феврал 06, 2023 13:54 Asia/Tashkent
  • Исломобод  Афғонистон  толибларидан Покистоннинг \
    Исломобод  Афғонистон  толибларидан Покистоннинг \"Теҳрик-э-Толибон\"  ҳаракати билан воситачилик қилишни

Покистон ҳукумати Афғонистон Толибон ҳукуматидан Исломобод ва Теҳрик-э-Толибон Покистон ўртасида воситачилик қилишни сўради.

Бу Афғонистон Толибон ҳаракатининг Покистон ҳукумати ва “Теҳрики Толибон” ўртасида воситачилик қилиши керак бўлган биринчи воқеа эмас. Аввалроқ, 2022-йилда Афғонистон Толибон ҳаракати воситачилигида турли сиёсий ва хавфсизлик даражаларида ҳамда олимлар иштирокида “Теҳрик-э-Толибон” ва Покистон ҳукумати ўртасида музокараларнинг бир неча раундлари ўтказилган, аммо бу самара бермаган. Бу музокараларнинг муваффақиятсиз бўлишининг энг муҳим сабаби ҳар икки томоннинг ўз позицияларида туриб олишлари эди.

Теҳрик-э-Толибон Покистон ҳукумат кучлари позицияларига, шунингдек, жамоат ва муқаддас жойларга қарши ҳужумларини кучайтириб, ўт очишни тўхтатишни бекор қилди, жумладан Пешовар масжидидаги даҳшатли портлаш йюштирди. Гарчи “Теҳрик-э-Толибон” бу портлашда алоқадорлигини инкор этса-да, лекин Покистон ҳукумати нуқтаи назаридан, бу портлаш “Теҳрик-э-Толибон”нинг иши эди.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Абдул Латиф Назарий бу борада шундай дейди: "Покистон ҳукумати Теҳрики Толибон билан ҳарбий йўл билан шуғуллана олмайди, деган хулосага келганга ўхшайди. Чунки Покистонда фаол бўлган бу гуруҳ ва бошқа террористик гуруҳлар чегарасиз ва улар ҳар бир жойга ва одамга ҳужум қилади, бу Покистон хавфсизлик кучларининг улар билан курашиш қобилиятини жиддий шубҳа остига олади.

Покистон ҳукумати “Теҳрик-и-Толибон” террорчилик гуруҳининг энг муҳим талаблари, яъни қабила ҳудудларини Хайбер-Пахтунхва штатига қўшиб олишни бекор қилиш, Покистон армияси кучларини Афғонистон билан чегарадан олиб чиқиб кетиш ва Теҳрик-э-Толибон маҳбусларига амнистия эълон қилиш каби талабларни бу мамлакат конституциясига зид билади ва унга қарши.

“Теҳрик-и-Толибон” гуруҳи

 

Покистон ҳукумати ва армиясини энг кўп хавотирга солаётган нарса "Таҳрик-и Толибон"нинг бу мамлакатда исломий ҳукумат ўрнатишга уриниш ҳақидаги янги шиорлари. Бу гуруҳ Афғонистонда бир йилдан ортиқ вақтдан бери ҳокимиятга қайтган афғон Толибонига тақлид қилиб, Покистонда исломий ҳукумат ўрнатишга ҳаракат қилаётганини эълон қилди. Шу сабабдан Покистон ҳукумати нуқтаи назаридан. "Теҳрик-э-Толибон"га таъсир қилиши мумкин бўлган ягона гуруҳ Афғонистон Толибон ҳаракатидир. Шунинг учун Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг махсус маслаҳатчиси маълум қилди:Афғонистон Толибон ҳаракатидан Покистонга ҳужум қилиш учун мамлакат тупроғидан фойдаланмасликни сўраш учун Кобулга делегация юборилади.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Баҳром Зоҳидий шундай дейди:“Покистон ҳукуматининг “Теҳрик-и-Толибон” террорчиларининг чегарани кесиб ўтиши ва Покистон ҳудудидаги амалиётларнинг фаоллашуви ҳақидаги позицияси афғон толиблари томонидан қабул қилинмайди ва бундай позицияни рад этиб, терроризм масаласини Покистон армияси ва хавфсизлик кучлари уни йўқ қилиши керак бўлган Покистоннинг ички масаласи деб билади. Аммо афғон толиблари Покистон ҳукумати ва “Теҳрики Толибон” ўртасида яна воситачилик қиладими ёки йўқми, бу яна Исломобод ҳукуматининг Афғонистон Толибони "Теҳрик-э-Толибон" билан  қандай муносабатда бўлиши юзасидан позицияга эга эканлигига боғлиқ.

Бу борада Афғонистон Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақийнингсўнгги баёнотларига мурожаат қилишимиз мумкинки, Покистон ҳукуматини Пешовардаги террор портлашида Толибонни айблаганликда танқид қилган ва таъкидлаган эди: ҳавфсизлик муаммолари бу мамлакат ичида ва уларни Исломобод томонидан афғон Толибонига боғлаш тўғри иш эмас.

Шу боис афғон толиблари Покистон ҳукуматининг воситачилик сўровига тезда ижобий жавоб беришини тасаввур қилиш қийин. Гарчи "Теҳрик-э-Толибон" Покистон ҳам ўзини яхшироқ ҳолатда кўрса-да, Покистон ҳукумати билан ҳеч қандай шартларсиз янги музокараларда қатнашишни исташи даргумон. Аммо Покистон уламолари бир овоздан бу мамлакатдаги террорчилик ҳаракатларини қоралаб, ҳаром деб эълон қилсалар, майдон торайиб бораётгани сабабли “Теҳрики Толибон” Исломобод билан мулоқот қилишга тайёр бўлиши мумкин.

Ёрлиқ