Эроннинг 10 йиллик космик дастури; Эронни минтақанинг космик қутбига айлантириш
Эрон космик ташкилоти 10 йиллик космик дастурни амалга ошириш бўйича биринчи расмий йиғилиш ўтказиш билан ушбу стратегик режани амалга ошириш жараёнини амалда бошлади.
Ушбу дастурга кўра, яқин 10 йил ичида Эрон Ислом Жумҳурияти космик технологияларни ривожлантириш ва космик учириш хизматларини кўрсатиш бўйича минтақавий марказга айланади.
Коинот саноати ҳар қандай давлат қудратининг унсурларидан бири сифатида қаралади ва сўнгги йилларда Эрон Ислом Жумҳурияти ракета ва космик технологияларни қўлга киритиш соҳасида узлуксиз ва илғор қадамлар ташлади.
Мамлакатнинг кенг қамровли илмий харитасида аерокосмик соҳа мамлакат тараққиёти учун технологиянинг асосий соҳаларидан бири ва ҳатто янги технологияларнинг илғори сифатида кўриб чиқилади; Шу муносабат билан инсонларни коинотга жўнатиш ва телекоммуникация сунъий йўлдошларини юборишга алоҳида эътибор қаратилди. Эроннинг коинот дастурининг Ғарбий Осиё минтақасидаги бошқа мамлакатлардан фарқи шундаки, Эрон ўзининг ички кучига таянади ва ўзининг маҳаллий технологиясидан фойдаланади.
Эроннинг космик технологиясини икки маҳаллий ва халқаро нуқтаи назардан баҳолаш мумкин. Ички нуқтаи назардан, Эрон Ислом инқилобидан олдин чекланган миқдордаги антенналар ва сунъий йўлдош сигналларини қабул қилиш ускуналарига эга эди ва сунъий йўлдошлар ҳақидаги маҳаллий техник маълумотлар нолга тенг эди. Шунинг учун у бошқа мамлакатлар томонидан ишлаб чиқарилган сигналларнинг фақат бир қисмини қабул қилиши мумкин эди. Аммо саккиз йиллик урушдан бери Эрон мамлакатни ҳимоя қилиш учун космик технологияларни ривожлантиришга интилди. Айнан шу асосда аерокосмик институтлар ташкил этилиб, мамлакатнинг космик соҳадаги қудратини мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, олий ўқув юртлари битирувчилари кўмагида маҳаллий мутахассислар сунъий йўлдошлар ва сунъий йўлдошларни учириш қурилмалари масаласида жиддий ишладилар.
Шундан келиб чиқиб, учириш инфратузилмаси ва ерости стансияларини ривожлантириш, телекоммуникация сунъий йўлдошларини лойиҳалаш ва қуриш жараёнини тезлаштириш, бир метр ва ундан кам аниқликдаги ўлчаш сунъий йўлдошларини учириш, халқаро ўзаро алоқалар йўналишида ҳаракатланиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар асосида изланишишларини амалга ошириш, катта вазнли юкларни учиришни режалаштириш ва ҳоказолар Эроннинг 10 йиллик космик дастурининг сарлавҳаларидан биридир.
Эронлик мутахассисларнинг режалаштириш ва саъй-ҳаракатлари натижасида ҳозирда Ислом Жумҳурияти телекоммуникация ва тасвирий сунъий йўлдошлар соҳасида хорижликларга муҳтож бўлмаган қобилият даражасига эришди ва мамлакатнинг бу соҳадаги эҳтиёжларини қондириш учун салоҳиятга эга бўлди ва сунъий йўлдош ишлаб чиқариш технологиясига эга бўлган 9 та давлатдан бирига айланди.
Шу билан бирга, Эрон сунъий йўлдош ташувчисини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида шундай қобилият даражасига етдики, энди сунъий йўлдошларни учириш учун хорижий давлатларга эҳтиёж қолмайди.
Шубҳасиз, Эроннинг космик дастури муҳим ҳужжат саналади, унинг амалга оширилиши мамлакат учун катта аҳамиятга эга. Сунъий йўлдошлар мавжуд бўлган иловалар билан, қишлоқ хўжалиги ёки табиий офатларни бошқариш иловалари учун сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланадиган тизим каби охирги фойдаланувчилар сифатида одамларга фойда келтирадиган кўплаб платформалар ишлаб чиқилиши мумкин.
10 йиллик космик дастур охирига қадар Эронда ижроия органлари ва бизнесларига хизмат кўрсатиш учун 30 та тизим ишга туширилиши кутилмоқда.
Ҳозир Эрон Ислом Жумҳурияти кўпайтиришни режалаштирётган йуқоридаги ҳусусиятга эга 10 та тизим фаол ёки ишлаб чиқиш босқичида. Бу эса душманлар иқтисодий ва илмий тараққиётни, жумладан, Эроннинг космик саноатида ҳам барча турдаги санкциялар билан олдини олишга ҳаракат қилишган бир пайтда юз бермоқда. Аммо барча чекловлар ва босимларга қарамай, Эрон Ислом жумҳурияти ҳозирда коинот ва фазога оид барча турдаги технологияларга эришди.