Январ 29, 2023 13:27 Asia/Tashkent
  • Фаластинликлар Исроилнинг экстремал вазирлар маҳкамаси юзига мисли кўрилмаган шапалоқ уришди
    Фаластинликлар Исроилнинг экстремал вазирлар маҳкамаси юзига мисли кўрилмаган шапалоқ уришди

Жениндаги фаластинликларга қарши сионист жиноятидан атиги бир кун ўтиб, фаластинлик бир ёш ишғол қилинган Қуддусда қаҳрамонона операция ўтказди ва натижада 9 нафар сионист ҳалок бўлди.

Пайшанба куни эрталаб Шабакнинг тўғридан-тўғри аралашуви билан сионист кучлар Женин лагерига ҳужум қилди, натижада 11 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, 20 нафари яраланди. Бу жиноятдан кейин Фаластин қаршилик кучлари сионистлар оғир тўлов тўлашларини эълон қилдилар. Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Ал-Ниҳоланинг айтишича, бу жиноятларга қарамай, Фаластиннинг мард ва қаҳрамон жангчилари майдонда қолиб, душманга қарши туришда давом этади. Бир кун ўтиб, жума куни шаҳид Хайри Алқам, фаластинлик 21 ёшли йигит босиб олинган Қуддусдаги сионистларнинг Наби Яқуб аҳоли пунктида қаҳрамонона операция ўтказиб, 9 нафар сионистнинг ҳалок бўлишига ва яна бир неча кишини ярадор бўлишига олиб келди. Шунинг учун шаҳид Хайри Алқам операцияси, Женин жиноятидан кейин Фаластин қаршиликлари томонидан берилган огоҳлантиришнинг амалга оширилиши эди.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, шаҳид Хайри Алқам операцияси сўнгги йигирма йил ичида фаластинликларнинг сионистларга берган энг оғир зарбаси бўлди. Бир томондан, бу операция Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида сионистик режим хавфсизлик аппаратининг тўлиқ огоҳлантириши шароитида амалга оширилди. Бошқа томондан, 11 кишининг ўлимига сабаб бўлди, бу охирги 20 йил ичида босиб олинган Қуддусда мисли кўрилмаган эди. Бу операциянинг жиддийлиги шу даражада эдики, Америкага сафар қилган сионистик режим уруш вазирини қайтишга мажбур қилди ва Нетаняху ва режимнинг ички хавфсизлик вазири Бен Ғафир операция жойига шахсан ташриф буюришди.

Яна бир жиҳати шундаки, бу операция Бенямин Нетаняхунинг экстремистлар кабинетига қатъий ва эрта жавоб бўлди. Бу кабинет бир ой олдин тузилган. Бу даврда, хусусан, Ички хавфсизлик вазири Итамар Бин Ғафир Фаластинликларга қарши очиқ ва қаттиқ ирқчи хатти-ҳаракатлар ва сиёсатлар қўллади, шу даражадаки, охирги бир ой ичида 30 нафар Фаластинлик шаҳид бўлди. Шаҳид Хайри Алқам операцияси Нетаняху кабинетига оғир зарба ва шапалоқ бўлдики, сионистик режим Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Қудс шаҳидлик операциясининг самарадорлигини эътироф этди ва шундай деди: “Биз сўнгги бир неча йилдаги энг ёмон ҳужумга гувоҳ бўлдик."

Яна бир стратегик жиҳати шундаки, бу операцияни 21 ёшли фаластинлик амалга оширган. Бу Фаластин ёшлари авлодида сионист душман шиоридан қўрқмаслик билан бирга қаршилик кўрсатиш руҳи ҳам институционаллашганини ва бу ҳам сионистик режим вазирлар маҳкамасининг қўрқув ва саросимага сабаб бўлганини кўрсатади. Бу қўрқув шунчалик кўп эдики, бир қанча сионист кўчманчилар Бен Ғафирга урушиб, унинг сиёсатини Фаластин қаршилик операциялари билан боғлашди. Шу муносабат билан Ливан Ҳизбуллоҳи ишғол остидаги Қуддусдаги операцияни қаҳрамонлик амалиёти деб баҳолади ва бу операция сионистларни ларзага келтирган ва сионист муҳожирларни қўрқув ва хавотирга солганини эълон қилди.

Яна бир муҳим масала Туркия, БАА ва Саудия Арабистонининг муносабати бўлди. Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони жума оқшомида Шимолий Қуддусдаги шаҳидлик амалиётини қоралади ва Женин жиноятини тилга олмади. Бу давлатларнинг бу сиёсати фаластинликлар ўзларини ҳимоя қилиш учун муросачиларнинг ёрдамига умид қилмасликлари ва “ўз-ўзига ёрдам бериш” муҳим тамойилини давом эттиришлари кераклигини яна бир бор исботлади. Ушбу реалистик тамойилга кўра, ҳар бир давлат ўзини ташқи таҳдид ва душманлардан ҳимоя қилиши керак.

Ёрлиқ