Ҳиндистонда Г20 ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши натижасиз якунланди
(last modified Sat, 04 Mar 2023 07:45:13 GMT )
март 04, 2023 12:45 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистонда Г20 ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши натижасиз якунланди
    Ҳиндистонда Г20 ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши натижасиз якунланди

Ҳиндистонда Г20 аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши якуний баёнотсиз ва натижага эришилмасдан якунланди.

Ушбу учрашувнинг натижа бермаслигининг энг муҳим сабаби, АҚШ ва Россия ўртасидаги Украина инқирози бўйича оғзаки тортишувларга сабаб бўлган келишмовчиликлардир. Бундан ташқари, 20лик гуруҳига аъзо давлатлар ўртасида ушбу инқироз бўйича консенсус йўқ. Бошқача айтганда, Америка Г20 йиғилишидан Россияга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишга ҳаракат қилди, бу эса муваффақиятсиз бўлди.

Германиянинг “Тагс Шаw” газетасининг ёзишича, Украина инқирози 20Г гуруҳи ташқи ишлар вазирларининг Ню-Деҳлидаги йиғилишига соя солган ва бу йиғилиш иштирокчилари бу борада кескин позицияни эгаллаган ва якунда йиғилишда ҳеч қандай баёнат бўлмаган. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Моҳсен Рой Сефат бу ҳақда шундай дейди:"Эҳтимол, Ҳиндистонда бўлиб ўтган Г20 йиғилиши халқаро ҳамжамиятнинг Украина инқирози бўйича қарама-қарши қарашларини акс эттиради, дейиш мумкин. Бошқача айтганда, Американинг Россия бу масалада яккаланиб қолгани ҳақидаги даъволарига қарамай, Украина инқирози бўйича келишмовчиликлар шуни кўрсатдики, бу Вашингтоннинг даъвоси ҳақиқатга тўғри келмайди ва халқаро ҳамжамият Вашингтоннинг Украина инқирози бўйича қарама-қарши қарашларига эга эмас.

Г20 ташқи ишлар вазирларининг Ҳиндистондаги йиғилишини тартибга солувчи шартлар шу қадар ёмон бўлдики, Россия ташқи ишлар вазири уни ғарбнинг Украина инқирозида Россияни қоралаш бўйича самарасиз уринишлари натижаси бўлган кулгили учрашув деб атади. Дарҳақиқат, бу дунё учрашувларини ўз душмани ва рақибига қарши қўллашга уринаётган Американинг ҳийлаларидан бири дейиш мумкин.

20Г гуруҳи ташқи ишлар вазирларининг Ню-Деҳлидаги йиғилиши

 

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар ўз мамлакати уруш оқибатларидан энг кўп жабр кўрган қашшоқроқ мамлакатлар зарарига кўприк топа олмаганини тан олишга мажбур бўлди. Унинг сўзларига кўра, ёқилғи ва озиқ-овқат харажатлари жуда муҳим масалалар бўлиб, уларни эътиборсиз қолдириш ҳақиқатан ҳам зарарли оқибатларга олиб келади.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Фаржад Амин шундай дейди:"Америка ҳар доим барча халқаро учрашувларда шантаж сиёсатига амал қилади ва бу учрашувлардан ўз манфаати учун фойдаланишга ҳаракат қилади. Бу масала ҳар доим низоларни келтириб чиқаради ва унинг муваффақиятсизлигига олиб келади. Демак, Америка сиёсий жиҳатдан халқаро учрашувлар ўтказиб, ўзи учун максимал фойда олиш сиёсатини юритади. Айни дамда мамлакатлар мустақил позицияни эгаллаб, бу борада АҚШни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Ҳар ҳолда, бу гуруҳ дунё аҳолисининг учдан икки қисмини, иқтисодиётнинг 80 фоизини ва дунё савдосининг тўртдан уч қисмини ташкил қилади, уларнинг қарорлари ва овозлари халқаро воқеаларга таъсир қилиши мумкин. Аммо Америка бу саммитлардан ўз сиёсати манфаати йўлида фойдаланишга уриниб, халқаро тизимга жиддий зарар етказмоқда, буни Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири аниқ таъкидлайди.

Бироқ, Украинадаги инқироз нафақат жаҳон иқтисодиёти ва хусусан, озиқ-овқат хавфсизлигига соя солди, балки Американинг Россияга қарши консенсусга эриша олмагани рамзидир. Демак, Америка даьво килганидек, Украина инқирози бўйича Россияга қарши ҳеч қандай коалиция тузилмаганини ва Американинг иттифоқдошлари бўлган чекланган сонли давлатлар бундан мустасно, Вашингтон позициясини қўллаб-қувватламайди.

Ёрлиқ