Январ 12, 2023 12:34 Asia/Tashkent
  • Киевнинг мухолифатга босимининг кучайиши; Мухолифатчиларнинг фуқаролигини бекор қилиш
    Киевнинг мухолифатга босимининг кучайиши; Мухолифатчиларнинг фуқаролигини бекор қилиш

Ғарб давлатлари ўзларининг инсонпарварлик шиорлари ва демократик ваъдаларига зид равишда, кўп ҳолларда бу тамойилларни бузиб, мухолиф ва танқидчиларни нафақат қабул қилмай, балки турли йўллар билан йўқ қилмоқдалар. Шу муносабат билан Украина президенти Володимир Зеленский ҳам ҳукуматга қарши чиққан сиёсатчиларни ушбу мамлакат фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум этишга қарор қилганини маълум қилди.

Зеленски бу контекстда шундай деди:Украина Хавфсизлик хизмати ва Украина Давлат миграция хизмати томонидан тайёрланган материаллар асосида ва мамлакатимиз Конституциясига мувофиқ мен тўрт кишининг фуқаролигини бекор қилишга қарор қилдим.

Украина президенти аввалроқ Украина православ черковининг 13 нафар руҳонийсини фуқаролигидан маҳрум қилиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. У, шунингдек, ҳозирда мамлакатда тақиқланган мухолифат партияси (ОПЗЗҲ) сиёсий кенгаши раҳбарини жиноий жавобгарликка тортди.

Украина, айниқса, Россия билан инқироз кучайганидан сўнг, уруш ва Россияга қарши сиёсат мухолифларига қаттиқ босим ўтказди ва таъқиб қилди. Ғарб давлатларининг сиёсий ва ижтимоий эркинликларни ҳурмат қилиш ва уларга амал қилиш ҳақидаги барча шиорларига қарамай, мухолифат жиноий жавобгарликка тортилди, ҳатто фуқароликдан ҳам маҳрум қилинди.

Эълон қилинган ҳисоботлар шуни кўрсатадики, ҳатто Украина урушида ҳам ўнлаб россиялик маҳбуслар Украина ҳарбий кучлари томонидан қийноққа солинган ва ҳақоратланган. Лекин бу хатти-ҳаракатлар ғарб давлатлари томонидан нафақат уруш жинояти ҳисобланмайди ва уни қораламадилар, балки бу давлатни қурол-яроғ ва молия билан таъминлаб, унга амалда кўпроқ имкониятлар яратиб бердилар.

Киев ҳукумати ҳатто украиналик аскарларни ҳам аяб ўтирмади, урушга боришдан бош тортганларни ҳибсга олди ва жазолади.

Бу борада БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари мониторинги органи раҳбари Матилда Богнер шундай деди:Украина қуролли кучлари мамлакат урушида қатнашмаган одамларни судсиз қатл этгани ҳақида ишончли хабарлар бор. Украина қуролли кучлари томонидан ҳарбий асирларга нисбатан қийноққа солиниши ва шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар олинган.

Ғарб давлатлари Киевни барча қонунбузарликларга ва инсон ҳуқуқлари шиорларига риоя қилмасликка қарамай ҳимоя қилмоқда, Украина эса молиявий коррупция ва пул ювиш билан шуғулланган мамлакатлардан бири саналади. Дарҳақиқат, Ғарб давлатлари Украинага ўзларининг молиявий ёрдами ва қуролларини тўкмоқдалар ва Киевдаги коррупциянинг институционаллашуви масаласини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Шундай қилиб, яқинда Украинада туғилган ва дастлаб Украинага қурол-яроғ ва молиявий ёрдам жўнатишнинг очиқ тарафдори бўлган Америка Конгресси Вакиллар палатасининг республикачи аъзоси Виктория Спартс Украина президентини ва унинг порахўр тарафдорлари фаолиятини танқид қилиб, Гарб ёрдамини тўхтатишни ва коррупция масаласини жиддий кўриб чиқишни сўради

Нашр қилинган ҳисоботлар шуни кўрсатадики, Украина 2012 йилдан 2021 йилгача жаҳон рўйхатида Европанинг энг коррупциялашган давлатларидан бири унвонини бир неча бор қўлга киритган. 2016 йилда Европа Иттифоқининг Аудиторлар суди Украинани Европанинг энг коррупциялашган давлати деб эълон қилди. Украинанинг амалдаги президентининг сайловолди шиорларидан бири кенг тарқалган коррупцияга қарши кураш эди. Аммо бир неча ойлардан бери Ғарб давлатлари бу масалага эътибор бермай, бу давлатга ўз молиявий ёрдамларини тўкмоқда. Аслида, Украинада ҳукумат тузилмасини ислоҳ қилиш ва коррупцияга қарши кураш масаласи уруш ва можаролар ва тарғибот таъсирида ойлар давомида четга сурилди. Ҳозир ҳам Украина ҳукумати шахс эркинликлари ва инсон ҳуқуқлари масаласига қўрқмасдан эътибор бермай, мухолифларни фуқароликдан маҳрум қилиб, четга сурмоқда, Европа давлатлари ҳам ўз манфаатларини таъминлаш учун сукут сақлашни ва Украинани қўллаб-қувватлашни афзал кўрмоқда.

Ёрлиқ