Эрон иқтисодиётида билимга асосланган ишлаб чиқаришнинг ўрни, аҳамияти ва натижалари (11)
(last modified Sun, 22 Jan 2023 07:04:47 GMT )
Январ 22, 2023 12:04 Asia/Tashkent
  • Эрон иқтисодиётида билимга асосланган ишлаб чиқаришнинг ўрни, аҳамияти ва натижалари (11)
    Эрон иқтисодиётида билимга асосланган ишлаб чиқаришнинг ўрни, аҳамияти ва натижалари (11)

 Инқилоб муаззам раҳбари 1401 йил шиорини "ишлаб чиқариш, билимга асосланиш, иш ўринлари ташкил этиш" деб номлади. Шу муносабат билан йил шиорига асосланган дастурлар тайёрланиб, сизларга тақдим этилмоқда. Ушбу тўпламнинг давомида билимга асосланган иқтисодиётда инноватсияларнинг аҳамияти батафсилроқ кўриб чиқилади.

Жаҳон банки нуқтаи назаридан билимлар иқтисодиётининг устунларидан бири бу тобора ортиб бораётган глобал билимларга кириб бориши, уларни маҳаллий эҳтиёжларга мослаштириб, бозор қийматига эга маҳсулотга айлантириши мумкин бўлган инноватсион тизимлардир. Бугунги кунда бутун дунёда бойлик ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсишнинг муҳим манбаларидан бири сифатида билим ва инноватсияларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Инноватсия янги ғоядан фойдаланишни англатади. Бошқача айтганда, янги ғояни яратиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёни инноватсия деб аталади. Инноватсиялар ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги асосий ғоя шундан иборатки, инноватсиялар шахсларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш орқали жамият ишлаб чиқаришининг ўсишига олиб келади ва иқтисодий ўсишнинг кучайишига олиб келади.

Инноватсиялар рақобатбардош куч ва тараққиётни кафолатлашнинг, кейинчалик барқарор иқтисодий ўсишга эришишнинг асосий асосларидан бири сифатида қаралади. Дарҳақиқат, инноватсиялар компаниялар ва мамлакатларнинг рақобатбардошлигини ошириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин. Инноватсиялар компанияларга бозорга янги маҳсулотларни киритиш имконини беради. Инноватсиялар маҳсулотларни янада рақобатбардош қилади ва компанияларга ўз маҳсулотларини кўпроқ бозорларга чиқариш имконини беради. Инноватсия қилиш қобилиятига эътибор бермаслик ҳам иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилади.

Кўпгина тадқиқотчилар инноватсиялар иқтисодий ўсиш ва ривожланиш учун зарур деб ҳисоблайдилар ва инноватсиялар, айниқса технология соҳасида, самарадорликни ошириши ва иқтисодий шароитларни яхшилаши мумкин. Билимга асосланган иқтисодиётда рақобат асосан инноватсиялар билан боғлиқ бўлса, классик иқтисодиётда рақобат бозорда нархни пасайтиришга қаратилган. Муваффақиятнинг асосий воситаси сифатида инноватсиялардан фойдаланадиган иқтисодлар тезроқ ўсади ва ривожланади. Шунингдек, рақобатчиларга нисбатан сезиларли молиявий кўрсаткичларга эга бўлган компаниялар барча соҳаларда инноватсияларни кун тартибига қўйган компаниялар бўлди.

Турли мамлакатларда инноватсиялар ривожланиш даражасига қараб ҳар хил шароитларга эга. Ривожланаётган мамлакатларда инноватсиялар ривожланган мамлакатларга нисбатан етишмаяпти, чунки бу мамлакатларнинг турли тармоқларида заиф томонлар мавжуд. Ривожланган мамлакатлар инноватсиялар, айниқса технология соҳасида ва технологияни янгилаб туриш орқали экспортни давом эттириш, бозорни сақлаб қолиш ва кўпроқ даромад олиш учун замин яратади. Бу масала, айниқса, жаҳон автомобилсозлик саноатида яққол намоён бўлмоқда ва жаҳоннинг йирик автомобилсозлик компаниялари турли соҳаларда, жумладан, техник ва дизайнда инноватсиялар киритиш орқали ўз маҳсулотларини турли жаҳон бозорларига экспорт қилишга ҳаракат қилмоқдалар ва ё ўз бозорларини сақлаб қолишмоқда ёки бозорларда мижозлар сонини ошириб боришмоқда.  Шу сабабдан ҳам айтиш мумкинки, инноватсиялар билимга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш ва кенгайтиришнинг энг муҳим асосларидан биридир.

Бу масала инқилоб раҳбари томонидан кўп марта таъкидланган ва у зот ҳар доим турли соҳаларда янгилик сари ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлаганлар. Инқилоб муаззам раҳбарининг илм-фанга қайта-қайта эътибор қаратиши ҳам шу йўналишдадир. Инқилоб раҳбари инқилобнинг иккинчи босқичи ҳақидаги баёнотида шундай дейди:“Ислом инқилоби мамлакатнинг фан-техника соҳасида, ҳаётий, иқтисодий ва фуқаролик инфратузилмаларини яратишда ҳаракатлантирувчи воситага айланди, унинг самараси ҳозиргача тобора кенг тарқалмоқда. Минглаб билимга асосланган компаниялар, қурилиш, транспорт, саноат, энергетика, тоғ-кон саноати, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, сув ва бошқалар соҳаларида мамлакат учун минглаб муҳим инфратузилма лойиҳалари, миллионлаб университет битирувчилари, минглаб университетлар, ядровий ёқилғи сикли, илдиз ҳужайралари, нанотехнология, биотехнология каби ўнлаб йирик лойиҳалар бутун дунёда биринчи ўринда туради, нонефт экспорти олтмиш баробар, саноатда муассасалар қарийб ўн баробар ўсди, саноат сифатини ўнлаб марта ошириш, йиғиш саноатини маҳаллий технологияга айлантириш, машинасозликнинг турли соҳаларида, жумладан, мудофаа саноатида сезиларли ўрин тутиш, тиббиётнинг муҳим ва нозик соҳаларида ривожланиш ва ундаги нуфузли мавқе ва бошқа ўнлаб тараққиёт намуналари инқилоб мамлакатга олиб келган ўша руҳият, ўша мавжудлик ва жамоавий туйғунинг маҳсулидир. Эрон инқилобдан олдин илм-фан ва технология ишлаб чиқаришда нолга тенг эди, саноатда йиғишдан ва фан  эса таржимадан бошқа санъати йўқ эди.

Инновациянинг аҳамияти ҳақида инқилоб раҳбари шундай дейди:"Биз том маънода ижодкорлик билан шуғулланадиган жамиятнинг ушбу инноватсион оқимини кучайтиришимиз керак". Бошқа пайтларда у киши инноватсиянинг аҳамиятини шу даражада тушундики, уни мамлакат хавфсизлиги билан боғлади. У  киши айтдилар:“Шу бир неча йил ичида мен университетларга илм-фан, тадқиқот ва инноватсиялар, дастурий таъминот ҳаракати ҳамда саноат ва университет ўртасидаги муносабатлар масалаларига алоҳида урғу берганимнинг сабаби шундаки, бу мамлакат ва миллатингизнинг узоқ йиллик истиқболдаги хавфсизлик таянчи илмдир.

Инқилоб раҳбарининг бу таъкидига кўра, турли соҳалардаги янгилик тоифасига эътибор бериш ҳам жиддий равишда кун тартибига қўйилди. Инноватсион тизимни яратишда университетлар, илмий марказлар ва илмий-технологик парклар муҳим ўрин тутади. Муҳаммад Ҳуссайн Беҳештий, инноватсиялар ва тижоратлаштириш, фан ва технологиялар бўйича витсе-президент:Технологик маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш керак ва бу фан ва технологиялар бўйича витсе-президентнинг устувор йўналишларидан биридир. Беҳештий шундай деди: Ҳозирда мамлакатимизда 7735 та билимга асосланган компания, 350 та технология маркази, 32 та технология кампуси ва 53 та фан ва технология парки мавжуд. Глобал инновациялар индексига кўра, Эрон дунё бўйича эллик учинчи ўринда, Марказий ва Шарқий Осиёнинг 10 та давлати орасида иккинчи, дунёнинг жон бошига ўртача даромаддан пастроқ 36 иқтисодиёти орасида учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

2022-йил бошида эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, ҳозирда Эронданинг 13 вилоятида 16 та инноватсион завод мавжуд бўлиб, республикада 46 та ижод уйи фаолият кўрсатмоқда. Яна 51 та ижодий уйни ишга тушириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатда 49 та фан ва технологиялар парки ишга туширилган.

Ушбу статистик маълумотлар Эрон ҳукуматларининг турли соҳалардаги инноватсиялар тоифасига эътибор қаратишини кўрсатади. Бу соҳалар қаторига тиббиёт ҳам киради. Дори воситалари ишлаб чиқариш соҳасидаги инноватсиялар мамлакатимиз фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг 97 фоизини ўзимизда ишлаб чиқаришга сабаб бўлди ва шу билан бирга валюта оқимининг олди олинди ва мамлакатимиз экспорт салоҳияти таъминланди.

Шубҳасиз, ишлаб чиқаришга инноватсияларга сармоя киритиш келгуси йилларда мамлакатнинг иқтисодий ўсишига олиб келиши ва душман санктсиялари самарадорлигини камайтириши мумкин.

Бу дастур тугаши билан кейинги дастургача барчангизни Аллоҳ таолонинг ихтиёрига топшираман. Хайр.

Ёрлиқ