Шимолий Корея Америкага қаттиқ огоҳлантириш берди
Шимолий Корея АҚШни унинг давом этаётган зўравонликлари ва провокациялари уруш эълон қилиш сифатида кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Бу огоҳлантириш АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Корея атрофидаги сувларида ўз машғулотларини давом эттирганидан сўнг эълон қилинди ва бу масала минтақавий хавотирларга сабаб бўлди, жумладан, Шимолий Кореяда ҳам. Шу боис Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг Америка ишлари бўйича департаменти бош котиби Корея ярим ороли ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳарбий тарангликнинг кучайиши циклини тўхтатишнинг ягона йўли Қўшма Штатлар Жанубий Кореяда стратегик жиҳозларни жойлаштириш ва иттифоқчилар билан биргаликдаги машқларни тугатиш мақсадидаги ўз сиёсатидан воз кечиши эканлигини маълум қилди. Аммо айни ҳолда бу сўров Америка томонидан ҳеч қачон қабул қилинмаган ва Жанубий Корея ва Япония билан икки томонлама ва кўп томонлама амалга оширишда давом этилмоқда.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт Жи Нак Ёнг шундай дейди:“Америка фақат Корея ярим оролида кескинлик яратиш сиёсатини олиб бормоқда ва Вашингтоннинг бу сиёсатни илгари суриш воситаларидан бири Шимолий Корея ва хитойга қарши фобияни кучайтиришдир. Шу билан бирга, бу икки давлат Корея ярим ороли ва Шарқий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни барқарорлаштиришга ёрдам бериш учун минтақавий ёндашувни қабул қилишни қайта-қайта таъкидлаб келади.
Шимолий Корея нуқтаи назаридан, глобал хавфсизликка таъсир кўрсатувчи халқаро институтлар, жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Американинг провокацион ҳаракатларига жим турмаслиги керак. Чунки бу кенгашнинг доимий аъзолари позицияси Вашингтоннинг кўплаб провокацион сиёсатини жиловлашда самарали ҳисобланади. Бинобарин, Пхенян нуқтаи назаридан, Американинг агрессив сиёсатига БМТнинг жим туриши бу давлат БМТдан Шимолий Кореяга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишини кўрсатади. Шу сабабли, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг ўзини ҳимоя қилишдаги табиий ҳуқуқини шубҳа остига қўймоқчи бўлса, жиддий оқибатларга дуч келишини бу давлат бир неча бор та.кидлаган.
Демак, Америка доимий равишда Хавфсизлик Кенгаши воситаларидан фойдаланиб, резолюция чиқариш орқали ўзига қарама-қарши давлатларни чеклашга ҳаракат қилмоқда. Халқаро алоқалар бўйича эксперт Соруш Амирий шундай дейди:Америка сиёсатига қарши бўлган давлатлар тўхтатувчи кучга эга бўлишининг олдини олиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашида санкция қўллаш ва резолюция чиқариш орқали ўзига қарама-қарши давлатларни заифлаштиришни мақсад қилган. Шу сабабли, Шимолий Корея Қўшма Штатлар Хавфсизлик Кенгашидан восита сифатида фойдаланиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган ва ушбу халқаро органдан барча мамлакатларнинг тўхтатувчи кучини кучайтириш ҳуқуқини ҳурмат қилишни сўраган.
Ҳар ҳолда, Шимолий Корея нуқтаи назаридан, агар БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳақиқатан ҳам Корея ярим оролининг тинчлиги ва хавфсизлигига ҳисса қўшишни истаса, АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий ҳаракатларини, жумладан, стратегик техникани мунтазам равишда жойлаштириш ва Шимолий Кореяга қарши кенг кўламли машқларни қоралаши керак. Ваҳоланки, АҚШ таъсири ва нуфузи остидаги мазкур кенгаш нафақат АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчиларининг провокацион ҳаракатларига қарши ҳаракат ва муносабат билдирмаган, балки, Вашингтон сиёсати таъсирида Шимолий Кореяга фақат босим ўтказади. Айни пайтда Жанубий Корея ва Япония Америка тупроғида ўйнаб, минтақада хавфсизликни янада кучайтирмоқда. Бу Корея ярим оролини ҳар қачонгидан ҳам ҳарбийлаштирилган ҳолга келтирди.