Германия мудофаа вазирининг истеъфоси: Украина урушининг янги қурбони ва немис қуролларининг муваффақиятсизлиги
(last modified Tue, 17 Jan 2023 10:35:02 GMT )
Январ 17, 2023 15:35 Asia/Tashkent
  • Германия мудофаа вазирининг истеъфоси: Украина урушининг янги қурбони ва немис қуролларининг муваффақиятсизлиги
    Германия мудофаа вазирининг истеъфоси: Украина урушининг янги қурбони ва немис қуролларининг муваффақиятсизлиги

Германия мудофаа вазири Кристина Ламбречт бир неча ойлик танқид ва баҳс-мунозаралардан сўнг ниҳоят истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Сўнгги ойларда кўп марта танқид қилинган у душанба куни истеъфога чиқишини эълон қилди. 57 ёшли Ламбречт хоним Олаф Шултс 2021-йил декабрида Германия канслери бўлганида мудофаа вазири лавозимига тайинланган эди.

Унинг қўл остидаги вазирлик немис армиясини кенг кўламли модернизация қилиш лойиҳасини бошқаради ва Украинага қурол етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришни назорат қилади.

Ламбречт ўз баёнотида, истеъфога чиқиш талабини канслер Олаф Шултсга топширганини ва "Ойлар давомида оммавий ахборот воситаларининг эътиборини менга қаратгани" Германия армияси ва хавфсизлик сиёсати ҳақида ҳақиқий мунозараларнинг шаклланишига тўсқинлик қилганини қўшимча қилди.

Ламбречтнинг истеъфоси Германия ҳукумати Германияда ишлаб чиқарилган жанговар танкларни Украинага етказиб беришга рухсат бериш учун босим кучайиб бораётган бир пайтда юз берди. Ламбречт хонимни аввалроқ Германия Украинани 5 минг ҳарбий дубулға жўнатиб қўллаб-қувватлашини эълон қилгани учун масхара қилинган эди. Шунингдек, у Германия қуролли кучларининг ҳарбий жиҳозлари нуқтаи назаридан ёмон аҳволда бўлган қурол-яроғларини яхшилай олмагани учун ҳам кўп танқидга учраган. Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан қўшинларни жиҳозлаш учун 100 миллиард евро ажратилганига қарамай, бу муваффақиятсизликка учради.Танқидчилар уни узоқ вақтдан бери "этарли тушунчага эга бўлмаган" шахс сифатида кўрсатишган. Аммо Шултс уни қўллаб-қувватлади ва ўтган ой уни "биринчи даражали мудофаа вазири" деб таърифлади. Кристиан Ламбречт янги йил бошида баҳсли видеомурожаат эълон қилгандан сўнг яқинда унга нисбатан босим кучайди.

Дарҳақиқат, Кристиан Ламбречт Германия мудофаа вазири сифатида иккита асосий муаммонинг қурбони бўлди, яъни бир томондан немис қуролли кучларининг қурол-яроғини модернизация ва такомиллаштирилмаганлиги ва бу борада кўплаб муаммо ва тўсиқларнинг мавжудлиги. Иккинчи тарафдан эса Берлиннинг урушда Киевни қўллаб-қувватлашига мувофиқ Украинага Германия қуролларини этказиб бериш соҳасида муаммоларга дуч келди. 2022-йилнинг охири ва 2023-йилнинг бошидан Украинанинг ғарбий иттифоқчилари Украинага мисли кўрилмаган ва янги қурол-яроғ ёрдамининг оғир янги тўлқинини бошлашга интилишмоқда. Шу муносабат билан сўнгги бир-икки ой ичида Украинага замонавий қурол-яроғлар, жумладан, жанговар танклар каби оғир қуроллар ва турли турдаги зирҳли техникалар ҳамда замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, жумладан “Несмес” ва “Патриот” тизимларини етказиб бериш жараёни тезлашди. Бироқ Германиядан ушбу ускунани етказиб бериш жараёни суст кечди ва Украина ва ҳатто Европа расмийлари томонидан кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Бошқа нарсалар қаторида Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Германиядан Украинага қурол-яроғларнинг узлуксиз оқимини давом эттириш учун Киевга "Леопард 2" танкларини етказиб беришга рухсат беришни сўради. Германия “Леопард 2” танкларини Украинага бериш бўйича ўзининг зиддиятли келишувини эълон қилганига қарамай, шу пайтгача қаршилик кўрсатган ва Ғарб танклари Киевга фақат Украинанинг асосий иттифоқчилари, хусусан, АҚШ ўртасида шартнома тузиш орқали етказилиши кераклигини айтган эди.

Энди Украина Ғарб қуроллари лабораториясига айланди. CНН ахборот тармоғи ўз ҳисоботида Украина "ҳар маънода" АҚШ қуролларини синовдан ўтказадиган лабораторияга айланганини эълон қилди. Ғарблик хабардор манба шундай дейди:“Украина бутунлай қурол лабораториясига айланди, чунки бу жиҳозларнинг ҳеч бири илгари икки саноати ривожланган давлат ўртасидаги бошқа урушда ишлатилмаган. Бу ҳақиқий дунёдаги жанговар синовдир."

Шу билан бирга, Украинага қурол-яроғ жўнатишнинг тез суръатларда ортиб бораётгани ва унинг Украинадаги урушнинг кенгайиши, чуқурлашиши ва чўзилишига ҳалокатли таъсири Россиянинг юқори мартабали амалдорлари томонидан эътиборга олинган масаладир. Шу муносабат билан Владимир Путин янги позицияда Ғарбнинг Украинага ҳарбий техника жўнатиш сиёсатини қаттиқ танқид қилди. Путин шундай деди:Киев бузғунчи йўл тутмоқда ва қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб беришни кўпайтираётган Ғарб тарафдорлари кўмагида жанговар ҳаракатларни кучайтиришга умид қилмоқда. Путиннинг танқиди Британия яқинда Украинага 14 та Чалленгер 2 танкини етказиб беришга ваъда берган ва у Киев сўровига биноан оғир танкларни етказиб берган биринчи Ғарб давлатига айланган пайтда янграган. Энди Германия мудофаа вазири истеъфога чиқиши ва янги вазир келиши билан Берлиннинг Украинани қуроллантириш соҳасидаги сиёсати тубдан ўзгарадими ёки Германия аввалги ёндашувини давом эттирадими, буни кўриш керак.