Эрон-Саудия муносабатларидаги 7 йиллик боши берк кўчага чек қўйилди
(last modified Sat, 11 Mar 2023 06:34:44 GMT )
март 11, 2023 11:34 Asia/Tashkent
  • Эрон-Саудия муносабатларидаги 7 йиллик боши берк кўчага чек қўйилди
    Эрон-Саудия муносабатларидаги 7 йиллик боши берк кўчага чек қўйилди

7 йиллик боши берк кўчадан сўнг Эрон ва Саудия Арабистони Хитой воситачилигида муносабатларни тиклашга келишиб олдилар.

Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари Хитойда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамханий ва унинг саудиялик ҳамкасби Мосаид Бин Муҳаммад Ал-Убаён иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг тикланиши ҳақидаги баёнотни имзоладилар. Томонлар кўпи билан икки ой муддатда элчилар алмашинуви ва элчихоналарни қайта очиш учун асосларни, шунингдек, дипломатик муносабатларни қайта тиклаш учун бошқа талабларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Эрон ва Саудия Арабистони муносабатлари 2016 йилда Ар-Риёд томонидан узилган эди. Ар-Риёднинг алоқаларни узиш баҳонаси мамлакатнинг Теҳрон ва Машҳаддаги элчихонаси ва консуллигига қилинган ҳужум эди, бу ҳаракат Эрон Ислом Республикаси томонидан қораланди. Саудия Арабистонининг Эронга қарши ҳаракатларининг асосий сабаби Ар-Риёднинг ўша пайтдаги ташқи сиёсатдаги ёндашуви эди. 2015 йилдан 2021 йилгача Саудия ташқи сиёсати агрессив ёндашувга эга эди. Бу ёндашув айнан шу йилларда Эрон Ислом Республикаси ва унинг иттифоқчиларига қарши амалга оширилди ва ҳатто Саудия Арабистони ҳам Американинг Эронга қарши максимал босим сиёсатининг муҳим қисми эди.

2021 йилдан бошлаб Ар-Риёд ва Теҳрон ўртасидаги муносабатларни тиклаш чоралари кўрилди ва собиқ Ироқ ҳукумати икки давлат ўртасида воситачилик қилишга ҳаракат қилди. Бағдодда Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари ўртасида музокараларнинг 5 раунди бўлиб ўтди. Икки давлат расмийлари муносабатларни тиклаш зарурлигини аниқ таъкидладилар ва ниҳоят, Хитой воситачилигида Пекинда томонлар келишувни тиклаш тўғрисида баёнот имзоладилар.

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамханий ва унинг саудиялик ҳамкасби Мосаид Бин Муҳаммад Ал-Убаён 

 

Ар-Риёд ва Теҳрон муносабатларининг тикланиши Америка ва Сионистик режимнинг муваффақиятсизлигидир. Бир томондан, бу муҳим масала Пекинда ва АҚШнинг жаҳон тизимидаги энг муҳим рақобатчиси Хитой воситачилигида амалга оширилди. Бошқа томондан, бу келишув Вашингтон ва Тел-Авивнинг Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида бўшлиқ ва келишмовчилик яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг муваффақиятсизлигини ифодалайди. Айни пайтда бу келишув Америка ва Сионистик режимнинг, айниқса Ғарбий Осиё минтақасида Эронофобик стратегиясининг мағлубиятидир.

Яна бир муҳим масала, Ар-Риёд ва Теҳрон ўртасидаги муносабатларни тиклаш бўйича келишув Ғарбий Осиё минтақасига конструктив таъсир кўрсатади. Шу боис бу келишувнинг эълон қилиниши кенг резонансга эга бўлди ва минтақадаги турли давлатлар томонидан олқишланди. Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён твиттердаги саҳифасида ёздики, Эрон Ислом Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги нормал муносабатларнинг тикланиши икки давлат, минтақа ва Ислом олами учун катта имкониятлар беради.

Халқаро масалалар бўйича таҳлилчи Ҳусайн Беҳештипур ҳам шундай деб ҳисоблайди:Ар-Риёд ва Теҳрон иккаласи ҳам бир-бири билан ҳамкорлик қила олса-да, миллий манфаатлари, белгиланган хавфсизлик ва сиёсий соҳалари орқали конструктив рақобатлаша оладиган йирик минтақавий кучлардир. Шу боис, ушбу икки ўйинчи ўртасидаги муносабатларни яхшилаш минтақада, хусусан, Яманда кескинликни пасайтириш ва тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга ёрдам беради.

Яна бир муҳим жиҳат шуки, Эрон ва Саудия Арабистони муносабатларининг жонланиши Эроннинг 13-ҳукуматининг қўшничилик сиёсати пардасидир. Қўшничилик сиёсати шаклида 13-ҳукумат минтақавий ва қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга урғу беради. Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён шу муносабат билан ёздики, 13-ҳукумат ташқи сиёсатининг асосий йўналиши сифатида қўшничилик сиёсати тўғри йўналишда кучли ҳаракат қилмоқда ва дипломатик аппарат кўпроқ минтақавий қадамлар тайёрлаш ортида фаол турибди.