қилишни яхши билмасдилар ёки араб ёки инглиз тилларини билмасдилар.

Хорижлик ишчиларнинг аҳволи айрим халқаро институтлар томонидан танқид қилинди. Яқинда Халқаро Амнистия ташкилоти Саудия Арабистони режимини инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузаётганини қоралар экан, бу мамлакатдаги қочқинлар аҳволидан хавотир билдирди. Ушбу ҳисоботда айтилишича:Саудия Арабистонидаги қочқинлар ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши, адолатсиз судлар ва қийноқларга дучор бўлмоқда”.

Бу муассаса Саудия ҳукуматини иқтисодий ва нефт ресурсларига таяниб, бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни текширишга тўсқинлик қилганликда жиддий айблаган эди. Аслида саудияликларнинг иқтисодий ресурслари бу мамлакатда замонавий қулликнинг шаклланишига сабаб бўлган дейиш мумкин.

Ёрлиқ